17.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.08.2026, 11:42
Жамият 👁 431

ИПОТЕКА КРЕДИТИГА ЭНДИЛИКДА ДАВЛАТ СУБСИДИЯСИ БЕРИЛАДИ

ИПОТЕКА КРЕДИТИГА ЭНДИЛИКДА ДАВЛАТ СУБСИДИЯСИ БЕРИЛАДИ

Ўзбекистонда кам таминланган, уй-жойга муҳтож, оғир вазиятга тушиб қолган шахсларга уй-жой сотиб олиш учун давлатимиз томонидан кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, субсидия ва арзон уй-жойлар алоҳида тартиб асосида берилади ҳамда ҳар бири учун белгиланган мезонлар, талаблар мавжуд. Субсидияларга тегишли фармон чиққанидан сўнг, арзон уй-жойлар дастури бекор қилинмаган.
Субсидия ўзи нима? деган саволга биз қисқача жавоб бериб ўтадиган бўлсак Субсидия – даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан тўланадиган ва қайтариб берилмайдиган маблағлар ҳисобланади.
Бошланғич бадал – бу бирламчи бозордаги ( янги қурилган ) уй-жойларни сотиб олиш учун ажратиладиган маблағ. Шаҳар ва қишлоқларда уларнинг қиймати ҳар хил бўлади.
Субсидия ипотека кредити бўйича фоизларни қоплаш учун ҳам берилиши мумкин. Мисол учун, қишлоқ жойларда – биринчи 5 йил давомида ипотека кредити бўйича фоизларни қоплаш учун – 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига, шаҳарларда ( шу жумладан, Тошкент шаҳрида ҳам ) – дастлабки бадалнинг бир қисмини тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун уй-жой ҳисобланган қийматининг 10 фоизи миқдорида субсидиялар ажратилади. Тошкент шаҳрида биринчи беш йил давомида кредит бўйича фоизларни қоплаш учун – 12 фоизлик пунктдан ошган қисмига, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида 10 фоизлик пунктдан ошган қисмига субсидия берилиши мумкин.
Ҳар бир ҳудудда қуриладиган уй-жойлар сонидан келиб чиқиб, йил давомида ажратиладиган субсидиялар миқдори ҳақида Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, қурилиш вазирлиги ҳамда тегишли ҳокимликлар томонидан оммавий ахборот воситаларида маълумот берилади. Субсидия олиш учун аризани давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали электрон тарзда бериш мумкин.
Субсидия олиш учун аризалар 2020 йил 1 октябрга қадар қабул қилинади.
Субсидиялар фақатгина уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакат ижтимой ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа Ўзбекистон фуқароларига ажратилади.
Субсидия олиш учун фуқаро 18 ёшга тўлган бўлиши керак, меҳнат мигрантлари номидан ҳам оила аъзолари ариза бериши мумкин.
Субсидия ва арзон уйлар – бир хил тушунча эмас. Субсидиялар уйларни бозор нархида харид қилишга берилади. Яъни, субсидия ва арзон уй-жойлар – бир-бирига умуман алоқаси йўқ, бошқа-бошқа тушунчалардир. Шунингдек, субсидияларга тегишли фармон чиқиши билан арзон уй-жойлар дастури ёпилгани йўқ! Ҳокимликлар фуқароларни қабул қилмасликлари бўйича қонунчиликка ўзгартириш киритилмаган.
Aрзон уй-жойлар учун навбатлар давлат хизматлари марказларидан ўзгартирилмайди. Ушбу масалада маҳаллий ҳокимиятларга мурожаат этиш лозим.
Субсидия – бу бўйича ариза топширган ҳар бир талабгорга пул маблағи берилади дегани эмас. Бунинг учун қатор талаб ва ҳолатлар, маълум тартиб белгиланган. Субсидия берилиши учун авваломбор масъул органлар вакилларидан шакллантирилган махсус комиссия ариза берувчиларга мезонлар бўйича балл беради.
Бунда масъул органлар ҳар бир ҳудуддаги Ички ишлар бўлими, Молия бўлими, Давлат солиқ инспекцияси, Бандликка кўмаклашиш маркази, Кадастр корхонаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар агентлиги туман бўлими, туман ҳокимликлари, иштирок этувчи тижорат банклари ҳамда тиббиёт бирлашмаси ҳисобланади.
Буларнинг ҳаммаси ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳаққоний эканлигини текшириш учун керак.
Ижтимоий уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларни аниқлашга хизмат қилади. Балл тўплаш учун мезонларга талабгор ёки унинг оиласининг даромади (шаҳар ва қишлоқ жойлари учун алоҳида кўрсаткичлар белгиланган), турар жой мақоми (ижара ёки шахсий мулк), ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлганлар (меҳнат мигрантлари, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ёлғиз аёллар ва ҳоказо) , шунингдек, оилада ногиронлиги мавжуд бўлган шахслар инобатга олинган.
Субсидия энг юқори бал тўплаганларга тартиб бўйича берилади. Субсидия олиш учун паспорт, оила аъзоларининг паспорти ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва вояга етган фарзанди(лар) бўлганда) ва фарзандларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари (агар вояга етмаган бўлса) нусхаси, никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб топилгани тўғрисида суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолларда) ва оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органлари архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолларда), доимий прописка жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар топширилади. Шунингдек, доимий прописка жойидан уй дафтарининг ёки квартира карточкасининг (17-шакл бўйича) нусхаси,  ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчининг даромади ҳамда ушлаб қолинган даромад солиқлар ҳақида маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси) ҳам тақдим этилади.
Aриза якунлари бўйича талабгорга ижобий жавоб олинган тақдирда фуқаро ўзининг танловига кўра субсидияни уй-жой сотиб олиш учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга қаратилган маблағ шаклида олиши мумкин. Ажратилган субсидиялар агар талабгор ипотека шартномаси бўйича мажбуриятларини (тўловларни) сурункали равишда бажармаслиги оқибатида ипотека шартномаси бекор қилинса, шартнома бўйича ундириладиган маблағлар, шу жумладан, гаровдаги уй-жой сотилиши ҳисобидан тўлиқ равишда қайтарилади.
Субсидия олиш жараёнида Давлат хизматлари марказлари Сиздан фақатгина ариза олиб қолиб, тайёр натижани тақдим этишга ваколатли. Қолган масалалар, яъни кимларга қанча миқдорда субсидиялар ажиратишни алоҳида комиссия ҳал қилади. Бу ишга Давлат хизматлари марказлари аралашмайди.
Субсидия бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат бир марта берилади.

Ғайрат Собиров, туман Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019