16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 01:07
Жамият 👁 315

МЕҲНАТ ФРОНТИ ФАХРИЙЛАРИ – ЮРТИМИЗ ФАЙЗИ

МЕҲНАТ ФРОНТИ ФАХРИЙЛАРИ – ЮРТИМИЗ ФАЙЗИ

Тинчликсевар ўзбек халқи 1941-1945 йиллар оралиғида давом этган Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабага муносиб ҳисса қўшди. Уларнинг кўрсатган фидойиликлари, жасорати ва мардлиги биз учун ҳамиша ибрат мактабидир. Шу боисдан ҳам Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалаба расман эълон қилинган, немис босқинчилар тор-мор этилган кун – 9 май санаси юртимизда Хотира ва қадрлаш куни сифатида кенг миқёсда байрам қилинади.

Мазкур урушда туманимизнинг ҳам алп ўғлонлари юрт тинчлиги, озодлиги йўлида жон олиб-жон бериб, душманга қарши курашганлар. Неча минглаб одамлар фронт орқасида фронтдагиларни озиқ-овқат, кийим-кечак, қурол-яроғ билан таъминлаб туриш учун фидокорона меҳнат қилиб, ғалабага муносиб ҳисса қўшдилар.

Ҳозир туманимизда уруш йилларида фронт орқасида меҳнат қилган 109 нафар юрт фидойилари истиқомат қилишади.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабага 75 йил тўлишини улар барча юртдошларимиз қатори муносиб қарши олаяптилар, ёш авлоднинг ота-боболари жасоратига муносиб, бугунги тинч-осойишта ҳаётни асрашга қодир бўлиб вояга етишига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Меҳнат фронти фахрийлари юртдошларимиз ва давлатимизнинг ҳурмат-эътиборида, ардоғидадир. Уларнинг соғлиқлари мунтазам назорат қилиниб, зарур ҳолларда тиббий ёрдам кўрсатилаётир. Шунингдек ёшга доир пенсияларига ҳар ойда қўшимча компенсация пули қўшиб берилмоқда. Йилига бир марта соғликларини тиклашлари учун сиҳатгоҳларга имтиёзли йўлланма берилади. Тошкент шаҳрига темир йўл ва авиақатновлар чипталарини олишлари учун 50 фоизлик чегирма мавжуд. Фронт орқасида фронтдаги аскарларга тоғдай сулянчиқ бўлиб, қурол-яроғ ишлаб чиқариш корхоналарида, турли завод-фабрикаларда ва қишлоқ хўжалиги соҳасида тун-у кун ҳаловат билмай ишлаган туманимиз меҳнат фронти фахрийларини турли корхона-ташкилотлар оталиққа олиб, доимо ҳолидан хабар олиб турадилар. Уларга овул ва маҳаллалар фуқаролар йиғинлари масъуллари қутлуғ саналарда, байрамларда йўқлаб, совға-саломлар топширадилар. Дуоларини оладилар, заҳматли ҳаёт йўли ҳақидаги  хотираларини тинглайдилар.

Давр елкасига юрт озодлиги учун курашишдек масъулиятли вазифани юклаган фидойиларнинг барчаси ҳозир нуроний ёшда. Бу табаррук инсонлар юртимиз файзи, фаришталаридир.

Бугунгидай бахтиёр, обод, тўкин замонга етганларига тинимсиз шукрона айтиб, қўллари дуода, юртимизга тинчлик, осойишталик тилаб ўтирган нуронийларимизни ҳар қанча ардоқласак, камлик қилади.

Уларни Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги билан қизғин қутлаймиз ва бугунгидай саодатли, озод ва фаровон турмуш завқини суриб, узоқ умр кўришларини тилаб қоламиз.

Ойгул РАЖАБОВА.

(Фото - qashqadaryogz.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026