16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 21:47
Жамият 👁 280

МАТБУОТНИНГ ЧИНАКАМ ФИДОЙИЛАРИ

МАТБУОТНИНГ ЧИНАКАМ ФИДОЙИЛАРИ

Юртимизда 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Ҳар бир соҳанинг ўз фидойилари бўлганидек, туманимиз матбуотининг жонкуярлари, “икки устуни” – Ойгул Ражабова ҳамда Робия Йўлдошевалар нафақат туманда, балки бутун Қорақалпоғистонда таниқли.

Аслида Ойгул билан Робия моҳиятан ҳеч қандай таърифга муҳтож ҳам эмас. Чунки туманимизда чоп этилаётган “Тараққиёт кўзгуси”, “Менинг оилам” газеталарида уларнинг мақолалари, ҳикоя, шеърлари, турли жанрлардаги ижод намуналари чиқиб турибди, “Амударё телевидениеси”да эса кўрсатувларга бошловчилик қилишмоқда. Туманимизда туғилиб-ўсган 40 нафардан зиёд адиблар, олим-у шоир, ёзувчилар орасида бизга таниш ижодкорлар Ойгул билан Робия ҳам бор. Ҳамкасблари ва шогирдлари Ойгул Ражабовага “Талабчан устоз, ишчан ходим”, Робия Йўлдошевага эса “Кўнгли дарё устоз” деб таъриф беришади.

Ойгул Ражабова ва Робия Йўлдошева Тошкент Давлат университетининг журналистика факультетини тамомлаб, 1985 йилда тумандаги “Амударё ҳақиқати” газетасида бирга иш бошлашди. Бу икки тенгдош ижодкорнинг журналистика факультети ўқув биносида бир-бирлари билан танишганига 40 йилдан ошган бўлса, бирга ишлай бошлаганларига 35 йилдан ошди.

Улар шу кунгача аҳил, ҳамфикр бўлиб ишлаб келишмоқда. Ана шу икки устун мустаҳкамлиги боис, туманда ижодкорларнинг ҳам, матбуотнинг ҳам халқ орасида обрўси баланд.

Ойгул Ражабова Тўлқин овулида, хизматчи оиласида дунёга келди. Ёш журналистнинг етук мутахассис бўлиб етишишида ўша пайтлардаги газета муҳаррири Гулнора Матёқубова, тажрибали журналистлар Саъдулла Хўжаниёзов, Хонимжон Ражабоваларнинг ҳиссалари катта бўлди. Шунингдек, Робия Йўлдошева, Мансур Аҳмедов билан бирга ишлаб ижод қилиш Ойгулнинг ўз иқтидорини юксалтиришида муҳим аҳамият касб этди.

Ойгул газета чоп этишни режалаштириш, матнларни чуқур таҳлил қилиш билан бирга теран мушоҳадали мақолалари билан ҳам газетанинг ўқишли бўлишига ҳисса қўшди. У республикамиз миқёсидаги “Аму тонги”, “Ҳамроз” газеталарида ҳам ўз мақолалари билан фаол иштирок этди. “Аму тонги” газетасининг 10 йиллиги муносабати билан Ойгул Ражабовага Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Фахрий ёрлиғи топширилди. У таржима бобида ҳам қалам тебратиб, атоқли адибларнинг бир неча асарларини қорақалпоқчадан ўзбекчага таржима қилди. Ойгул самарали журналистик фаолияти учун Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг, туман ҳокимлигининг Фахрий ёрлиқлари билан тақдирланди. “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил” кўкрак нишони билан ҳам мукофотланди.

Унинг сермаҳсул ижодий фаолияти ҳали ҳам давом этиб келмоқда. Аввал айтиб ўтганимдек, Ойгулнинг фидойилигини бугунги кунда бутун туманимиз республикамиз халқи яхши билади.

Ойгул Ражабова иқтидорли журналистгина эмас, талабчан устоз, самимий касбдош. Обрўли хонадон бекаси ҳамдир. У турмуш ўртоғи Мақсуд Салаев билан биргаликда икки ўғил, икки қизни тарбиялаб вояга етказди. Бугунги кунда Ойгул иззатли қайнона, 7 нафар неваранинг суюкли бувиси ҳамдир.

Сермаҳсул журналист Робия Йўлдошева эса Чойкўл овулида таваллуд топди. У иккинчи синфда ўқиб юрган чоғидаёқ аввал болалар нашрларида, кейинчалик туман ва республика матбуотларида ўз ижоди билан қатнаша бошлади. Меҳнат фаолиятини туман газетаси таҳририятидан бошлади. Робия ўзининг журналистик фаолиятида нафақат туман, балки республика миқёсидаги матбуот нашрларида баҳс-мунозарали, танқидий, публицистик, бадиий жиҳатдан етук мақолалари, лавҳа, очерклари билан фаол иштирок этиб келмоқда.

У 17 йил давомида туман Хотин-қизлар қўмитаси қошидаги ижодкор хотин-қизлар билан ишлашиш Кенгаши раиси сифатида кўплаб ёш, иқтидорли қизларнинг етук қаламкаш бўлиб етишишига катта ҳисса қўшди. Самарали ижодий меҳнати учун у Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси фахрий ёрлиғи, Ўзбекистон Журналистлари ижодий Уюшмаси фахрий ёрлиқлари ва “Аму тонги” газетасининг 10 йиллиги муносабати билан “Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган журналист” фахрий унвони билан тақдирланди.

Робиянинг “Соғиндим”, “Амударё саболари”, “Адашганлар” қиссаси каби шеърлар, достонлар, композиция, ҳикоя ва қиссалар, “Қўш соҳил ҳаётининг кўзгуси” тарихий-публицистик тўпламлари нашрдан чиқиб, китобхонлар томонидан илиқ кутиб олинди.

Шоира туғилган ерини, Ватанини севади. Шу муҳаббат руҳида қалам тебратишдан чарчамайди. Робия ўз асарлари билан барчага бахт улашади, кўнгилларга завқ бағишлайди, ўзи эса бошқа ижодкорларнинг шеърларидаги камчиликларни тўлдириш, ҳикояларини газетада чиқариш учун ҳамиша қайноқ иш ва ташвишга кўмилиб юради. Бунинг устига ишхонада иш, уйда рўзғор ташвишлари, бола-лар тарбияси... Тўй-маъракаларга боришга ҳам эл катори улгуриш... осон эмас!

Робия Йўлдошева бугунги кунда аҳил оила бекаси. Умр йўлдоши Ражаббой Ешчанов ҳар бир масалада унга кўмакдош, улар бири-биридан ўқимишли 4 нафар ўғил-қизнинг меҳрибон ота-онаси, набираларининг қадрли бувиси, келинларнинг суюкли қайнонаси.

Журналист меҳнати маҳсулининг баҳосини халқ беради. Бугунги кунда юртимизда иқтидорли ижодкорлар ҳам, уларнинг зеҳнли мухлислари ҳам бисёр. Туманимизда ҳам ўзига хос ижодий муҳит яратилган, деб баралла айта оламиз. Чунки ижод оламидаги устунлар мустаҳкам бўлса, уларга муносиб шогирдлар етишиб чиқаверади.

Ўрозали Рейимов.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026