18.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
18.10.2026, 14:22
Жамият 👁 246

ХАЛҚ ДАРДИНИ ЎЙЛАБ БЕЛГИЛАНГАН 10 ТА УСТУВОР ЙЎНАЛИШ ЮРТМИЗНИНГ ЯНАДА ФАРОВОНЛАШИШИГА АСОС БЎЛАДИ

ХАЛҚ ДАРДИНИ ЎЙЛАБ БЕЛГИЛАНГАН 10 ТА УСТУВОР ЙЎНАЛИШ ЮРТМИЗНИНГ ЯНАДА ФАРОВОНЛАШИШИГА АСОС БЎЛАДИ

Қорақалпоғистон. Бепоён кенгликлари, чўл-у қирлари, яшил водийлари, қамиш ва еканлар ўсиб ётган шўрхок кўллари ва... айни замонда бу юрт халқининг дил дардига айланган Оролқум... Бу – биз севган, ардоқлаган замин – Она Юрт! Унинг бағри кенг, фидойи, чеҳраси ҳамиша очиқ, меҳмондўст, меҳнаткаш халқи ҳар биримиз учун азиз. Қорақалпоғистоннинг эртанги куни, келажаги учун масъуллик туйғуси ҳам ана шу азизлик билан туташ.
Жорий йилнинг 2 октябрь санасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари саккизинчи сессияси йиғилишини телевидение орқали кузатарканман, Қорақалпоқ халқининг дард-у ғамига елка тутмоққа қодир ватанпарварларгина бу юртни янада юксалтиришларига амин бўлдим. Минг шукурки, бу заминда эл-у юртини азиз билиб бошида тутгувчи, шу халқ келажаги учун масъуллик туйғуси билан яшагувчи, элим, юртим, деган фидойи халқ фарзандлари бисёр.
Одиллик ва шаффофлик асосида бўлиб ўтган сессия йиғилишида депутатлар ва жамоатчилик вакиллари Қорақалпоғистоннинг янги раҳбарини якдиллик билан сайладилар.
Сессияда сўзга чиққан Президентимиз Қорақалпоқ халқининг буюк шоири Бердақнинг:
Халқнинг ғамини ўйлаган,
Юрт ғамхўри керак менга, - деган сатрларини келтираркан, ҳозирги мураккаб шароитда раҳбар бўлиш осон эмаслигини, Қорақалпоғистонни ривожлантириш бўйича бошланган ишларни 2-3 марта кўпайтириб давом эттирилишини таъкидлади. Жўқорғи  Кенгеснинг янги сайланган раиси Мурат Камаловнинг бу каби кенг қамровли ишларни собитқадамлик билан адо этишига катта ишонч билдирди.
Ишонч – катта имкониятлар томон йўл, ишонч – инсон илми, ақл-заковатини чархлаб, эзгуликлар сари йўллагувчи куч!
Президент Қорақалпоғистонда охирги 4 йил ичида амалга оширилган ишлар, барча соҳалар бўйича ўсиш ва ривожланиш суръатларига тўхталаркан, янги раҳбар фаолиятининг энг муҳим йўналиши “Халқнинг дардини эшитиш ва масалаларини ҳал этиш” бўлиши кераклигини таъкидлади. Шу билан бирга ҳудудда барча соҳаларни жадал ривожлантириш бўйича келгуси 3 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар ишлаб чиқилганини маълум қилди. Унга кўра, ҳар бир туманда 2 тадан фаолият тури “ўсиш нуқтаси” этиб белгиланди. Республика туманларини янада равнақ топтириш мақсадида мазкур “ўсиш нуқталари” бўйича тадбиркорлик субъектлари 3 йил муддатга ер солиғи, мол-мулк солиғи, кичик корхоналарнинг айланмасидан олинадиган солиқ, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий миқдордаги даромад солиғидан озод қилинишини таъкидлади.
Ҳар бир туман ва шаҳарни жадал ривожлантиришга кучли туртки бериш, муаммоларни тезкор ҳал этиш учун уларга вазирлар ва банклар бириктирилиб, келгуси 3 йилга мўлжалланган ўнта устувор йўналиш белгилаб берилди. Қорақалпоғистонда жуда қисқа фурсат ичида:
- туманлар ва маҳаллаларни жадал ривожлантириш;
- аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш;
- инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
- Орол муаммосининг салбий таъсирини юмшатиш;
- хизмат кўрсатиш соҳаси салоҳиятини тўлиқ ишга солиш;
- аграр соҳани ривожлантириш;
- аҳолини уй-жой билан таъминлаш;
- ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш;
- аёлларни қўллаб-қувватлаш;
- жиноятчиликнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш кўзда тутилмоқда.
Мазкур 10 та устувор йўналиш бўйича белгиланган вазифаларни 3 йил ичида тўлиқ амалга оширишни таъминлаш, шу асосда Амударё туманини ҳам жадал ривожлантиришга кучли туртки бериш учун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари ЎзЛиДеП фракцияси раҳбари, Актам Ҳаитов ва “Агробанк” АТБ Бошқаруви масъул қилиб бириктирилди.
Президентимизнинг мазкур кўрсатмалари, йўл-йўриқ ва тавсиялари Қорақалпоғистондаги барча туманлар қатори амударёликлар учун ҳам янги имкониятлар сари очилган ойдин йўлдир. Чунки, тадбиркорлик субъектларининг юқорида белгилаб қўйилган “ўсиш нуқталари” бўйича 3 йиллик солиқлардан, якка тадбиркорларнинг қатъий миқдордаги даромад солиғидан озод этилишининг ўзи халқимизга давлатимиз томонидан кўрсатилаётган катта ғамхўрликдир.
Президентимиз деярли ҳар бир учрашув ва мамлакат миқёсидаги йиғилишларда аёл-қизларни қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида тўхталиб ўтадилар.
Юқорида белгиланган 10 та устувор йўналишнинг бири ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлашга қаратилгани янада қувонарли. Чунки, оилада аёл тинч, хотиржам ҳаётдан кўнгли тўқ бўлса, ёшлар касб-корли, илмли бўлса, жамият янада фаровонлашиб бораверади. Муаммолар ўз-ўзидан камаяди. Ёшлар ва аёлларга эътибор нечоғлик юқори бўлса, оилалар ҳам барқарор, авлодлар баркамол бўлади.
Агар эътибор берилса, белгиланган ҳар бир йўналиш бири-бири билан узвий боғлиқликда белгиланган. Унга кўра, туманлар ва маҳаллалар жадал ривожланса, аҳоли бандлигини таъминлаш учун кўпдан-кўп имкониятлар яратилади. Иш билан банд аҳоли даромад топади, бу билан камбағалликни қисқартириш сари қадам қўйилади. Ўз даромад манбаига эга бўлган аҳолининг уй-жой билан таъминланиши эса инфратузилманинг ривожланишига етарли туртки бўлади.
Хуллас, 10 та устувор йўналишнинг амалий ижросини таъминлаш Қорақалпоғистоннинг, шу жумладан, туманимизнинг қиёфасини ҳам тубдан ўзгартириб юбориши табиий.
- Тошкентда нима янгилик бўлса, Нукусга келиши керак, - дедилар Президентимиз. – Янгича ишламасак, замон қабул қилмайди.
Дарвоқе, янгича ишлаш, янгича  фикрлаш орқали биз ўзимиз учун азиз бўлган она Юртимизни янада гўзал, обод ва фаровон қилишга қодир фидойи, ўзаро аҳил ва жипс халқ эканлигимизни амалда намоён қиламиз. Шунинг учун ҳам Президентимиз Қорақалпоғистонни янада ривожлантиришда, ҳар бир тумандаги кўчаларни, маҳаллаларни замонавий шаклга келтириш ва одамларга қулайлик яратиш лозимлигини, бу ишларни амалга оширишда чин ватанпарвар, мард ва матонатли, жасоратли эл оғаларига катта ишонч билдирди. Биз севган она Юрт – Қорақалпоқ заминида ана шундай мард ва матонатли, жасоратли инсонлар яшаб меҳнат қиладилар ва улар бу Ватанда бетакрор ўзгаришлар яратишга қодирлар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026