АТРОФ-МУҲИТ МУҲОФАЗАСИ УЧУН БАРЧАМИЗ МАСЪУЛМИЗ
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш нафақат соҳа ходимлари, балки, ҳар бир фуқаронинг зиммасидаги масъулиятли вазифадир. Буни виждонан ҳис қилган Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси ходимлари туманимиз ҳудудида ноқонуний чиқиндилар кўпайишининг олдини олишда аҳоли билан ҳамжиҳатликда иш олиб боришмоқда. Жорий йил бошидан бери Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддаларига асосан 134 та ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, айбдор шахслар маъмурий жазога тортилди.
Туман Ободонлаштириш бошқармаси ҳисобидаги умумий майдони 9,9га бўлган чиқинди ташлаш полигони туман “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси ихтиёрига ўтказилди.
Туман “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси ҳисобида 13 та техника бўлиб, 39 нафар ишчи ходимлар меҳнат қилишади. Туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими инспекторлари ва “Тоза ҳудуд” ДУК ходимлари билан биргаликда шу кунга қадар жами 25 та ОФЙ, МФЙлар билан қаттиқ ва маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича шартномалар тузилди. Айни пайтда корхона томонидан 178 та юридик ташкилотларга хизмат кўрсатилмоқда.
Шунингдек, “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси билан ҳамкорликда 19 сентябрь – “Бутунжаҳон тозалик куни” муносабати билан туманимиздаги Гулзор, Ойбек, Олмазор, Фаровон ва Бўстон маҳаллаларида тозалаш ишлари амалга оширилди. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан туманимиз кўчалари бўйлаб ободонлаштириш ишлари ташкил этилди. Бу каби ишларни 2020 йил давомида янада кўпроқ ва самарали бажариш ҳамда яхшироқ натижаларга эришиш режалаштирилмоқда.
Нилуфар Абдуллаева, туман Экология инспекциясининг 1-даражали инспектори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶