МУҚАДДАМ ЖИНОЯТ СОДИР ҚИЛГАН ФУҚАРОГА МАЪМУРИЙ НАЗОРАТ ЎРНАТИЛДИ
Жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишини камайтириш учун жазодан озод этилган шахслар билан якка тартибда мунтазам равишда профилактик суҳбатлар ўтказилиб борилади. Ушбу шахслар томонидан такроран жиноят содир қилинишининг олдини олиш мақсадида суд органлари томонидан маъмурий назорат ўрнатилади.
11 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича туман судининг мажлислар залида “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида муқаддам ўта оғир жиноят содир қилган фуқарога нисбатан маъмурий назорат ўрнатилди. Шу билан бир қаторда “Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг талабига кўра, мунтазам ичкиликбозликка мубтало бўлган ва бир неча бор мажбурий тартибда даволанган ушбу фуқаронинг алкоголизмга сурункали равишда мубтало бўлганлиги, унга тўғри йўлни топишда кўмак бериш, тегишли чора кўриш кераклиги ҳам муҳокама қилинди.
Суд қарорига кўра ушбу фуқаро мажбурий даволаниш учун 2-сонли Республика руҳий ва асаб касалликлари диспансерига тузалгунга қадар мажбурий турда ётқизилди.
С.Давлетмуродов, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶