12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:02
Қишлоқ хўжалиги 👁 586

Бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги соҳаси фидойилари тақдирланди

Бир гуруҳ қишлоқ хўжалиги соҳаси фидойилари тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ соҳада фидойилик билан меҳнат қилаётган фермерларни, соҳа мутахассисларини рағбатлантириш йўлга қўйилган эди. Ҳужжат асосида “Илғор фермер”, “Меҳнаткаш деҳқон” ва “Намунали томорқачи” кўкрак нишонлари таъсис этилиб, мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги тармоғини ривожлантириш ишларига муносиб ҳисса қўшган соҳа ходимларининг меҳнати муносиб эътироф этиб келинмоқда.

13 январь куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида самарали фаолият олиб бораётган бир гуруҳ фермер ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари, томорқачилар тақдирланди.

Тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда мамлакатимизда аграр соҳа ривожи йўлида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида сўз юритди. Туман ҳокими ўз нутқида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ривожини янги босқичга олиб чиқиш борасида яратилаётган мислсиз имкониятлар ҳамда шарт-шароитлар хусусида тўхталди ҳамда улардан унумли фойдаланиб, янги ютуқ ва муваффақиятларга эришиш йўлида фермерлар, деҳқонлар ва томорқачиларга омад ва муваффақиятлар ёр бўлишига талакдош бўлди.

Тадбирда мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, унинг иқтисодий қудратини ва экспорт салоҳиятини юксалтириш, халқимизнинг ризқ-рўзи ва фаровонлигини, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, қишлоқ хўжалигининг пахтачилик, ғаллачилик, боғдорчилик, узумчилик, сабзавот-полизчилик, чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик, асаларичилик ва бошқа йўналишларида самарали фаолият кўрсатаётган туманимиздаги бир гуруҳ фермерлар меҳнати эътироф этилди.

Замонавий технологиялардан унумли фойдаланаётган ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда юқори ҳосилдорликка эришаётган, уларни қайта ишлаш, сақлаш, тайёрлаш ва экспорт қилиш ишларида салмоқли натижаларни қўлга киритаётган, кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйган, моддий-техник базаси мустаҳкам, тажрибали 17 нафар илғор фермер хўжаликлари раҳбарларига “Илғор фермер” кўкрак нишони топширилди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришда юксак натижаларга эришаётган, зарур агротехник тадбирларга риоя этган ҳолда ажратилган ер участкаларидан самарали ва оқилона фойдаланиб, аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотларни етказиб бериш, уларни белгиланган сифат стандартлари талаблари асосида сақлаш ва экспорт қилиш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ деҳқонларнинг ҳам фидойи меҳнатлари эътироф этилди.

Илғор маҳаллий ва хорижий тажрибаларни пухта ўзлаштириб, замонавий инновацион технологияларни амалиётга жорий этаётган, экин майдонлари унумдорлигини ошириш борасида салмоқли ишларни амалга ошираётган 5 нафар миришкор деҳқон хўжаликлари раҳбарларига ва аъзоларига “Меҳнаткаш деҳқон” кўкрак нишони топширилди.

Бундан ташқари, шахсий томорқа ер участкаларидан самарали ва оқилона фойдаланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда юксак натижаларга эришаётган, соҳага замонавий инновацион технологияларни жорий этган ҳолда экологик ва органик тоза, арзон ва сифатли маҳсулотларни етиштириш ҳамда ички бозорни улар билан барқарор таъминлаш, янги серҳосил навларни кўпайтириш ишларига муносиб ҳисса қўшаётган, деҳқончилик маданияти ва сир-асрорларини пухта эгаллаган, шунингдек, жамоат ишларидаги фаоллиги билан аҳоли ўртасида алоҳида ҳурматга сазовор бўлган 16 нафар томорқа ер эгалари “Намунали томорқачи” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Биз ҳам меҳнатлари эътироф этилган илғор фермерлар, меҳнаткаш деҳқонлар ва намунали томорқачиларни ушбу ютуқлари билан табриклаб, туманимиздаги барча қишлоқ хўжалиги соҳаси фидойиларининг навбатдаги қишлоқ хўжалиги йилини ҳам мўл ҳосил, юксак хирмон ва юқори даромад билан якунлашларига тилакдошмиз.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026