14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 15:20
Қишлоқ хўжалиги 👁 410

ИШЛАБ ЧИҚАPИШ КООПЕPАТИВИГА ЕP МАЙДОНИ АЖPАТИЛДИ

ИШЛАБ ЧИҚАPИШ КООПЕPАТИВИГА ЕP МАЙДОНИ АЖPАТИЛДИ

Қишлоқ хўжалиги – аҳоли учун озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчи асосий манбадир. Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги бўйича улкан салоҳиятга эга. Бозорларимиз тўкин, халқимиз ризқи мўл-кўл бўлишидан тортиб, экспортдан қўшимча даромад топишгача бўлган жуда кўп масалалар шу соҳа билан боғлиқ.

Кейинги йилларда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва бозор механизмларини жорий этиш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Пахтачилик ва ғаллачилик чинакам даромад манбаига айланди.

Қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларидан ҳисобланган мева-сабзавот етиштиришда иш унумдорлигини янада ошириш, маҳсулот етиштиришда ишлаб чиқарувчи корхона, ташкилотлар ва ишчи-ходимлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ҳудудларда ишлаб чиқариш кооперативлари ташкил қилинмоқда.

Шундай ишлаб чиқариш кооперативларидан бири туманимизда ҳам ташкил қилинди. Бу борада туман ҳокимининг жорий йил 6 май санасида қатор қонун ҳужжатларига асосланган ҳолда қабул қилган “Ишлаб чиқариш кооперативига ер майдонларини ижарага ажратиб бериш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарорга кўра, Жумур овул маҳалласи ҳудуди Зарбдор массивидаги туман ҳокимлиги заҳира ерларидан “Бунёд-иззат” ишлаб чиқариш кооперативига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга доимий эгалик қилиш учун ер майдонларини ажратиб бериш белгиланди.

Шу ўринда айтиш жоизки, ишлаб чиқаришни кооперациялаш — ишлаб чиқаришни ташкил қилиш шакли бўлиб, маълум бир маҳсулотни ҳамкорликда тайёрлаш учун корхоналар ўртасида махсус ишлаб чиқариш муносабатлари ҳисобланади. Ижтимоий меҳнат тақсимоти чуқурлашган сари ишлаб чиқариш ривожланиб боради ва у биринчи навбатда, корхоналарнинг чекланган турдаги маҳсулот, маҳсулот қисмларини ишлаб чиқаришга ихтисослашувида кўринади. Бу жараён корхоналар ўртасида рақобат курашини ҳам оширади.

Туман ҳокимининг юқоридаги қарори билан “Бунёд-Иззат” ишлаб чиқариш кооперативига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни янада такомиллаштириш мақсадида Зарбдор массивида умумий майдони 16,9 гектар, шундан 16,2 гектар экин ерлар, 0,7 гектар қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ер майдонлари доимий эгалик қилиш учун ажратилди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – мева-сабзавот етиштиришга ихтисослашган “Бунёд-Иззат” ишлаб чиқариш кооперативи учун 111,5 млн. субсидия ажратилиб, ҳудуддаги 50 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди. Айни пайтда кооперативда самарали ишлар йўлга қўйилмоқда.

Кооператив аъзолари дастлаб ажратилган ерларни шудгорлаб текислашди ва зироат экиш учун тайёрлашди. Эндиликда ушбу ерларга сув келтириб, суғоришни бошлашмоқда, турли сабзавот экинлари ва кўчатларини экишга тайёрлашмоқда.  Ерлар қондириб суғорилганидан кейин бир қисмига дуккакли экинлар, бошқа қисмига полиз экинлари, қолган қисмига эса тўқсон бости экинлар экиш режалаштиришмоқда.

Шу йилнинг кузида эса ажратилган ерларнинг 1,5-2 гектар қисмига турли хилдаги мевали дархатлар кўчатлари экилиб, боғ барпо қилиш ҳам мақсад қилинмоқда.

Ишлаб чиқариш кооператив қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш, сотиш билан бирга қонунчиликда тақиқланмаган бошқа фаолият турларини амалга оширади. Туманимизда ҳам ишлаб чиқариш кооперативи ташкил қилингани, ажратилган ерларга қайта ишлов берилиб, экин майдонига айлантирилгани ва эҳтиёжманд оилалар, ишсиз ёшларга тақсимлаб берилгани уларнинг даромади ошишини, бозорлар, эл дастурхони тўкинлигини таъминлайди.

Чарос Aрслонова, туман ҳокимлигининг Aхборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019