Жамият
👁 3,953
Биз буюк юрт фарзандларимиз!
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллиги олдидан "Камолот" ЁИҲ томонидан "Биз буюк юрт фарзандларимиз" шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.
Фестивалда учта: 3-сонли Амударё академик лицейида "Сиз севган қаҳрамонлар", туман маданият уйида "Биз соғлом турмуш тарзи тарафдоримиз!", Манғит иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида "Оммавий маданият ва ёшлар маънавияти" номли лойиҳалар амалга оширилди.
Лойиҳалар доирасида ўтказилган суҳбатлар, ижро этилган қўшиқ, рақс ва саҳна кўринишлари, ёшларнинг билдирган фикр-мулоҳазалари йиғилганларда чуқур таассуротлар қолдирди.

Суратларда: Ёшлар фестивалидан лавҳалар акс эттирилган.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶