12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:41
Адабиёт 👁 408

Жайхун илҳомлари

Жайхун илҳомлари

Мушоҳада

Эй само,қучоғинг бунча бепоён,

Фақат ўзинг сенинг ўзингга тенгдир.

Келганимдан бери ёруғ дунёга,

Қанча хаёлларим бағрингга сингди.

Эй шамол, шиддатинг гоҳ секин, гоҳ тез.

Бўлмас деб ишонсам қанча ўчириб,

Не-не орзуларим рўёбин кутсам,

Барини бирма-бир кетдинг учириб.

Оқар сув, сир очмас содиқ дўст каби,

Тушларим қалбимдан чиққанда сизиб,

Тингладинг, таъбирин шилдираб айтиб,

Англашга улгурмай кетдинг оқизиб.

Эй фурсат, бошинг ҳам, охиринг ҳам йўқ,

Қайси бир нуқтада сарсонман ўзим.

Шу қисқа муддатда ҳаёт мазмунин,

Билмоққа баъзида етмайди кўзим.

Кимгадир сирман, ким менга синоат,

Ўзи қўйган экан шундай бўлдириб.

Барига қўл силкдим ҳамда қалбимни,

Яна орзуларга қўйдим тўлдириб...

А.Нафасов.

Сен отангни ҳурмат қилгин, эй фарзанд

Сўзларинг келганда отангга малол,

Кўз ёшларин яширгандир неча бор.

Унга қилганмисан ҳеч бир эътибор,

Сен отангни ҳурмат қилгин, эй фарзанд.

Бемор бўлиб иситмаси чиқади гоҳ-гоҳ,

Муаммолар гирдоби йиқитар, э воҳ.

Отанг қарияпти фариштадай, бегуноҳ

Сен отангни ҳурмат қилгин, эй фарзанд.

Саждалар қилгин, отажонинг бошига,

Сен ҳам етгайсан падаринг ёшига.

Узр сўра, бор, боргин унинг қошига,

Сен отангни ҳурмат қилгин, эй фарзанд.

Кимлар олдида сарғайган у, сўлган,

Тирик бўла туриб минг бора ўлган.

Умиди, суянгани фақат сен бўлган,

Сен отангни ҳурмат қилгин, эй фарзанд.

Эркинбой ЮСУПОВ,

13-сонли мактаб ўқитувчиси.

 

ХАЛҚПАРВАРЛИК

Вирус деган бало келди узоқ-узоқ эллардан,

Бирлашиб, мардонавор ўтамиз бу кунлардан.

Президент халқим, дея неча олис юртлардан

Олиб келди Ватанга асраб халқин балодан.

Тузалмоқда аста-секин вирус юққан беморлар,

Тун-у кун тикка туриб кузатар шифокорлар.

Дуода улар учун бутун бир халқ, боболар,

Оромда ва эъзозда улғаймоқда болалар.

Сабоҳат АЛИМОВА,

44-сонли мактаб ўқитувчиси.

 

Бизнинг халққа ярашмайди

Дўстингизга яхши тилак тилаб юринг,

Дўстингизга доим дилдан яқин бўлинг,

Яхши кунда, ёмон кунда бирдам бўлинг,

Бизнинг халққа ёмон бўлиш ярашмайди.

Ўзимизга дўст биламиз ростгўйликни,

Одамларга ҳар он тилаб ростгўйликни.

Сўзимизга эш қиламиз ростгўйликни,

Бизнинг халққа ёлғон сўзлаш ярашмайди.

Эгам берган неъматига шукур қилинг,

Умрингиз ҳар соатига шукур қилинг,

Синаб берган қисматига шукур қилинг,

Бизнинг халққа ношукурлик ярашмайди.

Барно Самандарова,

35-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Ёринг Бўлмаса

Ҳеч қаерда қўшиқ айта олмассан,

Қўлингда сержаранг торинг бўлмаса.

Еган-ичганингнинг мазаси бўлмас,

Ёнингда севимли ёринг бўлмаса.

Бор бўлса мол-дунё, бўлса давлатинг,

Чиройли бўлсанг-у бўлса савлатинг.

Изингдан гап отар, бўлар ғийбатинг,

Сенинг бахтинг асрар ёринг бўлмаса.

Сени кутиб турмас, ўтади кунлар,

Ёлғизлик комида бедордир тунлар.

Бахтли яшайди билмайман кимлар,

Бойлигинг бўлса-ю ёринг бўлмаса.

Айдос ИБОДУЛЛАЕВ.

 

БАЙРОҒИМИЗ

Байроғимиз ҳилпирар,

Ватан, деган қалбларда.

Дилларга сингиб ранглар,

Куч йиғилар танларда,

Мовий ранги эслатар,

Мусаффо осмонимни.

Гўё парвоз этади,

Тинчлик қуши кабутар.

Оппоқ ранги албатта,

Тинчлик ва бахт тимсоли.

Ой, юлдузлар юракда,

Порлар тинчлик машъали.

Қизил, яшил рангларда,

Акс этар нурли ҳаёт.

Мустаҳкам қўрғонларда,

Улғаяр бахтли авлод.

Шаҳзода ПЎЛАТБОЕВА, 17-сонли мактаб ўқувчиси.

 

Устозим

Ўқиш ва ёзишни,

Ўргатиб чарчамаган.

Ҳаётдан завқ олишни,

Дилимизга жойлаган.

Устозим, омон бўлинг.

Дарсларингиз маъноли,

Порлаб кетар юзларим.

Кўриб чексиз донолик,

Чақнаб кетар кўзларим.

Устозим, завққа тўлинг.

Меҳрибонсиз бизларга,

Қайғурасиз онамдай.

Бир синф ўғил-қизларга,

Бағри тўла отадай.

Устозим, омон бўлинг!

Ишончингиз оқлаймиз,

Дилда меҳр сақлаймиз.

Меҳрибон БОЛТАБОЕВА,

22-сонли мактабнинг 6-синф ўқувчиси.

 

Ғалаба яқин

Бутун дунё бўйлаб ваҳима солиб,

Хитойдан чиқибди шундайин вирус.

Неча минг инсонлар жонини олиб,

Тарқалиб бормоқда коронавирус.

Бу вирус ўчоғи Хитойдир асли,

Неча минг инсоннинг еди бошини.

Сўнг AҚШ томонга йўлини буриб,

Aяб ўтирмади кекса, ёшини.

Оврўпа халқларин бир-бир айланиб,

Етиб келди охир Осиёга ҳам.

Чарчамади асло давлатлар кезиб,

Ҳаттоки олмади бир сония дам.

Сайр-у саёҳатни севарми шунча?

Aйланиб чиқмоқда бутун Ер шарин.

Эй вирус, не учун керилдинг бунча,

– “Маҳв этдим, – дея сен, – дунё халқларин”.

Ўзингча ўйлайсан, кучлиман, дея,

Шоҳлар тожи бўлса, бўлар бошингда.

Подшо бўлавермас тож кийган бари,

Етар-ей, шунчаси, қайтгин шаштингдан.

Менинг Она халқим бирдам ва аҳил,

Неча минг синовлар ўтган бошидан.

Бизларга ваҳиманг ҳеч гапмас. Aхир

ёвлар ўтолмаган беклар қошидан.

Биз бирмиз! Вирусни бирга енгамиз,

Юртбоши ўйлайди тун-у кун халқин.

Худо хоҳласа кўп тўйлар қиламиз,

Билгинки, бизларга ғалаба яқин!

Зарурат бўлмаса чиқмаймиз уйдан,

Биламиз! Пойлайсан бизни кўчада.

Кучлимиз, сенга ҳеч бўлмаймиз тобе,

Сен ёниб юравер алам ичида.

Юзларда ниқоб-у қўлда қўлқоплар,

Тақиб ҳимояда турамиз доим.

–“Ҳар ярим соатдан қўлни совунлаб,

ювсанг вирус ўлар”, – дейдилар ойим.

Кўрдингми? Ҳей вирус, қочавер биздан,

Қаттиқ ҳимояда турибмиз ахир.

Биз сени албатта енгамиз! Билгин,

Ўзбегим кучли халқ, бирдам ва аҳил!

Ирода ЕРДОШЕВA.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026