21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 11:17
Жамият 👁 377

ОИЛАДА ШАХСЛАPАPО МУНОСАБАТЛАP

ОИЛАДА ШАХСЛАPАPО МУНОСАБАТЛАP

Инсоннинг инсон бўлиб шаклланишида, ақлан соғлом, жисмонан етук, ҳаётда ўз ўрини топишида, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва маънавий муносабатларини йўлга қўйишда оила асосий ўринни эгаллайди. Ватан -  остонадан бошланади. Шундай экан, оилада фарзанд тарбияси мураккаб жараёндир.

Оиладаги шахслараро муносабатлар энг аввало мулоқот маданияти жараёнида намоён  бўлади. Шундай экан, биз ота-оналар фарзандларимиздан аввал тарбияни ўзимиздан бошлашимиз керак. Ҳар бир ота-она фарзанди ақлли, билимли, меҳнатсевар, имон-эътиқодли, хушмуомала, одобли, садоқатли, комил инсон бўлиб улғайишини хоҳлайди. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов  айтганларидай: “Бир кўзгу борлигини, биз унга ҳар куни қарашимизни ва бу кўзгуда ўзимизнинг хато ва камчиликларимизни кўришимизни, бу кўзгу эса сиз-у бизнинг фарзандларимиз” эканлигини унутмаслигимиз керак.

Шунинг учун ҳам доно халқимиз “Қуш – уясида кўрганини қилади” дейишган. Афсуски, ота-оналар фарзанд тарбиясида бир қанча ҳато ва камчиликларга йўл қўядилар. Агар фарзанди хато қилиб қўйса ота-она нима дейишини биласизми?

“Мен сенга айтдимми! Қўлингдан ҳеч нарса келмайди! Қачонгача сенинг кетингда мен юришим керак? Қўлингдан келмаса, аралашма! Бир ишни эплаб бажара олмайсан!” - ва ҳаказо. Бу бизнинг фарзанд тарбиясида йўл қўйган хатоларимизнинг кўринмас бир қисмидир. Бу билан биз фарзандимизнинг ўзига бўлган ишончини сусайтиряпмиз. Билингки, болани эркин ва ўз хоҳиши билан бирор нарса қилишидан юқоридаги каби тўсишимиз оқибатида уни кўрқоқ ва қул даражасигача тушириб қўямиз.
Шуни унутмаслик керакки, фарзандингиз билан мулоқот эшиклари ёпилса – у қўполликни  ўрганади. Ёки фарзандингиз кўп танқид қилинса – у тергашни ўрганади. Борди-ю, кўп қаршилик кўрсатаверсангиз – болада урушқоқлик, жаҳлдорлик ҳолатлари намоён бўлади. Фарзандингизга нисбатан сизда ишонч ҳисси ёпилса – одамовиликни ва ёлғон гапиришни ўрганаётганини сезасиз.

Агар фарзандингиз  кўп мазах қилинса – у тортинчоқ ва эркин мулоқот қилаолмайдиган бўлиб ўсади. Аксинча, фарзандингизни меҳр-муҳаббат билан тарбияласангиз, ундан ҳам сизга меҳр-муҳаббат қайтади ва очиқ кўнгилликни ўрганади. Шу баробарида фарзандингиз билан ўртангизда мулоқот эишклари очилади ва у келажакка ишонч билан яшайди.

Фарзандлар ўз ота-оналарининг кўп хислатларини оладилар, чунки ҳар бир фарзанд ота-оналарига тақлид қилади. Шундай экан, биз келажак авлодни тарбиялашда йўл қўйган хато ва камчиликларимиз устида бироз ўйлаб кўрайлик. Фарзандингиз хато қилса, унга одатий ҳолат сифатида қараб, уни тушунишга ва бу ишни бажара олишига ҳамда ўзига бўлган ишончни уйғотишга ёрдам берайлик.

Нигорахон Сафарова, 84-сонли мактаб ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026