Суд томонидан 5 нафар шахсга маъмурий назорат ўрнатилди
Маъмурий назорат – жазони ижро этиш муассасаларидан бўшаб чиққан шахслар орасида ички ишлар органлари томонидан олиб бориладиган тарбиявий олдини олиш таъсир чоралари бўлиб, назорат остидагиларга қонунда кўзда тутилган чеклашларни қўллашлардан иборат. Маъмурий назоратнинг асосий мақсади – илгари судланганлар томонидан такроран жиноятлар содир этилишини олдини олиш ва уларда ижобий дунёқарашни шакллантиришдан иборатдир.
18 июнь куни Жиноят ишлари бўйича туман судининг мажлислар залида “Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ муқаддам оғир ва ўта оғир жиноят содир қилган, жазони ижро этиш муассасаларидан бўшаб чиққан 5 нафар шахсларга доир иш кўрилди. Унда Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси С.Давлетмуродов, судья ёрдамчиси Э.Жуманиёзов, туман прокурорининг ёрдамчиси С.Ёрмуҳаммедов, туман ИИБ масъуллари ва профилактика инспекторлари иштирок этди ва ушбу шахслар устидан қонунга кўра маъмурий назорат ўрнатилди.
Ушбу шахсларга қайта жиноят содир қилинишининг олдини олиш мақсадида якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказиб борилиши, маъмурий назорат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлиши тўғрисида тушунтирилди.
Орифжон Қосимов, туман ИИБ ҲПБ бошлиғи, майор.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶