“Ҳашар – элга ярашар” мавзусида иншолар танлови ўтказилди
Жорий йилнинг 15 сентябрь куни 28-сонли умумтаълим мактабида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Амударё туман бўлинмаси томонидан “Маҳаллаларда ободликни таъминлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг тиббий ва экологик маданиятини ошириш” мавзусидаги “Обод маҳаллам” номли грант лойиҳаси доирасида аҳоли, айниқса ёшларни табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, табий ресурсларни тежашга даъват қилиш, уларнинг экологияга оид билимларини ошириш мақсадида “Жайхун илҳомлари” ННТ, туман маънавият ва маърифат бўлими билан ҳамкорликда Қипчоқ ҳудудидаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ҳашар – элга ярашар” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.
Танловда ҳудуддаги 10 та мактаблардан жами 30 нафар ўқувчилар иштирок этишдилар.
Иншолар танлов ғолиблари комиссия томонидан ўрганилиб ва баҳолаб чиқилади. Комиссиянинг якуний қарорига кўра танлов ғолиблари тегишли тартибда “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Амударё туман бўлинмаси томонидан тайёрланган фахрий ёрлик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶