19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 09:05
Жамият 👁 80

ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ФОРУМИДА ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ТОМОНИДАН ИЛГАРИ СУРИЛГАН ФИКРЛАР ТУМАНИМИЗ ЁШЛАРИГА ҚУВОНЧ БАҒИШЛАДИ

ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАР ФОРУМИДА ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ТОМОНИДАН ИЛГАРИ СУРИЛГАН ФИКРЛАР ТУМАНИМИЗ ЁШЛАРИГА ҚУВОНЧ БАҒИШЛАДИ

Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев Ўзбекистоннинг келажак бунёдкорлари бўлган ёшларга катта имтиёзлар яратиш, уларнинг ўқиб, ўз билимларини ошириш, барча жабҳаларда жаҳон ёшлари билан баравар беллашишга қодир интеллектуал салоҳиятга эга инсонлар сифатида шаклланишлари учун ҳар доим умид ва ишонч билдириб келадилар. Шу боис, уларнинг орзу-интилишларига қулоқ тутиш, чин дилдан, самимий мулоқот қилиш мақсадида Ўзбекистон Ёшлар форумида иштирок этиб, мамлакатимизда ёшларга яратиладиган  янги  шарт-шароитлар ҳақида нутқ сўзлади.

Ўзбекистон Ёшлар форумида кўрилган масалалар, Президентимиз томонидан илгари сурилган янги ташаббус ва фикрларни туманимиз ёшларига етказиш, давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имкониятлар, шарт-шароитлардан унумли фойдаланишга даъват этиш мақсадида туман Халқ таълими бўлимининг маънавий-маърифий масалалар бўйича шўъба раҳбари Зафар Абдуллаев ҳамда Азамат Норимматов томонидан 16-сонли умумтаълим мактабида мактабнинг ёш педагог-ўқитувчилари ҳамда юқори синф ўқувчилари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда туман Халқ таълими бўлиминнг маънавий-маърифий масалалар бўйича шўъба раҳбари Зафар Абдуллаев мамлакатимизда ёшларнинг қобилият ва иқтидорларини намоён  этишлари учун яратилаётган имкониятлар хусусида батафсил тўхталиб ўтди. Хусусан, “Ёшлар: 1+1” дастури, Ёшлар кичик саноат зоналари, “Ёшлар мурожаати” электрон платформаси, тадбиркорлик йўналишида иш бошлаётган ёшларга ажратилаётган 4 фоизлик имтиёзли кредитлар, ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

Бундан ташқари, йиғилишда “Ёшлар:1+1” дастури доирасида уюшмаган ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш ишлари амалга оширилиши, “Ҳар бир тадбиркор – ёшларга мададкор” тамойили асосида 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшни бириктириш ташаббуси фаол тадбиркорларимиз томонидан қўллаб-қувватланаётгани алоҳида эътироф этилди.

2021 йилда камида  500 минг нафар ёшни иш билан таъминлаш имконини берадиган бу эзгу ҳаракат давлатимиз раҳбари томонидан маъқуллангани, касб-ҳунар ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш орқали сертификат олган ёшларга Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоиз паст ставкада микрокредитлар ажратиш бўйича кўриладиган чора-тадбирлар йиғилиш иштирокчилари бўлган ёшлар томонидан мамнуният билан кутиб олинди. Бу кредитлар 7 йил муддатга, 3 йил имтиёзли давр билан берилиши ёшларда катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, Президентимиз томонидан илгари сурилган яна бир имконият мактабнинг битирувчи синф ўқувчиларига катта қувонч ва келажакдаги орзуларини амалга оширишлари учун ўзларига ишонч бағишлади. Яъни, икки ва ундан ортиқ  фарзандлари тўлов-шартнома асосида таълим олаётган оилаларга имтиёзли таълим кредитлари берилиши, кредитни талаба ўқишни битириб, ишга кириб, ўзи пул топиб тўлаши мумкинлигидан, ёшлар мамнун бўлишди.

Шунингдек, йиғилишда ёшларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва ҳар бир вилоятга 100 млрд. сўмдан зиёд маблағ ажратилиши тадбиркорлик соҳасига қизиқувчи ёшлар учун муҳим янгилик бўлди ва бу борада мактабнинг  битирувчи синф ўқувчилари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Президентимизнинг Ўзбекистон Ёшлари форумидаги сермазмун маърузаси ва ундан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган мазкур ёшлар билан учрашув йиғилишидан мактаб ўқувчи-ёшлари катта таассуротлар олдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026