15.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.08.2026, 01:00
Фан ва таълим 👁 196

ҚОРАҚАЛПОҚ ТИЛИ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАБ, “АНА ТИЛИМ – ДАНА ТИЛИМ” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

ҚОРАҚАЛПОҚ ТИЛИ БАЙРАМИГА БАҒИШЛАБ, “АНА ТИЛИМ – ДАНА ТИЛИМ” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Халқимиз учун байналмилал тарбия, бири-бирига қон-қариндош халқлар дўстлигини улуғлаш, уларнинг тили, миллий-маданий ёдгорликларига, анъана ва урф-одатларига ҳурмат ва эътибор кўрсатиш бобомерос қадрият ҳисобланади. Айниқса, қон-қардош халқларнинг тилини ўрганишга бўлган эътибор туфайли кўп миллатли мамлакатимиз халқи ўртасидаги ўзаро меҳр-оқибат туйғулари тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Биргина бизнинг туманимизда рус, қозоқ, қорақалпоқ ва туркман тилларида ўқитиладиган умумтаълим мактаблари фаолият юритаётганининг ўзи миллатлараро тотувлик, ҳар бир миллатнинг тили ва адабиётига нечоғлик эътибор қаратилаётганидан далолатдир.

Маълумки, 1 декабрь – қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида нафақат Қорақалпоғистонда, балки мамлакатимизда ҳам кенг нишонланади. Сана муносабати билан давлат ва жамоат ташкилотларида, ўқув муассасаларида байрамона тадбирлар бўлиб ўтади.

Жорий йилнинг 28 ноябрь санасида ана шундай тадбирлардан бири 16-сонли умумтаълим мактабида ҳам ўтказилди. “Ана тилим – дана тилим” деб номланган мазкур адабий-мусиқий тадбирда мактаб саҳнаси безатилишига алоҳида эътибор қаратилди. Қорақалпоқ тили ва адабиёти намоёндаларининг суратлари, асарлари ҳамда қорақалпоқ  халқ оғзаки ижоди намуналари, қорақалпоқ халқининг урф-одат ва анъаналарини акс эттирувчи саҳна безаклари билан безатилди.

Тадбирни мактабнинг қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Азиза Жанназарова маҳорат билан олиб борди. Қорақалпоқ  халқ рақслари, шеър ва қўшиқлари билан кечада фаол  иштирок этган мактабнинг 4- ва 5-синф ўқувчиларининг ҳар бир чиқиши тадбир қатнашчиларига завқ-шавқ бағишлади. Айниқса, мактабнинг қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Зийнегул Сийтимова Қорақалпоқ мумтоз ва ҳозирги замон адабиёти ҳамда қорақалпоқ адабий тилининг ривожланиш босқичларига бағишланган маърузаси орқали ўқувчи-ёшларга жуда кўп маълумотлар бериб ўтди.

Шунингдек, тадбирда Уйшин маданият уйи ходими Ползода Уббиниёзова қорақалпоқча аллалар куйлаб берди. Мактабнинг 7-синф ўқувчиси Шоҳинур Мадаминова дуторда ижро этган қорақалпоқ халқ куйлари, мактаб ўқувчиларидан Муниса Худойберганова, Гулираъно Ўринбоева, Гулноза Гулмоновалар ижросидаги қорақалпоқ ва ўзбек халқ рақслари кечага ўзгача файз бағишлади. Қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчилари Зийнегул Сийтимова, Азиза Жанназарова, Санобар Халиллаева, Нигора Исмоилова, Насиба Худойберганова ҳамда мактаб директорининг маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Раҳима Сапарбоевалар ҳамкорлигида тайёрланган “Ана тилим – дана тилим” деб номланган адабий-мусиқий  тадбир барчага жуда манзур бўлди.

Ушбу тадбирда мактаб ўқувчи-ёшлари таълим мобайнида нафақат қорақалпоқ тили ва адабиёти, балки қорақалпоқ халқининг ўзига хос урф-одат ва анъаналари ҳам меҳр-муҳаббат билан ўрганилаётганини адабий-бадиий чиқишлар орқали ифода этишди. Шу билан бирга мазкур тадбир орқали ўқувчи-ёшларнинг қардош халқлар тили ва адабиётига бўлган ҳурмат ва эътибори, шу баробарида қизиқишлари янада мустаҳкамланди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019