12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:40
Жамият 👁 317

МЕҲНАТИ ЭЛГА МАНЗУР БЎЛАЁТГАН АЁЛ

МЕҲНАТИ ЭЛГА МАНЗУР БЎЛАЁТГАН АЁЛ

Мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хотин-қизларнинг фарзанд тарбиясида, турли соҳаларда, маҳаллалар тинч-осойишталигини сақлашда, ўзаро меҳр-оқибат, яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашдаги хизматлари эътирофларга лойиқдир. Хотин-қизларга ижтимоий-иқтисодий, тиббий, ҳуқуқий кўмак бериш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мамлакатимизнинг  тараққиёт стратегиясида энг муҳим йўналишлардан бири сифатида белгиланган. Унинг  ижроси тизимли тарзда, ҳар бир маҳалла кесимида амалга оширилмоқда.

Айниқса, 2020 йилдан бошлаб, “Аёллар дафтари” тизими йўлга қўйилиб, дафтарга рўйхатга олинган аёллар билан алоҳида иш олиб борилиб, уларга манзилли кўмак берилаётганлиги ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги  бўлган хотин-қизлар турмушини яхшилашга хизмат қилаётир.

Матлуба Тўлиева Беруний номли маҳаллага, катта хонадонга келиб бўлиб тушди. Турмуш ўртоғи мавсумий ишларда ишлаб, рўзғор юкини бир ўзи тортиб юрган эди. Оилада икки фарзанд дунёга келгач, ташвишлари ҳам кўпайди. Шу боис, Матлуба ҳам ишлаб, даромад топишга, турмуш ўртоғига кўмакдош бўлишга интилди. 1-босқич “Аёллар дафтари”га киритилган Матлуба бу борада маҳалла хотин-қизлар фаоли  Маҳфуза Иброҳимовага маслаҳатга келди. Маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари кенгашиб, Матлубанинг касб-кори борлиги, чеварлигини инобатга олиб, унинг имтиёзли кредит олишига ва ўз-ўзини банд қилиб, тикувчилик фаолиятини йўлга қўйишига кўмак беришди.

Матлуба Тўлиева давлатнинг ёрдамига кўз тикиб ўтиришни ўзига эп  кўрмай, жон-жаҳди билан ишга киришди. Ҳадемай, унинг ўзгача ихлос, маҳорат билан тиккан кийимлари кўпчиликнинг эътиборини торта бошлади, мижозлари кўпайди.

Одатда биз бозор расталаридаги тайёр кийимларни кўрганимизда, ё чевар қўлидан тайёр бўлган буюртмамизни олаётганимизда унинг шу ҳолга  келиши учун қанча меҳнат, вақт ва сабр-тоқат сарфланганини ўйлаб ҳам кўрмаймиз, тикувчиликни шунчаки оддийгина касб деб ўйлаймиз. Бироқ чеварнинг ишини бир зум кузатиб турсангиз, бу касбнинг игна билан қудуқ қазишдек машаққатли эканлигини англайсиз.

Ҳа, касбнинг яхши-ёмони бўлмаганидек, осони ҳам йўқ. Аммо тикувчининг касбига ихлоси унинг тиккан ҳар бир чокида акс этиб туради. Меҳнати маҳсули – тиккан кийимлари мижозларига манзур бўлганида кўнгли тоғдай юксалади.

Матлуба Тўлиева ишини қунт билан бажаради, буюртмачининг тана тузилишига мос фасон танлаб, бор маҳоратини буюртмани хушбичим, чиройли қилиб бажаришга сарфлайди, соатлаб тикув машинасига эгилиб ўтириб тайёрлаган кийими одамларга манзур бўлаётганидан қувонади. У доимий даромадга эга бўлиб, меҳнатлари самарасидан “Аёллар дафтари”дан чиқарилди.

Моҳир тикувчи, сабр-бардошли, кўнглида улкан-улкан орзулар билан ҳормай-толмай меҳнат қилиб, эл олқишини олаётган Матлуба Тўлиеванинг ишларига муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026