16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 07:29
Жамият 👁 512

“Хавфсиз маҳалла”: Амударёда жиноятчиликдан ҳоли ҳудуд яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда

“Хавфсиз маҳалла”: Амударёда жиноятчиликдан ҳоли ҳудуд яратиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда, жумладан, Қорақалпоғистон Республикасида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ва фуқаролар осойишталигини таъминлаш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланган. Қорақалпоғистон Республикаси Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан бу борада тизимли амалий ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил бошидаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғриси”даги 1-сонли қарори мазкур саъй-ҳаракатларнинг ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Қарор ижросини таъминлаш ҳамда "Хавфсиз ҳудуд", "Хавфсиз маҳалла", "Сифат, ишонч ва хавфсизлик" шиорлари остида ўтказилаётган тадбирлар доирасида Амударё туманини жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича кенг қамровли ишлар давом эттирилмоқда. Бу жараёнда фақат бир ташкилот эмас, балки Амударё тумани қўриқлаш бўлими, Ички ишлар бўлими ва “Маҳалла еттиликлари” ўртасидаги яқин ҳамкорлик механизми йўлга қўйилган.

Ушбу ҳамкорлик доирасида ҳудудларда хавфсизлик ва осойишталикни таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган “Йўл харитаси”нинг амалий ижроси доимий равишда муҳокама қилиб борилмоқда. Асосий мақсад – замонавий қўриқлаш воситалари орқали назорат қилиш тизимини жорий этиш ва аҳолининг тинч ҳамда осуда ҳаётини таъминлашга хизмат қилишдир.

Бу борадаги навбатдаги профилактик тарғибот-ташвиқот тадбирлари тумандаги Навоий ва Гулзор маҳаллалари ҳудудларида ташкил этилди. Ушбу маҳаллаларда туман қўриқлаш бўлими ходимлари аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари вакилларига сўнгги вақтларда ҳаётимизга татбиқ этилаётган замонавий қўриқлаш хизмати сигнализация ускуналаридан фойдаланиш тартиби ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, “Ташвиш” тугмаси босилганда воқеа жойига бир неча дақиқа ичида етиб келувчи тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимларининг хизматлари ва уларнинг имкониятлари амалда таништириб ўтилди.

Ўтказилган тарғибот тадбирлари мобайнида аҳолига маҳаллаларда биринчи навбатда хавфсизликни таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир мулк эгасининг ҳам масъулияти эканлиги тушунтирилди. Маҳаллаларни жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида ушбу ҳудудларда жойлашган тадбиркорлик объектлари, хизмат кўрсатиш шохобчалари ва фуқароларнинг яшаш хонадонларини ишончли қўриққа олиш орқали фуқароларнинг мол-мулкларини ҳимоялаш қанчалик аҳамиятга эга эканлиги ҳаётий мисоллар орқали кўрсатиб берилди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, бугунги кунда Амударё тумани қўриқлаш бўлими техник қўриқлаш маркази томонидан жами 541 та объект ҳамда 381 та фуқаро хонадонлари ишончли қўриқлаш хизмати билан таъминланган.

Тушунтириш ишлари мобайнида кўплаб янги объект ва хонадонлар ҳам қўриққа олиниб, уларга ишончли қўриқлаш хизматини кўрсатиш йўлга қўйилди. “Хавфсиз кўча – хавфсиз йўлак” тамойили асосида амалга оширилаётган бу каби кенг қамровли ишлар туманнинг бошқа маҳаллаларида ҳам изчил давом этмоқда. Бу, ўз навбатида, Амударё туманида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва аҳолининг тинчлиги ҳамда осойишталигини таъминлашга хизмат қилади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026