25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 15:49
Жамият 👁 475

ХАЛҚАРО ҚИЗЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАНДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

ХАЛҚАРО ҚИЗЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАНДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР ЎТКАЗИЛДИ

Мана 8 йилдирки, бутун дунёда бўлгани каби мамлакатимизда ҳам 11 октябрь – Халқаро қизлар куни сифатида кенг нишонланади.
Халқаро қизлар кунига 2012 йил, 11 октябрда БМТнинг бош Ассамблеясида асос солинган ва ушбу кун қизларнинг камситилиши, уларнинг ижтимоий муаммоларига бутун дунёнинг эътиборини қаратиш мақсадида ҳар йили кенг нишонланади. Бу йил Ўзбекистон Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Вазирлиги томонидан барча вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда фаол қизлар иштирокида кенг қамровли кўнгилочар тадбирлар, давра суҳбатлари, китобхонлик ва шеърият кечалари ташкил этилиб, унда ўз билим ва иқтидори, ижтимоий фаоллигини намоён этаётган қизлар тақдирландилар.
Туманимизда ҳам Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан умумтаълим мактабларида, маҳаллаларда ва жамоат ташкилотларида байрам тадбирлари ташкил этилиб, бу тадбирларда юзлаб қизлар иштирок этишди.
Халқаро қизлар куни муносабати билан туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан Амударё телевидениесида ташкил этилган “Қизлар давраси” тадбирида 40-сонли умумтаълим мактабининг фаол ўқувчи-қизлари иштирок этишди.
“Қизларжон давраси” тадбирини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад уларнинг билим олишига, китоб ўқишига бўлган қизиқишини ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, иқтидорли қизлар сафини кенгайтириш, шу билан бирга уюшмаган қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг кийиниш ва муомала маданиятини ошириш, онги ва қалбини ғоявий таҳдидлардан ҳимоя қилишдан иборат. Шунингдек, бугунги ислоҳотларга фаол муносабатларини шакллантириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ватанпарвар, халқпарвар, ҳар томонлама етук инсонлар сифатида камол топтиришга қаратилган.
“Қизларжон давраси”ни “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Робия Йўлдошева бошқариб борди. 40-сонли умумтаълим мактаби директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Муяссар Раҳматуллаева, ўқувчи-қизлар Матлуба Матчонова, Дилнура Рустамова, Чарос Рустамова, Гўзалой Чоршамова, Динора Ражабова, Севара Ўрозбоева, Шаҳзода Йўлдошева, Севинч Муродбоева, Дилдора Саъдуллаевалар ўзлари ҳаётда ва ўқишда эришаётган ютуқлари, орзулари ҳақида дилдан, самимий суҳбатлашдилар. Хусусан, мактабда, уйда, жамоат жойларида қиз бола ўзини қандай тутиши, либос танлаш, кийиниш ва муомала маданияти, билим олишга бўлган интилиши, китобга бўлган муносабати ҳақида ўзаро фикр алмашдилар.
“Қизларжон давраси” иштирокчилари ўқиган китобларидан олган таассуротлари, дарсдан бўш вақтларида ўзлари шуғулланадиган машғулотлари ҳақида ҳам тўлқинланиб гапирдилар. Адабиётга, шеъриятга ихлосманд қизлар эса янги ёзган шеърларидан ўқиб бердилар.
“Қизларжон давраси” якунида ўзларининг алоҳида иқтидорлари, билимдонлиги ва жамоат ишларида фаоллиги билан тенгдошларига намуна бўлаётган қизларга туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг ташаккурномалари ва совғалари топширилди.
Халқимизда “Қиз ўсган уйда ҳаловат бор”, “қиз бола элнинг кўрки”, деган ҳикматлар бежиз айтилмаган. Ҳақиқатан ҳам ўзбек халқи қўшнисининг одоб-икромли, гўзал фазилатли қизи билан ўз фарзанди каби фахрланади. Хонадонлардаги орасталик, файз-у тароватдан кўнгилларимиз тўлганида, гўзал хулқ-атворли, зебо қизларимизнинг юртимизга файз-у кўрк бағишлаётганларидан қувонамиз.
Азал-азалдан ўзбек хонадонларида қиз бола тарбиясига алоҳида эътибор қаратилишида, уларнинг пазанда, чевар, зукко ва билимдон бўлиб улғайишларига ота-оналарнинг  жон куйдириб туришларида ҳам ажиб ҳикматлар, моҳиятлар мужассам. Яъни, қизим эл-юртга сингиб, бахти бекам бўлсин, деган эзгу ният бор.
Қиличбой овулидаги 15-сонли умумтаълим мактабида Халқаро қизлар куни муносабати билан бўлиб ўтган “Бувижоним кийган либослар” мавзусидаги маданий-маърифий тадбирда, назаримизда ушбу эзгу ниятлар тўла акс этди.
Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими билан ҳамкорликда Дилноза Жуманова, Меҳрибон Жуманиёзовалар томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда бири-биридан гўзал ва назокатли қизлар қиличбойлик онахонларга хос шарқона, миллий либосларни намойиш этиш билан бирга ушбу либосларнинг ўзларига манзур жиҳатлари, миллий-маънавий қадриятларимиз ҳақида тўлқинланиб сўзладилар.
Дўрман овули ҳудудидаги “Амина бувижон” оилавий корхонасида, нонвой Шодияхон Зарипова томонидан ўтказилган “Миллий патир нон ёпиш” бўйича амалий устозлик дарс-машғулотида иштирок этган қизлар нафақат қават-қават миллий патирни ясаш, балки бу хуштаъм ноннинг хамирини тайёрлаш ва тандирга ёпиш сирлари билан яқиндан танишдилар.
“Халқаро қизлар куни” муносабати билан туманимизнинг барча ҳудудларида бири-биридан мазмунли маданий-маърифий тадбирлар, кўргазмали дарс-машғулотлар ўтказилиб, бу тадбирларга турли ёш тоифасидаги қизлар, айниқса, касб-ҳунар ўрганишга иштиёқманд уюшмаган қизлар қамраб олинди. Туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан Чойкўл овулида ташкил этилган “Тикувчилик сабовлари” бўйича амалий машғулот овул қизларида катта таассурот қолдирди. Шу баробарида овул қизлари амалий машғулотни олиб борган “Tamara Tekstil”МЧЖ раҳбари Тамара Юсупованинг бичиш-тикиш, дизайн йўналишлари бўйича кўргазмали дарс-машғулотига катта қизиқиш билдиришди.
Шунингдек, Манғит шаҳрининг  Навоий номли маҳалласи қизларининг “Mang’it Milk” ва “Tamara Tekstil” МЧЖ тадбиркорлик корхоналарига саёҳати ҳам уюштирилди. Саёҳат давомида қизлар “Mang’it Milk” корхонаси раҳбари Нилуфар Давлетованинг чорвачилик маҳсулотлари, айниқса, сутни қайта ишлаш, ички ва ташқи бозорда ўз маҳсулотлари билан иштирок этиш бўйича тажрибалари, ютуқ ва режалари билан яқиндан танишдилар. “Tamara Tekstil” МЧЖ раҳбари Тамара Юсупованинг туманимиз ёш қизларига чеварлик сирларини ўргантиш, халқимизга манзур янги либослар тўпламини яратиш ҳамда тайёр маҳсулотларини ички бозорга йўналтириш, шунингдек қўшни давлатларга экспорт қилишни йўлга қўйиш бўйича бошлаб қўйган режаларидан воқиф бўлишди ва ушбу корхонада ишлаш, касб-ҳунар ўрганиш истагида эканлигини билдирдилар.
76-сонли мактабда ўтказилган “Моҳир қўллар” кўргазмаси эса иштирокчиларда янада улкан таассуротлар қолдирди. Кўргазмага қўйилган чеварлик, рассомлик, дизайнерлик, устакорлик каби йўналишларда мактаб ўқувчи-қизлари томонидан тайёрланган буюмлар, айниқса, ўта нафислик билан қўлда тўқилган либослар, сўзаналар ҳар бир қалбда миллий маданиятимизга чексиз ҳурмат ва эътибор уйғотгани, кўргазма иштирокчиларининг самимий дил сўзларида ўз ифодасини топди.
Туманимиз бўйлаб “Халқаро қизлар” куни муносабати билан ўтказилган тадбирларнинг барчаси гўзал ва назофатли қизларимизга олам-олам завқ бағишлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026