19.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.10.2026, 10:35
Жамият 👁 336

Хотира: ДИЛКАШ ДЎСТ ВА ДИЛБАР ШОИРА ЭДИ

Хотира: ДИЛКАШ ДЎСТ ВА ДИЛБАР ШОИРА ЭДИ

Халқимиз орасида “тақдири азал” деган ибора жуда кўп ишлатилади. Инсон тақдири Аллоҳнинг иродаси билан яралиб, қаерга ризқ-насибаси сочилган бўлса, ўша ерда униб-ўсиши ҳам балки ана шу “тақдири азал”дандир... Аллоҳ иродаси билан битилган бу тақдир ёзиғини ўзгартиришнинг имкони бўлмагани учун инсонни ҳаёт йўллари ўзи ўйламаган сўқмоқлар томон етаклаб кетиши ҳам шунданмикан?..

Аллоҳ раҳмат қилсин, Инобатхон Отажонова ўзи ҳаётлигида бу ҳақда жуда кўп гапирардилар: “агар менинг тақдиримни улуғ Эгам амударёлик инсон билан боғламаганида етти иқлимга донғи кетган Самарқанддай азим гўшадан Манғит элга келармидим, мени бу юртга муҳаббат сўқмоқлари етаклаб келди”, - дердилар доим.

Дилкаш, самимий дўст, жонкуяр устоз, оиласида пазанда рафиқа, меҳрибон она, адолатли қайнона, невараларига парвона бувижон ва моможон эдилар. У кечагина ёнимизда эди, давраларнинг гули бўлиб шеърлар ўқирди. Шогирдларига куюнчаклик билан инглиз тилини ўргатарди. Бемаврид ўлим уни орамиздан олиб кетганини, ҳатто билмай ҳам қолдик. Афсусдамиз, юрагимиз айрилиқдан забун.

Инобат Отажонова 1964 йил 20 январда Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида туғилди. Умумтаълим мактабини, 1987 йилда эса Тошкент Давлат Чет тиллар институти (ҳозирги ЎзЖТУ)ни инглиз-француз тили йўналиши бўйича тамомлади. Маълум муддат Самарқанд вилоятининг Челак туманидаги мактабларда  ўқувчиларга инглиз тили фанидан дарс берди. Киришимли, самимий бўлган Инобатхон Отажонова 1988 йилда Манғитга келин бўлиб тушди. Қарийб 32 йил давомида туман Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида фаолият юритди. Гоҳ ёшлар етакчиси, гоҳ куни узайтирилган гуруҳ тарбиячиси, лаборант, 1997 йилнинг сентябрь ойидан эътиборан 38-сонли мактабда инглиз тили фани ўқитувчиси вазифаларида фаолият юритди. У қаерда, қайси вазифани бажаришидан қатъий назар, зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда ўзини камтарин ва самимий дўст, куюнчак устоз сифатида намоён қилди.

Ҳаётдан олган хулосаларини, орзу-умидларини шеърий сатрларга жойлади. Шоиртабиат, жўшқин феъл-атворли Инобатхон Отажонова ижодкор ўқитувчи сифатида туман ва республика матбуоти орқали ўз мухлисларига эга шоира сифатида танилди, лирик шеърлари “Тараққиёт кўзгуси” ва “Менинг оилам” газеталари саҳифаларида, республика миқёсидаги “Устозлар” журналида чоп этилганди. Амударёлик ижодкорларни бирлаштирган “Жайхун илҳомлари” ННТнинг фаол аъзоси сифатида туманда ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларнинг доимий иштирокчиси эди.

Инобатхон Отажонованинг орзулари кўп эди. У шеърларини тўплам ҳолида чоп қилдириш ниятида алоҳида тараддудлар қилиб юрганди. Афсус, бемаврид ўлим дилкаш ва самимий дўст, жўшқин табиатли шоирани орамиздан анча эрта олиб кетди. Ундан Инобатхонни яхши кўрган, билган дўст-у биродарлари, мухлислари, фарзандлари учун турли хил газета нашрларида чоп этилган дилбар шеърият, гўзал хотиралар, бири-биридан ақлли, зебо неваралар, фарзандлар қолди. 38-сонли мактаб педагогика жамоасида ўз ўрни, ўз сўзига эга фидойи устоз, шоира ва барчага бирдай меҳрибон инсон Инобатхон Отажонованинг ёрқин хотирасини  ҳамиша қалбларида асровчи барча ҳамкасблари номидан

Раъно АВАЗМУРОДОВА, 38-сонли мактаб ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026