21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 11:17
Жамият 👁 265

ИШЧИ ГУРУҲ АЪЗОСИ Г. УББИЕВА АҲОЛИ ХОНАДОНЛАРИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

ИШЧИ ГУРУҲ АЪЗОСИ Г. УББИЕВА АҲОЛИ ХОНАДОНЛАРИГА ТАШРИФ БУЮРДИ

Бутун дунёни ларзага солган коронавирус пандемияси даврида жорий қилинган карантин қоидалари халқимизни нафақат огоҳ яшашга, балки ўз турмуш тарзини ислоҳ қилишга ҳам ўргатди. Ҳар бир хонадон, ҳар бир оила соҳиби учун соғлом ҳаёт сари интилиш олтин қоидага айланди. Бу эса кундан-кунга чирой очиб бораётган обод қишлоқ ва маҳаллалар қиёфасида ўз аксини топмоқда.
Айни кунда туманимизнинг қайси гўшасига борманг, бири-биридан сўлим ва файзли кўчалар, боғ-роғларга бурканган ҳовли-ю хонадонларни кўриб, қалбингиз ҳавасга, фахрланиш туйғусига тўлади. Бутун  мамлакатимиз бўйлаб “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман!” шиори остида давом этаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари туманимиз овул ва маҳаллаларида тобора кенг тус олаётганига гувоҳ бўласиз. Мазкур шиор остида Қорақалпоғистон Республикаси маҳаллаларидаги хонадонларни янада обод ва кўркам қилиш бўйича 2020 йил июнь-август ойларида амалга ошириладиган чора-тадбирлар ижроси билан танишиш мақсадида жорий йилнинг 15-16 июнь кунлари Қорқалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бош мутахассиси, ишчи гуруҳ аъзоси Гуласен Уббиева туманимизда бўлиб, овул ва маҳаллалар фуқаролар йиғинлари масъуллари ҳамда аҳоли вакиллари билан учрашди.
Гуласен Уббиева туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси Гавҳар Чимбойчиева ҳамроҳлигида Дўрман, Қиличбой, Ўрта қалъа овуллари ҳамда Аёқчи, Хизр эли, Манғит шаҳрининг Дўстлик ва Бойовул маҳаллаларида бўлиб, мазкур ҳудудлардаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Гуласен Уббиева уйма-уй кириб бориб, аҳоли билан мулоқотлар ўтказиш жараёнида кўчаларнинг озодалигига, уйларнинг фасад қисмларида олиб борилган таъмирлаш ва пардозлаш ишларининг сифатига, кўркамлигига, ҳар бир овул ва маҳалладаги намунали кўча, намунали хонадон, энг ораста томорқага аҳолида эътибор берди. Ҳар бир овул ва маҳаллада ана шу каби шинам, файзли, обод хонадонларни кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, Гуласен Уббиева Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими масъуллари ҳамроҳлигида тумандаги кам таъминланган оилалар аҳволидан ҳам хабар олди. Хусусан, Дўрман овулида яшовчи Гулшод Тожибоева, Гулнора Хўжаметова, Қиличбой овулида истиқомат қилувчи Муқаддас Тажимуродова ҳамда Хизр эли маҳаллалик Боғдагул Машариповаларнинг оилаларида бўлиб, уларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганди. Кам таъминланган оилаларга ҳомий ташкилотлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатилди.
Бу синовли кунлар ҳам ортда қолиб, яна аввалги ҳаёт тарзи давом этишига халқимизда умид ва ишонч катта. Шу боис туманимиз аҳолиси ҳам карантин қоидаларига амал қилиб, ўз уйларида томорқа ва бошқа юмушлар билан банд бўлишмоқда.
Пандемия шароитида давлатимиз томонидан берилаётган кўмак, кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан ниҳоятда мамнун бўлган оилалар масъулларга миннатдорлик билдирдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026