15.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.10.2026, 13:25
Фан ва таълим 👁 249

УСТОЗЛАР ШАРАФЛАНДИ

УСТОЗЛАР ШАРАФЛАНДИ

Мамлакатимизда халқ таълими соҳасига қаратилаётган эътибор туфайли сўнгги 3-4 йил ичида мактаб ва ўқитувчи-мураббийлар нуфузи янада ошди. Аввало шуни эътироф этиш керакки, мактаб таълимини ривожлантириш, таълим-тарбия ишларини замон талаблари даражасига кўтаришда ўз вазифасига масъулиятли, фидойи  ўқитувчиларнинг ҳиссаси катта. Уларга юксак эҳтиром кўрсатиш мақсадида мамлакатимизда 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни, дунё миқёсида эса 5 октябрь – Халқаро ўқитувчилар куни сифатида кенг нишонланади.
Шу муносабат билан 38-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган “Устоз меҳнатини қадрлаймиз” мавзусидаги адабий-мусиқий тадбир иштирокчилари ҳам устозлар меҳнатига юқори баҳо бердилар ва ўқитувчиларни жамиятимизда энг илғор фикрли инсонлар, дея таърифладилар.
Ҳақиқатан ҳам ҳали оқ билан қорани ажрата олмайдиган мурғак болани илм йўлларига бошлабгина қолмай, унга ҳаёт сабоғини ҳам берган, ютуғидан энг биринчи қувониб, хатосини ҳаммадан аввал англаган ва кечирган, қийналса, елкасини тутиб, дард-у ғамларига шерик бўлган ўқитувчи ва мураббийлар ҳар бир инсон учун азиз, қадрли.
Бўлиб ўтган тадбирда мактабнинг энг фаол, билимдон ва тажрибали ўқитувчиларининг номлари алоҳида ҳурмат билан тилга олинди. Хусусан, рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Муҳаббат Отажонова, Калифорния Университети сертификатини қўлга киритган олий тоифали инглиз тили фани ўқитувчиси Юлдуз Рўзметова, Қорақалпоғистон халқ таълими аълочиси Назира Усмонова, шунингдек, билимлар беллашуви ҳамда нуфузли спорт мусобақаларида ўқувчилари доимий равишда юқори натижаларга эришаётган, 2019-2020 ўқув йилини онлайн тарзда муваффақиятли якунлаган 45 нафар ўқитувчи ва мураббийлар ҳомийлар томонидан муносиб тақдирландилар. Олий тоифали бошланғич синф ўқитувчилари Муҳаббат Алламберганова ҳамда Шарофат Саидовалар эришаётган ютуқлар эса алоҳида эътироф  этилди.
Тадбирда “Жайхун илоҳомлари” ННТ раиси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий Уюшмаси аъзоси, шоир Ўрозали Рейимов, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Робия Йўлдошева ҳамда “Тараққиёт кўзгуси” ва “Менинг оилам” газеталари суратчи-мухбири Маҳмуджон Шомуродовлар иштирок этишиб, Ўқитувчи ва мураббийларни байрам билан табрикладилар.
“Устоз хизматини қадрлаймиз” деб номланган адабий-мусиқий тадбирда мактабнинг 3-“А” синф ўқувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

Раъно АВАЗМУРОДОВА, 38-сонли мактаб ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026