15.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.10.2026, 06:40
Фан ва таълим 👁 241

МАКТАБДА «ҚОРАҚАЛПОҚ МИЛЛИЙ КИЙИМЛАРИ» МАВЗУСИДА ОЧИҚ ДАРС ЎТКАЗИЛДИ

МАКТАБДА «ҚОРАҚАЛПОҚ МИЛЛИЙ КИЙИМЛАРИ» МАВЗУСИДА ОЧИҚ ДАРС ЎТКАЗИЛДИ

«Мактаб вояга етаётган авлод тафаккурини шакллантириш устахонасидир. Агар келажакни қўлдан чиқаришни истамасанг, мактабни қўлда маҳкам тутмоғинг керак», деган эди машҳурлардан бири.

Ҳар бир инсоннинг шаклланишида, ҳаётда ўз ўрнини топишида мактаб таълимининг ўрнини ҳеч нарсага қиёслаб бўлмайди. Бугунги кунда таълим тизимига, ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини, мавқеини оширишга, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилаётган улкан эътибор замирида ҳам тарбия сифатини оширишдек улкан мақсад мужассам.

Туманимизнинг чекка ҳудуди Уйшин маҳалласида жойлашган 47-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам ўқувчи-ёшларга фан асосларини чуқур сингдириш, илм-маърифатли қилиб вояга етказишга астойдил ҳаракат қилишмоқда. Ўқитувчилар ўз дарс машғулотлари инновацион технологиялар асосида қизиқарли тарзда ташкил қилишиб, ўқувчиларнинг пухта ўзлаштиришларига эришмоқдалар.

Яқинда мактабнинг қорақалпоқ тили фани ўқитувчиси Садоқат Авазмуродованинг 5-«В» синфида дарс тақдим режасига асосан  ташкил этган «Қорақалпоқ миллий қийимлари» мавзусидаги очиқ дарси дарс кузатувчилари бўлган мактаб маъмурияти, ўқитувчилар томонидан юқори баҳоланди.

Очиқ дарсда аввало ўқитувчи ўқувчиларга дарс мавзусини эслатди ва доскага ёзиб қўйди: «Қорақалпоқ миллий кийимлари». Мавзу юзасидан қилган маърузасида қорақалпоқ заминининг тарихи жуда бой  эканлигини, мамлакатимизда истиқомат қилувчи халқлар орасида озчиликни ташкил этса-да, ўз миллий анъаналарини, урф-одатларини сақлаб келаётгани, халқи, тарихи каби бу қадриятлари ҳам жуда бой ва ҳаётбахш эканлиги хусусида гапирди. Таъкидланишича, қорақалпоқ халқининг миллий маданияти, жозибали санъати, мумтоз адабиёти ва фольклорида бу яққол кўриниб туради. Ана шундай маънавиятли халқнинг миллий кийимлари ҳам ўзига хос. Уларнинг турмуш тарзига эътибор берилса, бу борада бошқа халқларда учрамайдиган ўзига хос кўпгина жиҳатларни кўриш мумкин. Хусусан, кийинишида ёши, касби, аҳволи, йигитларнинг уйланган ё бўйдоқлиги, қизларнинг ҳам турмушга чиққани ё чиқмагани ифодаланган. Улар пахта, ипак, жундан тўқилган газламалардан, қўй-эчки терисидан ишланган кийимлар кийган. Эркаклар устларига пўстин, чопон, чакмон ва бошига дўппи, малақай, чўгирма каби бош кийимлар кийган. Қорақалпоқ қизлари кичкиналигидан касб-ҳунарга ўргатилган, кийимларига нақшлар билан пардозлар берган, билакузук тақиш урф бўлган, узатилган қиз саукеле бош кийимини кийган.

Шуниси эътиборлики, ўқитувчи синфни дарс мавзусига хос безатиб, қорақалпоқ миллий кийимлари кўргазмасини ташкил этди ва очиқ дарсининг мақсад ва мазмунини, мавзунинг аҳамиятини ўқувчилар онгига сингдиришга ҳаракат қилди.

Ўқитувчи ушбу либосларнинг ҳар бирини алоҳида таърифлаб бериши ўқувчиларда улкан таассуротлар қолдирди. Шунингдек, ўқувчилар ҳам бу борада ўз фикрларини билдириб, қорақалпоқ миллий кийимлари ҳақида кўпгина билимларга эга эканлигини намойиш қилдилар ва шеърлар ижро этдилар.

Очиқ дарс кузатувчиларга ва ўқувчиларга жуда манзур бўлди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026