12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:20
Қишлоқ хўжалиги 👁 472

Амударёлик илғор фермерлар меҳнати самараси ҳосилдор далаларда намоён

Амударёлик илғор фермерлар меҳнати самараси ҳосилдор далаларда намоён

Бугун юртимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида туб ўзгаришлар, янгиланишлар, модернизация жараёнлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Президентимиз ташаббуслари билан яратилаётган кенг кўламли имкониятлар эса том маънода меҳнаткаш деҳқон ва фермерлар фаолиятида ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Амударё туманида ҳам бу ислоҳотлар амалда ўз аксини топмоқда. Айниқса, тумандаги илғор фермер хўжаликларининг изчил ҳаракати, инновацияларга асосланган ёндашувлари туманда иқтисодий барқарорликни таъминламоқда.

Намуна маҳалласида жойлашган “Муродбек Зебо” фермер хўжалиги бугунги кунда нафақат Амударё тумани, балки бутун вилоят бўйича энг намунали хўжаликлардан бири сифатида танилган. 2015 йилда асос солинган ушбу хўжалик раҳбари Мансур Эшчанов ўзининг фидокорона меҳнати, пухта билим ва тажрибаси, энг муҳими, давлатимиз томонидан яратиб берилган имкониятлардан оқилона фойдаланиши орқали юксак натижаларга эришиб келмоқда.

Фермер хўжалиги тасарруфидаги 65 гектар экин майдонининг бугунги кундаги ҳолати ҳар қандай эътирофга лойиқ. 2025 йилги мавсум учун бу ерларнинг 35 гектарига пахта, 11 гектарига эса ғалла экилган. Қизиғи шундаки, агротехник тадбирлар белгиланган муддатларда, замонавий усулларда амалга оширилганлиги сабабли, ҳосилдорлик ҳам юқори даражада таъминланмоқда. Жумладан, ғалла майдонларидан 70-80 центнергача ҳосил олиниши бу соҳадаги фидокорлик ва ўз ишига садоқатли ёндашув натижасидир.

Аҳамиятлиси шундаки, жорий йил бошида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг фаровон турмушини таъминлаш борасидаги 10-сонли Фармони асосида хўжаликка қўшимча 23 гектар ер майдони ажратилди. Бу ерда мевали боғлар барпо этиш, йирик ҳажмдаги музлаткич қуриш, маҳсулотларни экспорт ҳолатида сақлаш инфратузилмасини яратиш режалаштирилган. Ер майдони 49 йил муддатга ижарага берилиши эса узоқ муддатли ва барқарор ривожланиш кафолатидир. Бугун мазкур ерда 250 киловаттли қуёш панеллари ўрнатилмоқда. Бу эса фермер хўжалигининг нафақат ҳосилдорликка, балки “яшил энергия” ташаббусига асосланган замонавий технологияларга ҳам алоҳида эътибор қаратаётганини кўрсатади.

Тош ёп овулидаги “Бекмон Аллаберганов” фермер хўжалиги эса тумандаги энг йирик ва тажрибали хўжаликлардан бири ҳисобланади. Хўжалик раҳбари     Илҳомжон Полвонов нафақат фермер, балки Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Амударё тумани Фермерлар Кенгаши раиси сифатида узоқ йиллардан бери туманнинг аграр тараққиётида фаол иштирок этиб келмоқда. Унинг раҳбарлигидаги хўжаликда 110 гектар экин майдони мавжуд бўлиб, унда пахта, ғалла, дуккакли экинлар, шунингдек, мевали дарахтлар етиштирилмоқда.

Ушбу хўжаликда ҳам давлатимизнинг аграр соҳадаги сиёсати доирасида ажратилаётган имкониятлар самарали қўлланилмоқда. Айниқса, 10 дан ортиқ пахта навларини парвариш қилиш орқали ҳар бир иқлим ва тупроқ шароитига мос навни топишга, энг юқори ҳосилдорликни таъминлашга эришилмоқда. Бундан ташқари, ғалла йиғиб олинганидан сўнг бўшаган ер майдонларига мош экилиб, икки карра ҳосилдорлик тизими йўлга қўйилган. Бу эса фермернинг ерга бўлган меҳри, ҳар қарич заминга барака келтириш мақсадини яққол намоён этади.

Қайд этиш жоизки, жорий йил бошида имзоланган муҳтарам Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг фаровон турмушини таъминлаш борасидаги яна бир алоҳида муҳим фармони билан қишлоқ хўжалиги соҳада ҳам қатор янги имкониятлар белгилаб берилди. Хусусан, ушбу фармон билан 2025-2026 йиллар давомида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш тартиби енгиллаштирилади, яъни, муддатини кейинчалик узайтириш имконияти билан ижара муддати 30 йилдан 49 йилга узайтирилди, 35 минг гектар бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади.

Шунингдек, электрон онлайн аукцион савдоларида ер участкасининг бошланғич нархи ер участкаси норматив қийматининг 20 фоизи миқдорида, қайта фойдаланишга киритиладиган ер участкаларининг бошланғич нархи норматив қийматининг 10 фоизи миқдорида белгиланади, ер участкаси нархини 10 йил давомида бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Қолаверса, ушбу фармон билан ижарага бериладиган ер участкалари четларида, 20 сотихгача ўлчамда мулк ҳуқуқисиз енгил конструкцияли музлаткичли омборхоналар, саралаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш объектлари, сув тежовчи технологиялар, сув сақлаш ҳовузлари, дала шийпонлари ва техника паркларини қуришга рухсат берилди.

Таъкидлаш жоизки, бугун ушбу имкониятлардан фойдаланган юртимиз деҳқони ва фермери ўз меҳнати, фидойилиги ва замонавий ёндашуви билан юрт тараққиётига, миллий иқтисодиётимизнинг мустаҳкам пойдеворига айланмоқда.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026