25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 20:57
Жамият 👁 489

КАPАНТИН ТАЛАБЛАPИ ИЖPОСИ МАСЪУЛ ОPГАНЛАP ТОМОНИДАН НАЗОPАТ ҚИЛИНДИ

КАPАНТИН ТАЛАБЛАPИ ИЖPОСИ МАСЪУЛ ОPГАНЛАP ТОМОНИДАН НАЗОPАТ ҚИЛИНДИ

Коронавирус пандемиясига қарши курашнинг энг самарали йўли шахсий гигиена қоидалари билан бирга карантин тартибига амал қилишдир. Юртимизда коронавирус тарқалишининг  олдини олиш ва жиловлашга эришиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларда ҳам ушбу қоидалар ижросини назорат қилиш муҳим ўрин тутади.

Шу йил 28 май куни туманимизда фаолият юритаётган савдо дўконлари, етказиб бериш хизмати билан шуғулланаётган ошхоналар, тиббиёт муассасалари ва бошқа идоралардаги карантин талаблари бўйича ҳолат Қорақалпоғистон Pеспубликаси Давлат санитария эпидемиология назорат бошқармаси, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Санитария эпидемиологик-осойишталик маркази, туман Ички ишлар бўлими масъуллари томонидан кўздан кечирилганида кўпгина камчиликларга ҳам йўл қўйилаётганлиги аниқланди. Хусусан, Манғит шаҳрининг Буюк турон кўчасида жойлашган “Тахиатош шарапсауда” масъулияти чекланган жамиятига қарашли 18-сонли дўкон кириш эшиги олдига дезинфекцияланган тўшама қўйилмаганлиги, мижозларнинг ҳароратини ўлчовчи  асбоб мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

Айни карантин пайтида “Сероб ният” масъулияти чекланган жамиятига қарашли “Тўлқинжон” ошхонаси мижозларга тайёр овқатларни етказиб бериш хизматини кўрсатмоқда. Текширишлар давомида мазкур ошхона ишчилари карантин қоидаларига амал қилмасдан,  махсус ишчи кийим киймасдан, тиббий ниқоб тақмасдан ишлаётгани аниқланди. Уларга санитария-профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, Бердақ кўчасининг 11-уйида жойлашган “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг “Амударё” филиали назоратдан ўтказилганда бинога кириш эшигига дезинфекцияланган тўшама тўшалмаганлиги, мижозлар ўртасида ижтимоий масофа сақланмаётганлиги, ишчи-ходимлар махсус кийим ва тиббий қўлқоп киймасдан ишлаётганликлари аниқланиб, ҳолат юзасидан масъул ходимлар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, Буюк Турон кўчасида жойлашган “Шавкатова Дурдона Мансур қизи” оилавий корхонасига қарашли озиқ-овқат дўкони кириш эшиги олдида ҳам дезинфекцияланган тўшама йўқлиги, мижозлар билан масофа сақлаш учун тўсиқ блоки ташкил этилмаганлиги, тана ҳароратини ўлчайдиган асбоб ҳам йўқлиги, сотувчи антисептик восита билан таъминланмаганлиги маълум бўлди. Pейд давомида аниқланган ушбу камчиликлар юзасидан корхона раҳбарига огоҳлантириш берилди.

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий шифохона кириш дарвозаси олдида тўсиқ блок ташкил этилган, тепловизор билан таъминланган, антисептик воситалар мавжуд. Бироқ шифохонанинг қабул бўлимида ишловчи тиббиёт ходимлари орасида тиббий ниқоб тақмасдан ишлаётганлари ҳам бор, тиббий қўлқоп билан таъминланган бўлса-да, кўпчилиги уни киймасдан ишлашмоқда.

Физиотерапия бўлимида тиббиёт ходимларининг қўл ювиши учун шароит яратилган, суюқ совун қўйилган. Бироқ антисептик воситалар, бир марта фойдаланиладиган қоғоз салфетка билан  таъминланмаган. Бу бўйича шахсий карантин қоидаларига амал қилмаган айрим тиббиёт ходимлари маъмурий жавобгарликка тортилди.

Якка тадбиркор Матмуродов Шуҳратга қарашли озиқ-овқат дўкони, М.Шодмоновга тегишли озиқ-овқат дўконига дезинфекцияланган тўшама қўйилмаганлиги, антисептик воситалар билан таъминланмаганлиги, тепловизор йўқлиги, мижозлар билан ижтимоий масофа сақлаш йўлга қўйилмаганлиги сабабли бу бўйича масъул шахслар огоҳлантирилди.

Кўптармоқли марказий поликлиникага кириш жойида ҳам дезинфекцияланган тўшама йўқ, келган беморлар қўлларини зарарсизлантириши учун антисептик воситалар билан таъминланмаган, рўйхатга олиш хонаси ходими эса тиббий ниқобсиз, қўлқопсиз ишлаётгани аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди.

Карантин қоидаларига амал қилиниши бўйича ўтказилган рейд давомида Буюк Турон кўчаси бўйлаб назорат олиб борилганида ҳам карантин  қоидаларига амал қилмай юрган фуқаролар аниқланиб, маъмурий жавобгарликка тортилди.

Карантин – пандемиянинг олдини олишда энг яхши восита. Шу сабабли ҳар биримиз белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилсак, касаллик тарқалишининг олди олинишга эришамиз.

Ойгул Pажабова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026