25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 20:57
Жамият 👁 431

ХАЛҚҚА КЎМАКЧИ БЎЛАЁТГАН ФАОЛ ДЕПУТАТ

ХАЛҚҚА КЎМАКЧИ БЎЛАЁТГАН ФАОЛ ДЕПУТАТ

Элимиздаги таниқли шифокор, “IFTIXOR DENT” хусусий клиникаси раҳбари Адилбой Юсупов 2014 йилда бўлиб ўтган сайловларда 25-Тўлқин сайлов округидан, 2019 йил декабр ойида бўлиб ўтган сайловларда эса 28-Дарё бўйи сайлов округидан Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлигига сайланганидан сўнг, хайрли ишларни янада кўпроқ амалга ошириб, аҳолининг дард-у ташвишини, муаммоларини ҳал этишга кўмаклаша бошлади.
Дарҳақиқат, ҳар бир депутат фаолиятининг асосий йўналиши сайловчилар билан ишлашиш ҳамда одамларнинг турмуш тарзи яхшиланишига, мавжуд камчиликларни бартараф этишда ёрдам кўрсатишдир. Адилбой Юсупов ҳам шу мақсадда ўзининг депутатлик ваколати доирасида шахсий иш режасини ишлаб чиқиб, мазкур иш режанинг бандларида белгиланган вазифаларни тўлиқ бажармоқда.   Фаол депутат  партиянинг “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида олиб бораётган амалий саъйи-ҳаракатлари натижасида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оила вакилларидан жами 25 нафарига ўзининг ҳомийлик ёрдамларини кўрсатди.
Коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган карантин даврида Адилбой Юсупов ўз сайлов округидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 30 та хонадонга ҳомийлик қилиб, тиббий ниқоблар ва озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатди. Шунингдек, туманда яшовчи 5 та кам таъминланган оилани оталиққа олиб, ўтган давр мобайнида уларни 2,5 млн. сўмлик 10 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлади. Бу оилаларга яна 2 ой давомида узлуксиз ҳомийлик ёрдамлари билан кўмак беришни ўз зиммасига олган депутат мунтазам равишда уларнинг ҳолидан хабар олмоқда ва карантиндан қийинчиликсиз ўтиб олишларига ёрдамлашмоқда.


Ўтган давр мобайнида Адилбой Юсупов сайловчилар билан ўтказилган учрашувлар давомида аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва истаклари асосида ўрганишлар олиб борди. Ўз жойида тегишли масъул ташкилотлар раҳбарлари кўмагида ижросини  таъминлаш чораларини кўриб,  мавжуд муаммоларни тегишли ташкилотларга 3 та депутатлик сўрови орқали мурожаат этди ва ҳал қилинишга кўмаклашди. Шунингдек, қонун ва ҳукумат қарорларининг жойлардаги ижроси бўйича депутатлик назоратини амалга ошириш ҳамда мавжуд муаммолар, яъни коммунал масалаларда, табиий газ, тоза ичимлик суви, йўл қурилиши, асфальт ётқизиш, мактаб, боғча ва аҳоли яшаш жойларини ободонлаштириш ҳамда бошқа масалаларнинг ҳал этилиб, аҳолининг турмуш тарзи фаровонлашишига муносиб ҳисса қўшишга ҳаракат қилди.
У ўз сайлов округидаги фуқароларнинг мурожаатларни кўриб чиқишда, ҳудуднинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф қилишда, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тиклашда депутатлик назоратидан кенг фойдаланиб, амалий натижаларга эришиб келмоқда. Шунингдек, у Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси аъзоси сифатида доимий комиссия мажлисларида, туман кенгаши сессияларида кўрилаётган масалалар юзасидан ўзининг фикр-мулоҳазалари билан фаол иштирок этиб, уларнинг ечими топилишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.


Кўп йиллар давомида туман стоматология поликлиникасида шифокор бўлган Адилбой Юсупов айни пайтда ўзи раҳбарлик қилаётган “IFTIXOR DENT” клинкасини янада кенгайтириб, янги иш ўринларини яратди. Замонавий стоматологик жиҳозлар ва тиббий техникалар келтириб, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилади.  У соҳани ривожлантириш, туман тиббиётига янгиликларни татбиқ этиш мақсадида қатор чет давлатларда бўлиб, малакасини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратди. Айни пайтда 12 нафар тиббиёт ходими иш билан банд қилинган клиникада 8 та замонавий стоматологик аппаратура мавжуд. У ерда кўрсатилаётган тиббий хизматдан фойдаланаётган туманимиз аҳолиси жуда мамнун.
Малакали шифокор, ишбилармон тадбиркор ва фаол депутатнинг хизматлари давлатимиз томонидан муносиб баҳоланди. У 2016 йилда мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан кўкрак нишон ҳамда 2018 йилда Халқ депутатлари туман Кенгашининг “Халқпарвар депутат” сертификати билан тақдирланди.

Элини чин дилдан севган инсонни халқ ҳам ҳурмат қилади. Бундай фидойилар ҳар овулда, ҳар маҳаллада топилади. Юртнинг янада фаровон бўлишида, аҳолининг турмуш тарзи яхшиланишида ана шундай фаол депутатларнинг ҳам муносиб ҳиссалари бор.

 Озода ХУДОЙБЕРГАНОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026