16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 01:05
Жамият 👁 517

СИНОВЛИ КУНЛАРДА ХАЛҚ ҚАЛБИДА ЖЎШ УРГАН ҚАДРИЯТ

СИНОВЛИ КУНЛАРДА ХАЛҚ ҚАЛБИДА ЖЎШ УРГАН ҚАДРИЯТ

Президентимиз жорий йилнинг 20 апрель санасида саноат, қурилиш ва инфратузилма тармоқлари корхоналарининг тўлиқ ишлашини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказди. Давлатимиз раҳбари йиғилишда аҳолининг  ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳимоя қилиш масаласига алоҳида тўхталди. Вақтинча ишламаётган, ёрдамга муҳтож оилаларни аниқлаб, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, Президентимиз Ўзбекистон халқининг тарихий-маънавий қадриятларини, меҳр-оқибат, саховат ва ҳиммат каби юксак инсоний фазилатларини инобатга  олган ҳолда мамлакатимизда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини йўлга қўйиш ташаббусини илгари сурдилар.

“AMUDARYOTEX” хорижий корхонаси раҳбарияти ҳам “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатига ўз ҳиссасини қўшишга қарор қилди. Айтиш ўринлики, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмаслиги учун ҳар бир тадбиркор фаоллик кўрсатмоқда. Бу жараёнда вақтинча ишламаётган ва кунлик даромад асосида яшаб келган фуқароларга биринчи навбатда ёрдам кўрсатилмоқда.

Маълумки, мамлакатимизда карантин туфайли чекловлар жорий этилганидан сўнг аҳолига 27 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари арзон нархларда етказиб берила бошланди. Оқ олтин овули аҳолисига ҳам “Қадамбой Амирхон” масъулияти чекланган жамияти томонидан 3 тонна ун маҳсулотлари арзон нархда етказиб берилди. Бу жараён Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг туман  бўлими томонидан алоҳида назоратга олинди. Шунингдек, шу куни Бобур номли овул аҳолиси учун ҳам арзон нархларда 3 тонна ун маҳсулоти тарқатилди.

Президентимизнинг “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ташаббусини қўллаб-қувватлаган Қиличбой овули ҳудудидаги “Амирхон” фермер хўжалиги раиси Отахон Қурбониёзов эса қутлуғ Рамазон ойи арафасида овулдаги 20 та кам таъминланган оиланинг ҳар бирига 50 килограмдан жам 1 тонна буғдой, кундалик эҳтиёжлари учун ёғ, совун, шунингдек тиббий ниқоблар эҳсон қилди. Ушбу маҳсулотларга эҳтиёж сезаётган оилалар уларни етказиб берган фермерга ўз миннатдорчилигини билдирди.

 “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ташаббусини қўллаб-қувватлашни ўз инсонийлик бурчи деб билган халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ҳамро Хўжаев Ўрта қалъа овулидаги 12 та кам таъминланган оилаларнинг ҳар бирига 190 минг, жами 2 млн. 280 минг сўмлик кундалик озиқ-овқат маҳсулотларини ҳомийлик ёрдами сифатида тарқатди. Шунингдек, овулдаги кам таъминланган хонадонларга Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази томонидан ҳар бирига 90 минг сўмлик кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди. Бундан ташқари, депутат Ҳамро Хўжаев раҳбарлик қилаётган “Сув қурилиш бошқармаси” ҳамда “Амударё Манғит юксалиш” масъулияти чекланган жамиятлари 20 га яқин оилаларда яшовчи 100 нафар аҳолини ҳомийликка олиб, 3 ой давомида уларга жами 55 миллион сўмликка яқин хомийлик ва хайрия ёрдамларини кўрсатишни ният қилишган.

Ўрта қалъа овули ҳудудида ўз фаолиятларини олиб борувчи “Хўжакўл” фермер хўжалиги ҳам ушбу хайрли ташаббусга ҳисса қўшиб, вақтинча ишламаётган ва кунлик даромад асосида яшаб келган фуқароларга 3 ой давомида кундалик истеъмол моллари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришга бел боғлашган.

Саховатпеша тадбиркорлар орасида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати ташаббусини қўллаб-қувватлаётганлар талайгина. Хусусан, тадбиркор Дилбар Янгибоева томонидан бешта, “Рам Хайтимбат” фермер хўжалиги томонидан тўртта, “Ергулобод” фермер хўжалиги томонидан учта оиланинг ҳар бирига 60 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилинган бўлса, “Нур” савдо дўкони томонидан овулдаги Олимбой Жуманиёзовнинг 500 минг сўмлик коммунал тўловлари тўлаб берилди. “Юсуфхўжа” фермер хўжалиги томонидан иккита оиланинг ҳар бирига 250 минг сўмлик кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари хайр-эҳсон тариқасида етказилди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати туманимиз бўйлаб кенг қулоч ёймоқда. Рамазон ойи кириб келган қутлуғ кунларда бошланаётган бу ташаббус синовли кунларда ҳар бир юртдошимиз қалбида янада жўшқинлик касб этмоқда.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026