ОИЛАДА ҲУҚУҚИЙ САВОДХОНЛИК ВА ҲУҚУҚИЙ ТАРБИЯНИ ЮКСАЛТИРИШ МАВЗУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
Янгиобод маҳалласида “Оилада ҳуқуқий саводхонлик ва ҳуқуқий тарбияни юксалтириш” мавзусида ҳамда Ўзбекистон Республикасида авж олаётган одам савдоси, яъни чақалоқ ва болалар савдосига қарши курашиш, уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди.
2022 йил 15 ноябрь куни бўлиб ўтган мазкур тадбирда фуқаролар йиғини раиси Роман Рўзметов, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди масъуллари, маҳалла фуқаролари ва ҳудуд профилактика инспектори иштирок этди. Йиғилишни фуқаролар йиғини раиси Р.Рўзметов олиб борди ва кун тартибидаги масалалар билан таништирди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан 2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастурининг қабул қилинганлиги, шу муносабат билан аёлларга аёлларга нисбатан бўлаётган тазйиқларга муросасизлик муносабатини шакллантириш, оилада ҳуқуқий саводхонлик ва ҳуқуқий тарбияни юксалтириш кераклиги тўғрисида сўз юритилди. Шунингдек, одам савдоси, яъни чақалоқ ва болалар савдосига қарши курашиш, уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан маҳалла фуқаролари ўртасида тегишли профилактик тадбирларни ўтказиш кераклиги, одам савдоси – инсониятга жиддий хавф солаётган муаммолардан бири эканлиги таъкидлаб ўтилди.
Йиғилишда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга масъуллардан тўлиқ ва батафсил жавоблар олдилар.
Ж.Ўразбоев, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶