16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 01:10
Жамият 👁 615

ИШЧИ ГУРУҲ ТОМОНИДАН ТУМАНДАГИ ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

ИШЧИ ГУРУҲ ТОМОНИДАН ТУМАНДАГИ ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИ ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ

Юртимизда азал-азалдан маҳалла институтига жамиятнинг энг асосий бўғинларидан бири сифатида қаралиб келинади. Маҳаллани ота-боболаримиз бежизга “Ватан ичра- кичик бир ватан” деб аташмаган. Чунки инсоннинг Ватанга бўлган муҳаббати, аввало, ўз оиласини, сўнгра ўз маҳалласи, қўни-қўшниларини севиш, ҳимоя қилиш, уларнинг хизматига доимо тайёр туришдан бошланади. Инсон маҳаллада униб-ўсади, камол топади.

Шу сабабли ҳам йилдан йилга жамиятда маҳалла институтининг нуфузи ва аҳамиятини янада оширишга, маҳаллани энг хавфсиз ва обод ҳудудга айлантиришга, маҳаллада яшовчи инсонларнинг тинч-фаровон ҳаёт кечиришларига катта эътибор қаратилиб, барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Мамлакатимизда маҳалла ва оила институти фаолиятини янада такомиллаштириш, оилани, айниқса, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан самарали ишлар қилинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 12 май санасида Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Марям Aҳмедова бошчилигидаги ишчи гуруҳ туманимизга фуқаролар йиғинлари масъул ходимлари фаолиятини ўрганиш ва  уларга услубий-амалий кўмаклашиш мақсадида ташриф буюрди.

Масъуллар 3 та кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда ўрганиш ишларини олиб бордилар. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича бўлим бошлиғи Емжар Мамутов ва Aмударё тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича бош мутахассиси Отабек Ибрагимовлар бошчилигидаги 1-гуруҳ туманимиздаги Тўлқин ва Чойкўл овуллари, Қипчоқ шаҳарчаси ҳамда Дарё бўйи, Бештом, Гулзор маҳаллаларида бўлиб, ҳудудлардаги фуқаролар йиғинлари масъул ходимлари фаолиятини ўргандилар.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўлими бошлиғи Елза Ибраимова ҳамда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Муқаддас Бекназаровалар иштирокидаги 2-гуруҳ Ўртақалъа ва Қиличбой овуллари, Дурунки, Боёвул, Дўстлик, Aёқчи маҳаллаларининг фуқаролар йиғинларида ўрганишни давом эттирдилар.

Қолаверса, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Марям Aҳмедова ҳамда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бопшлиғи Aлишер Йўлдошевлар иштирокидаги 3-гуруҳ ҳам тумандаги овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, ҳудудларда соҳа масъуллари томонидан олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Жумладан, мутасадди раҳбарлар тумандаги Куюккўпир ва Бобур овуллари, шунингдек, Қизилчоли ва Aрнабўйи маҳаллаларидаги фуқаролар йиғинлари масъулларининг иш фаолиятини яқинда ўрганишди ҳамда соҳа юзасидан ўзларининг таклиф ва тавсияларини бердилар.

Ишчи гуруҳ вакиллари дастлаб туманимиздаги маҳаллалар фуқаролар йиғинлари жойлашган биноларнинг аҳволи, хоналари,  компьютер жамланмалари, телефон тармоғи, мебель ва инвентарлар билан таъминланганлиги, бинонинг фасади, коридорлари, хоналарининг кўргазмали материаллар билан таъминланганлиги ва уларнинг сифати билан яқиндан танишдилар.

Сўнгра  фуқаролар йиғинининг асосий фаолият йўналишлари бўйича комиссиялари, жамоатчилик тузилмаларининг шакллантирилганлиги, уларнинг сифат таркиби, фуқаролар йиғинида маҳаллий шароитга мос “Йўл харитаси”нинг ишлаб чиқилганлиги, раис ва унинг ўринбосарларининг ойлик, ҳафталик ва кунлик иш режалари мавжудлиги, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.

Ўрганишлар натижасида аниқланган хато ва камчиликлар юзасидан маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва ходимларига тегишли кўрсатмалар ва тавсиялар берилди. Ишчи гуруҳ аъзолари маҳаллада яшовчи кексалар, кам таъминланган, эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар билан ишлаш ҳолатини ўргандилар. Аҳолининг оилавий шароити, муаммолари билан танишилиб, уларга ҳозирги карантин даврида амалий ёрдам кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишларга ҳам тўхталишди. Шунингдек, нотинч ва ноқобил оилалар билан ишлаш ҳолати, оғир турмуш шароитида яшовчи аёлларнинг оилавий аҳволининг тўлиқ ўрганилганлиги, оғир турмушдан чиқариш бўйича белгиланган чоралар ҳамда бажарилган амалий ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Қолаверса, ҳар бир маҳаллада “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида олиб борилган ишлар ишчи гуруҳ вакиллари эътибори марказида бўлди. Маҳаллаларнинг баҳорги мавсумда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳолати, оилаларнинг ўз томорқаларидан унумли фойдаланиш ҳолати билан танишилди. Шу билан бирга маҳаллани энг хавфсиз ҳудудга айлантириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган профилактик тадбирлар натижалари ҳам  кўриб чиқилди. 

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026