26.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
26.09.2026, 22:08
Мақолалар 👁 390

“БОPИ ЭЛГА ЯХШИЛИҒ ҚИЛҒИЛКИ...”

“БОPИ ЭЛГА ЯХШИЛИҒ ҚИЛҒИЛКИ...”

Ҳозирги даврда юртдошларимиз орасида бир-бировга мурувват кўрсатиш, яхшилик қилиш каби хислатларнинг камайиб бораётгани ҳақидаги гап-сўзлар тез-тез айтиладиган бўлди. Аслида яхшилик ўзига нисбатан қилинишини ҳамма истайдиган, бироқ бошқага нисбатан қилиниши осон бўлмайдиган фазилатдир. Ахир: “Ўзингнинг кўнглингни қолдирмай ўзганинг кўнглини тополмайсан”, деган ҳикмат бекор айтилмаган-ку.

Бунга мисол тариқасида ўтган йил кузда рўй берган бир воқеани айтиб берсак бўлади. Яқин кишиларимиздан бирининг фарзанди оиласи билан Нукус-Беруний йўлида автоҳалокатга учрайди. Кутилмаганда бўлган даҳшатли ҳодисадан ўзларига келолмай турган пайтда шу йўлдан ўз ишлари билан бораётган қипчоқлик икки йигит дарҳол машиналаридан тушиб ёрдамга шошилишади. Уларни болалари билан машинадан чиқариб олишиб, зарур ёрдам кўрсатганларидан кейин ўз машиналарида Амударё тумани шифохонасига олиб келишади.

Бу йигитларнинг тезкор ҳаракатлари туфайли бир оила бахтсиз ҳодиса сабабли юз бериши мумкин бўлган асоратларсиз соғайиб, ҳозирда Элликқалъа туманида ҳаёт кечиришмоқда.

Инсон, албатта, жамият ичидагина инсонлигини тўлақонли ҳис қилади ҳамда намоён этади. Инсонларнинг ҳаёти ҳамиша бир-бирлари билан боғлиқ ҳолда кечади – кимларнингдир маънавий ёки моддий ёрдамига муҳтож бўлади, баъзида эса ўзи ёрдамчига айланади. Ана шулар орқали инсоннинг ўзлиги, қадр-қиммати намоён бўлади. Кунларнинг бирида Ан-Навос ибн Самъон (р.а.) келиб Pасулуллоҳ (с.а.в)дан яхшилик ҳақида сўради.

Pасулуллоҳ: “Яхшилик ҳусни хулқдир”, дедилар. (Термизий ривояти)

Уламолар ҳам: “Яхшилик шундай амалки, агар инсон уни қилса қалбига хурсандчилик киради, ўзи қилган ишидан мамнун бўлади”, деб таъкидлаганлар.

Ана шу мададкор қипчоқлик йигитларга (бирининг оти Абдулла экан) нисбатан миннатдорчилик ҳисси қалбимизда тўлқинланиб турган пайтда яхшилик нима-ю, яхши инсон ким деган мавзуда фикр юритиб кўрсак барчамиз учун фойдадан холи бўлмас.

Аввало буларнинг ҳаммаси Аллоҳ таолонинг каломи –Қуръонда ва пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳадисларида мукаммал баён қилинган.

Аллоҳ таоло бир оятида: ”Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча ҳаргиз яхшиликка эриша олмайсиз. Нимани нафақа қилганингизни Аллоҳ таоло билгувчидир”, деб марҳамат қилади. (Оли Имрон, 92-оят).

Демак, яхшилик фақат мол-дунё билан ўлчанмайди, балки уни амалга ошириш йўллари кўп. Инсонларга манфаат келтирадиган ва фойдали бўлган барча ишлар яхшиликдир.

Бир донишманд: “Совға қилиш учун энг қимматли нарса – вақтингдир, чунки уни ҳеч қачон қайтариб бўлмайди”, деган экан. Ўз ишлари билан шошилиб бораётган ўша қипчоқлик икки йигит ҳам ўз манфаатларидан кечиб, вақтларини сарфлаб, қийин аҳволда қолган нотаниш йўловчиларга ёрдам берган эканлар, бу жуда олийжаноблик, ўрнак олишга арзигулик яхшилик – совға эмасми?! Холисона айтганда ҳар бир яхшиликка хос бўлган фикр ёки ҳаракат ўз рағбатини топмоғи лозим. Шу сабабли ўз миннатдорчилигимизни билдирмоқ учун ўша йигитларни излаб Амударёнинг ўнг қирғоғига ўтиб, Бештом маҳалласидаги 8-овулдан бу халоскор йигитларни излаб топдик. Лекин улар ўзларининг ёрдами беғараз эканлигини айтиб,уларнинг ўрнида ким бўлганда ҳам худди шундай қилган бўлишарди дейишиб, ҳар қандай мукофотни рад этишди, ҳатто ўзларининг исмларини келтиришимизни ҳам исташмади.

“Яхшилик қил-у уни дарёга ташла – балиқ билади, балиқ билмаса Холиқ билади”, деган ҳикмат бор, шунга амал қилган ҳолда бу йигитларга ўз миннатдорчилигимизни билдириш билан бирга Аллоҳ таолодан уларга ҳамиша мададкор бўлишини тилаб қоламиз.

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом айтганларидек, яхшиликка калит, ёмонликка қулф бўлиб, Аллоҳ таолонинг раҳмати ва жаннатига эришадиган ҳақиқий мўмини комил бўлиб яшамоқлигимизни Pоббимиз барчамизга осон қилсин. Яратган ҳаммамизни яхшилик қилгувчилардан қилсин. Биздан фақат яхшиликлар қолмоғини ва бир-бирларимизга меҳрли, оқибатли, шафқатли бўлмоғимизни насиб айласин.

Ўзимиз ҳам доимо ёрдамга шай бўлайлик, керак пайтда Ҳақнинг ўзи халоскор фаришталардай, худди ўша икки йигитни дуч қилганидай инсонларни юборавергай деган тилак эса ҳамиша қалбимизда муқим.

Буюк бобокалонимиз Бобур мирзо васият қилганидай:

“Бори элга яхшилик қилғилки, мундин яхши йўқ – Ким, дегайлар даҳр аро қолди фалондин яхшилиғ!”.

Аҳмад Нафасов.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026