25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 15:49
Жамият 👁 278

СОВЧИГА ЗУЛМ ҚИЛИНДИ ВА... ЗУЛМКОРНИ КЕЧИРИШДИ

СОВЧИГА ЗУЛМ ҚИЛИНДИ ВА... ЗУЛМКОРНИ КЕЧИРИШДИ

Халқимизда “элчига ўлим, совчига зулм йўқ”, деган ҳикмат бор. Ҳақиқатан ҳам элчи халқлар, миллатлар тинчлигини ўйлаб воситачилик қилгани учун унга ўлим раво кўрилмайди. Совчи эса... Унинг ҳам мақсади яхшилик йўлида воситачилик қилишдир. Шунинг учун ҳам бир оила билан иккинчи оила ўртасида қариндошлик ришталарини боғлашга ҳаракат қилгани, нияти яхшилик ва холис бўлгани учун унга зулм қилинмайди.
Совчига зулм – оила қадриятларига, инсонлар осойишталигига қилинган зулм ҳисобланади. Афсуски, баъзан одамлар орасида ана шу азалий қадриятларга амал қилмаслик оқибатида кўнгилсиз  ҳолатлар содир бўлмоқда.
Туманимиз маҳаллаларидан бирида истиқомат қилувчи Баҳодир Одамбоев (исм-шарифи ўзгартирилди)нинг хонадони эшигидан яхши ният билан кириб келган совчи Азима Ёдгорова (исм-шарифи ўзгартирилди)ни, аввалига яхши кутиб олди. Олдиндаги режалар, тўй тадориклари ҳақида гаплашиб ўтиришди. Нима бўлди-ю, Азиманинг бир гапи Баҳодирга маъқул келмай, иккаласининг тортишуви ўзаро ҳурматсизлик, ҳақоратга, ростмана жанжалга айланди. Бир гапига ўн гапни қаторлаштириб ташлаётганидан  жаҳли чиққан Баҳодир ўзини тутолмай Азимага қўл кўтарди. Тобора “жағи очилиб” кетган Азимани аввал урди, сўнг тепкилади. Совчига қилинган зулм Азиманинг соғлигига ўртача оғир тан жароҳати етказилишгача бориб етди. Оқибатида эса... улар судлашдилар.
Ушбу иш Жиноят ишлари бўйича туман судида кўрилишидан аввал жабрланувчи Азима Ёдгорова, унинг қонуний вакили ва судланувчи Баҳодир Одамбоевлар ярашганлиги муносабати билан иш юритилишини тугатиш бўйича судга ариза тақдим қилгани ҳамда судланувчи Баҳодир Одамбоев билан унинг қонуний вакили томонидан ҳам айнан шу мазмунда судга ариза келиб тушгани туфайли иш бўйича тўпланган барча ҳужжатлар атрофлича ўрганилиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан томонларнинг ярашганлиги сабабли  иш ҳаракатдан тугатилди. Лекин ...
Лекин минг афсуски, гарчи улар ярашган бўлсалар-да, бирининг қизиққонлиги, яна бирининг тили югуриклиги сабабли қуда-қудағайлар амал қиладиган ўзаро ҳурмат, оила деб аталган муқаддас тушунчага эътибор ва қадр-қиммат чегаралари бузилди. Азалий қадриятларга путур етди, совчига зулм қилинди. Илк марта фаришталар очган эшик ортидан қаттиқ ёпилди, ўртадаги самимият чўғи ўчди. Шунинг учун айтадилар-да, совчилик масаласида эркаклар босиқ, аёллар мулоҳазали бўлган жойда яхшилик дарахти бўй тиклайди, мева беради, деб.

С.ДАВЛЕТМУРОДОВ,
Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026