21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 10:50
Жамият 👁 150

СУД-ҲУҚУҚ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ-ШАФФОФЛИК ВА ОЧИҚЛИКНИ ТАЪМИНЛАЙДИ

СУД-ҲУҚУҚ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ РАҚАМЛАШТИРИШ-ШАФФОФЛИК ВА ОЧИҚЛИКНИ ТАЪМИНЛАЙДИ

Бугунги кунда суд-ҳуқуқ тизимида ўтказилаётган ислоҳотлар фақат сўздангина иборат бўлиб қолмаслиги, балки амалий қиёфа касб этиши учун ислоҳотлар жараёни собит қадамлик билан давом эттирилмоқда. Яъни, мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг туб моҳияти – судларни том маънода халқнинг ҳақ-ҳуқуқларини, қонуний манфаатларини чинакам ҳимоя қиладиган органга айлантиришдан иборатдир. Шу нуқтаи назардан ёндашадиган бўлсак, Президентимиз томонидан 2020 йил 3 сентябрда имзоланган “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ4818-сонли Қарори  судлар фаолиятига замонавий технологияларни жорий этиш, орқали халқимизга суд-ҳуқуқ соҳаси бўйича хизмат кўрсатишни янада яхшилаш. Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда судга мурожаат қилишни эркинлаштириш, одил судловга эришишида судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имконини беради. Унга кўра, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар тури янада кенгайтирилади, мурожаатни кўриб чиқиш жараёнининг онлайн кузатиб борлиши таъминланади.
Шуни эътироф этиш керакки, ушбу Қарор билан судларда одил судловни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларнинг тезкорлик билан олинишини таъминлаш мақсадида вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан электрон маълумотлар алмашинуви бўйича ишлар янада кенгайтирилиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, суд мажлисларида масофадан туриб иштирок этиш, яъни мобиль қурилмалар ва электрон ҳамкорликнинг бошқа шакллари орқали иштирок этиш, суд қарорларини онлайн тарзда олиш имкониятини таъминлашни кенгайтиришга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.
Мазкур Қарор билан 2020-2023 йилларда суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш дастури изчиллик билан амалга оширилади. Хусусан, 2021 йил 1 январдан бошлаб, барча судларда суд мажлисларини иш бўйича тарафларнинг ва суд раисининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиш, 2021 йил 1 июлдан бошлаб апелляция ва кассация инетанцияси судларида ишларни судьялар ўртасида автоматик тарзда тақсимлаш, 2021 йил 1 октябрдан эътиборан барча иштирокчиларни суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида “СМС” орқали бепул хабардор қилиш, 2022 йил 1 январдан бошлаб суд қарорларини иш бўйича тарафларга онлайн ёки тарафлар розилиги билан ёзма, қоғоз шаклида етказиш, шунингдек белгиланган муддатларда одил судловга эришиш мақсадида 10 га яқин интерактив хизматларни кўрсатиш, суд ишларини давлат архивига электрон шаклда топшириш каби халқимиз манфаатларига хизмат қилувчи янгиликлар жорий этилмоқда.
Шунингдек судлар томонидан алимент миқдорини белгилашда туманлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотларни ҳам ахборот тизими орқали электрон шаклда олиш амалиёти ҳам соҳага тўлиқ жорий этилиши кўзда тутилгани бу борада шаффофлик ва очиқликни таъминлайди. Эндиликда алимент бўйича қарздорлар ўз даромадларини яшира  олмайдилар ва бу борада сохтакорликка, бюрократик тўсиқларга барҳам берилади.
Хулоса қилиб айтганда, “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори энг аввало халқимиз манфаатларини, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда, суд-ҳуқуқ тизимида шаффофликни таъминлашда энг муҳим ижтимоий ва ҳуқуқий аҳамият касб этади.


Қ. Атамуратов, Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026