12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:01
Спорт 👁 409

Ёш спортчиларга Элёр полвон Машарипов маҳорат дарслари ўтди

Ёш спортчиларга Элёр полвон Машарипов маҳорат дарслари ўтди

Сўнгги йилларда туманимизда спорт соҳасини ривожлантириш, ёшларнинг ўзлари қизиққан йўналишлар бўйича спорт турлари билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратишга қаратилаётган эътибор туфайли нуфузли спорт мусобақаларида иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллаб келаётган ёшлар сафи ўсиб бормоқда. Бунда, албатта, туман БЎСМ томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, туман ҳокимлиги ёрдами билан маҳаллалар ва умумтаълим мактаблари ҳамкорлигида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларнинг спорт билан мунтазам равишда шуғулланишларини таъминлаш мақсадида сунъий қопламали спорт майдончалари бунёд этилиб, фойдаланишга топширилмоқда. Натижа эса қувонарли. Айни пайтда туманимиздан етишиб чиқаётган спортчилар орасида Ўзбекистон, Осиё, Жаҳон чемпионати ва кубоклари совриндорлари бор.

Янги 2021 йилнинг илк ҳафтасида, 4 январь куни туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ушбу мактабнинг собиқ ўқувчиларидан бири, дзю-до кураши бўйича ёшлар ўртасида Европа очиқ чемпионати, Осиё ўйинлари совриндори, бир неча марта Ўзбекистон чемпиони ва Халқаро мусобақалар совриндори Элёр полвон Машарипов билан туманимиз ёш спортчиларининг учрашуви ўтказилиб, унда туман БЎСМда илк спорт таҳсилини олган, айни пайтда жаҳон спорт ареналарида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган моҳир спортчи Шарофиддин Болтабоевнинг эришаётган ютуқлари, шу баробарида, дзю-до курашининг сирлари ҳақида мароқли суҳбат уюштирилди.

Таниқли спортчи билан учрашув тадбирини туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Чоршам Тожимуродов очди ва барчани диёримизга кириб келган янги 2021 йил билан самимий муборакбод этди. Шунингдек, Чоршам Тожимуродов ўз сўзида Манғит шаҳрининг Навоий номли маҳалласида туғилиб-ўсган Шарофиддин Болтабоевнинг туман БЎСМда илк машғулот бошлаган йиллари ва спортда эришаётган ютуқлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтди. Шундан сўнг, ёшлар ўртасида Европа очиқ чемпионати, Осиё ўйинлари совриндори, бир неча бор Ўзбекистон чемпиони ва халқаро мусобақалар совриндори Элёр Машаррипов ёш спортчиларга юртдошимиз Шарофиддин Болтабоевнинг сабр-матонати, иродаси, кучли спортчи эканлиги хусусида фахрланиб сўзлади. Шу билан бирга Шарофиддин Болтабоевнинг спортдаги ютуқлари хусусида батафсил тўхталди. Хусусан, 2019 йил Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида ўтказилган жаҳон дзю-дочиларининг Осиё чемпионатида 2-ўринни, шу йили Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган гран-при мусобақаларида ўз вазн тоифасида фахрли биринчи ўринни эгаллагани, ҳозирги кунда Олимпиа йўлланмасини қўлга киритиш мақсадида жаҳон рейтингида очколар сонини 2993 тага етказиб, рейтингда 15-ўринга кўтарилганини ёшларга фахрланиб сўзлаб берди.

Бундан ташқари, Шарофиддин Болтабоев 2021 йилнинг 11-13 январь кунлари Қатар пойтахти Доха шаҳрида «Masters» сериясидаги йилнинг дастлабки нуфузли мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш учун жўнаб кетганини,  «Masters»  турнири нуфузи жиҳатидан жаҳон чемпионатидан кейин туришини, бу мусобақада ҳам юртдошимизнинг ғалаба қозонишига ишонч билдириб, Ш.Болтабоевни ёш спортчиларга ибрат қилиб кўрсатди.

Ўз навбатида ёш спортчилар Элёр полвон Машариповга спорт соҳасига оид саволлар билан мурожаат қилдилар. Элёр полвон ёшларга юқори натижаларга эришиш сирлари ҳақида гапириб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Сермазмун мулоқот, қизиқарли савол-жавоблар билан ўтган учрашувда Элёр полвон Машарипов ёш спортчиларга маҳорат дарсларини ҳам ўтди. Дзю-до курашининг ўзига хос усуллари, сир-синоатлари юзасидан БЎСМ спорт мураббийлари билан ўзининг билим ва тажрибалари, кўникмаларини ўртоқлашди. Мураббийларнинг машғулотларни тизимли олиб боришлари, айниқса, иқтидорли ёшлар билан шуғулланишда машғулотларнинг узвийлигини таъминлаш юзасидан тавсиялар берди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026