15.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
15.10.2026, 14:51
Фан ва таълим 👁 338

БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯСИ –ТАРАҚҚИЁТ АСОСИ

БАРКАМОЛ АВЛОД ТАРБИЯСИ –ТАРАҚҚИЁТ АСОСИ

Юртимизда фарзандларимизнинг мактабгача таълим олишларига жиддий эътибор қаратилиб, мактабгача таълим ташкилотлари сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Бугунги кунда туманимиздаги мактабгача таълим ташкилотлари сони 106 та бўлиб, шундан 50 таси давлат, 3 таси давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил қилинган нодавлат МТТ ва 53 таси оилавий нодавлат МТТлар ҳисобланади. Уларга қамраб олинган болалар сони 9627 нафардан иборатдир. Ҳозирда туманимизда мактабгача ёшдаги болаларни қамраб олиш кўрсаткичи 58,2 фоизга етди.

Инвестиция дастури асо-сида тумандаги 3 та 6-, 20-, 13-сонли МТТларда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, Тош ёп овули ҳудудида 100 ўринли давлат хусусий шерикчилик асосида нодавлат мактабгача таълим ташкилотида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳукуматнинг пандемия сабабли мактабгача таълим ташкилотларида коронавирус инфекциясининг профилактикаси бўйича чора-тадбирларни кучайтириш мақсадида қабул қилинган тегишли қарори билан тумандаги барча турдаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Туман мактабгача таълим бўлимига қарашли давлат мактабгача таълим ташкилотларида карантин тартибларига амал қилган ҳолда таълим-тарбия ишлари масофавий тарзда йўлга қўйилди.

Тарбиячилар кунлик режа асосида ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда онлайн машғулотлар ўтмоқдалар. Тарбияланувчилар ва уларнинг ота-оналарига кундалик, ҳафталик иш режаси мавзуларидан келиб чиқиб, видеолавҳа орқали машғулотлар ўтиб, вазифалар бериб келинмоқда. Шунингдек, мактабгача таълим ташкилоти ҳамширалари ҳам ота-оналар билан мунтазам равишда алоқада бўлиб, болажонларнинг соғлигидан бохабар бўлиб турмоқдалар.

Юртимиздаги эпидемиологик вазият бироз яхшиланиши билан пандемия шароитида нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини қайта ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар асосида тумандаги 3 та давлат-хусусий шерикчилик ҳамда 41 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари карантин қоидаларига амал қилган ҳолда фаолиятини қайта тиклади. Гуруҳлардаги тарбияланувчилар сони 15 нафардан оширилмаган ҳолда таълим-тарбия бериб келинмоқда.

Шунинг билан бир қаторда 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва уни беталофат ўтказиш мақсадида мактабгача таълим ташкилотлари атрофини ободонлаштириш, дарахтларни оқлаш,  қозонхоналарни тозалаш, ташқи иситиш трубаларини изоляция қилиш, хоналарни тозалаш, ўйин майдончаларини, озиқ-овқат омборхоналарини янги ўқув йилига тайёр ҳолга келтириш чоралари кўрилди. Шунингдек, 2020-2021 йиллар  куз-қиш мавсуми учун мактабгача таълим ташкилотларига 908,5 тонна кўмир етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда жами 544,5 тонна кўмир ёнилғиси келтирилди. Шундан 209 тонна кўмир ва 335,5 тонна кўмир брикети билан таъминланди. Кўмир ёнилғиси етказиб бериш ишлари давом этмоқда.

Замонавий таълим-тарбия жамият тараққиётининг муҳим асоси ҳисобланади. Биз эса келажак эгалари бўлган ёш авлодга мана шу таълим-тарбия ишларини амалга оширишга масъулмиз.

Ёш авлод тарбиясига масъул бўлган тарбиячилар, мураббийлар, ўқитувчиларни 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этаман!

Саида СОДИҚОВА, туман Мактабгача таълим бўлими мудири.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026