ТЎҒРИ ЙЎЛДАН ТОЙГАН АЁЛГА ЖАЗО ТАЙИНЛАНДИ
Жамиятда эркак адашса – бир кишининг фожеаси, аёл адашса – бутун авлод фожеаси. Чунки аёл фарзандни дунёга келтирибгина қолмай, уни оқ ювиб, оқ тараб вояга етказувчи, кўнглида аждодларимизга муносиб қилиб вояга етказиб, халқимизга сидқидилдан хизмат қиладиган, юртимизни севиб ардоқлайдиган комил инсон тарбиялашда масъул бўлган шахсдир. Фарзанд тарбиясида оталарнинг, оиладаги бошқа шахсларнинг ролини камситмаган ҳолда айтиш мумкинки, оналарнинг ўрнини ҳеч ким боса олмайди.
Оналикнинг ҳам ўзига яраша бурч, масъулиятлари бор. Бу бурч ва масъулиятини англамайдиган оналар эса фарзандларини лозим даражада тарбия қила олмаслиги тайин.
Нукус шаҳридаги посёлкалардан бирида туғилиб ўсган, оиласиз, бир фарзанднинг онаси бўлган Бийбигур (исм ўзгартирилган) ана шундайлар тоифасидан. У ишламай мўмай пул топиш, ҳаётда ялло қилиб юриш учун ҳатто ўз танасини сотишдан ҳам қайтмади. У шундай ҳуқуқбузарликни содир этаётган вақтида туман Ички ишлар бўлими ходимларининг эл тинчлик, осойишталигини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар, жиноятларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилган тадбири давомида қўлга олинди.
Бу ҳуқуқбузарлиги учун у туман Маъмурий ишлар бўйича суди томонидан тегишли маъмурий жазога тортилди.
М.КАРИМБОЕВА, туман Маъмурий суди раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶