12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:52
Жамият 👁 444

МАҲАЛЛА ЁШЛАРИНИНГ ЧИНАКАМ ДЎСТИ

МАҲАЛЛА ЁШЛАРИНИНГ ЧИНАКАМ ДЎСТИ

Мамлакат тараққиёти, жамият ривожи, халқимизнинг муносиб турмуш шароитида яшаши ва халқаро майдондаги мавқеининг мустаҳкамланиши ёшлар таълим-тарбияси ҳамда келажагига қаратиладиган эътиборга ҳар жиҳатдан боғлиқ. Шу боис овул ва маҳаллаларда фаолият олиб бораётган етакчилар ҳудуд ёшларининг муаммоларини яқиндан ўрганиб, чинакам дўсти, яқинидаги суянчи ва ишончли ҳамкори бўлишга ҳаракат қилишмоқда, ҳаётда ўз йўлларини топиб олишларига кўмаклашишмоқда.

Янгиобод маҳалласида 378 та хонадонда 2220 нафар аҳоли яшайди. Ҳудудда 3 та умумтаълим мактаби, 1 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 3 та хусусий мактабгача таълим ташкилоти, 1 та IT маркази, 3 та озиқ-овқат дўкони, 1 та техникум жойлашган. Ўтган йили маҳаллада иш бошлаган ёшлар етакчиси Роза Камолова дастлаб уйма-уй юриб, хатлов ишларини амалга оширди. Хатлов давомида 14-30 ёш оралиғидаги ёшлар 505 нафарни ташкил қилишини, ушбу ёшларнинг 72 нафари олий таълимда, 29 нафари профессионал таълимда, 35 нафари бола тарбиясидалиги, 59 нафари расмий ва 129 нафари норасмий бандлиги аниқланган. Ишсиз ёшлар сони 43 нафарни, хорижий давлатларда ишлаш мақсадида кетган ёшлар сони 37 нафардан иборатлиги маълум бўлди.

Ёшлар етакчиси Роза Камолова олдин 82-сонли мактабда ёшлар етакчиси бўлиб ишлаб тажриба орттиргани сабабли қисқа фурсат ичида самарали чора-тадбирларни йўлга қўйиб, кўплаб ёшларга амалий ёрдам беришга улгурди. У ўз ишини биринчи муаммоли ёшлар рўйхатини шакллантиришдан бошлади. “Ёшлар дафтари”га 29 нафар ёшларни киритиб, уларга манзилли ёрдам кўрсатилишини йўлга қўйди. Маҳалла ёшларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташи, ҳайдовчилик курсларида ўқиши, “Ёшлар дафтари” жамғармаси томонидан маблағ ажратилишига кўмаклашди. Бундан ташқари, ўз йўналиши бўйича ўзини ўзи банд қилмоқчи бўлган ёшларга субсидия асосида тикиш машинаси ва имтиёзли кредитлар ажратилишини таъминлади. Деҳқончилик қилиш истаги бўлган ёшларга 10 йил муддатга ижарага бепул экин майдонлари ажратиб берилди. Олий таълимда тўлов-шартнома асосида таълим олиб, пулларини тўлашда қийналаётган 12 нафар талаба ёшларга ҳам жамғарма томонидан шартномасида кўрсатилган маблағнинг 50 фоизгача бўлган қисми тўлаб берилишида ёрдам кўрсатилди.

Жорий йилда яна 8 нафар ёшларга турли масалалар бўйича муаммоларини ҳал қилишда яқиндан ёрдам кўрсатилди. Улардан Шаҳло Қодирова имтиёзли кредит олиб гўзаллик салонини ташкил қилди. Шунингдек, 6 нафар талаба-ёшларнинг олий таълимда ўқишлари учун тўлов шартнома пуллари тўлаб берилди. Маҳаллада Шарофат Адилова, Ҳусан Қурбониёзов, Ғофуржон Эгамберганов, Манзура Қодироваларга жами 126 млн. сўмлик имтиёзли кредит олиб, ўзини ўзи банд қилишларига кўмаклашилди. Клара Ражабовага субсидия асосида тикув машинаси олиб берилди. Моддий аҳволи қийин бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Динора Ўрозбоева бир марталик моддий ёрдам ҳамда субсидия асосида электрон печ, Бектурсун Шомуродовга меҳнат қуроллари билан таъминланди. Ўтган йил мобайнида Янгиобод маҳалласида дафтарга киритилган ёшлар учун жамғарма ҳамда тижорат банклари томонидан жами 152 млн. 234 сўмлик маблағлар ажратилди.

Ўзларига яратилаётган имконият ва шароитлардан унумли фойдаланаётган маҳалла ёшлари беш ташаббус олимпиадасида туманда фахрли ўринларни олишга эришишди. “Зукко китобхон” кўрик-танловининг 1-мавсумида Қорақалпоғистон босқичида фаол иштирок этишди, 3-мавсумда эса 2-ўринни қўлга киритиш насиб қилди. Касблар бўйича ўтказилган танловда ҳам маҳалла ёшлари ошпазлик йўналиши бўйича туманда 1-ўринни эгаллади ва Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Маҳаллалардаги етакчилар ўзларига билдирилган катта ишончни оқлаш мақсадида ёшларни янги-янги юксак марралар сари бошлашмоқда. Янгиобод маҳалласи етакчиси Роза Камолова ҳам ўз ҳудуди ёшларининг ҳаётда ўз ўринларини топишларида яқин кўмакчи бўлмоқда.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026