25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 20:57
Жамият 👁 369

“РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТУҲФАЛАРИ” ЎЗ ЭГАЛАРИГА ЕТКАЗИЛДИ

“РАМАЗОН ҲАЙИТИ ТУҲФАЛАРИ” ЎЗ ЭГАЛАРИГА ЕТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5416-сонли Фармонига мувофиқ ташкил этилган “Вақф” фахрия жамоат фонди масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, диний-таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари, ўқувчи-талабаларини моддий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини, имконияти чекланган шахсларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш каби хайрли амалларни адо этиб келмоқда.

Кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданиятига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганишни тарғиб этиш, халқимизга хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилат ва қадриятларни давом эттиришга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган ушбу хайрия жамоат фонди амалга ошираётган ишларни юртдошларимиз ҳурмат-эътибор билан эътироф этишмоқда.

Фонд қутлуғ Рамазон ҳайити арафасида кўпчиликнинг кўнглига мадад бағишлайдиган яна бир хайрли ишга қўл урди: “Ҳар бир ҳудуддан 1000 та хонадон” лойиҳасига кўра мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятидан 1000 та кам таъминланган, эҳтиёжманд, имконияти чекланган фуқаролар яшайдиган хонадонларга 1,1 млрд. сўмлик “Рамазон ҳайити туҳфалари” ортилган 14 та юк автомобиллари карвони 14 та ҳудудга жўнатди. Карвон республикамизнинг ҳар бир вилоятидан камида 1000 та оилага “Рамазон ҳайити туфҳалари”ни элтиб берди. Хайр-эҳсон сумкаларида кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари жойланган эди.

Ушбу қутлуғ Рамазон ҳайити туҳфаларидан туманимизда истиқомат қилаётган кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож 85 та хонадон аҳли ҳам баҳраманд бўлдилар. Ҳар бирига 60 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари  солинган сумкалар “Вақф” хария жамоат фонди туҳфалари “Юсуф эшон бобо” жомеъ масжидида 55 нафар юртдошларимизга тарқатиб берилди.

Ҳар бирига 30 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари солинган сумкаларни эса 30 та хонадонга овул ва маҳаллалар масъул ходимлари элтиб бердилар.

Хайр-эҳсонларни ҳақиқий эҳтиёжманд оилаларга етказишда туманимиздаги овул ва маҳаллалар масъул ходимлари ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонларни аниқлаб, рўйхатини шакллантириб, фаоллик кўрсатишди.

Рамазон барча мўмин-мусулмонлар учун Аллоҳ ризолиги учун рўза тутиб, ибодатлар қилинадиган ва бунинг учун улкан ажр-савоблар бериладиган ойдир. Шунингдек, молиявий ибодатлар ҳам амалга оширилиб, бир-бировга меҳр-мурувват, оқибат, хайр-саховат ишлари амалга оширилади. Айниқса, қутлуғ Ҳайит олдидан кам таъминланганлар ҳолидан хабар олиш, уларга совға-саломлар ҳадя қилиб, кўнглини кўтариш, уларнинг дуосини олиш ҳам халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган қадриятларидандир.
Шубҳасиз, “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил этган ҳар бир ҳудуддан 1000 та хонадон лойиҳаси ҳам Ҳайит байрами арафасида кўпчилик юртдошларимиз кўнгилларига байрам қувончини ҳадя этди.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026