16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 01:09
Жамият 👁 416

Судья мантияси – давлат ҳокимияти рамзи

Судья мантияси – давлат ҳокимияти рамзи

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 23-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси судларининг фаолиятига, айнан судья уст-бошига, яъни хизмат кийимига оид ҳужжат кўриб чиқилди. Хусусан, Сенат аъзолари томонидан Ўзбекистон Республикаси судьяларининг махсус кийими – мантия тавсифи ва намунаси тасдиқланди.

Масаланинг тарихига қисқача тўхталсак. Бир вақтлари мантия дунёвий кийинишнинг зарур таркибий қисми бўлган бўлса, бугунги кунда уни фақат судьялар ва руҳонийлар кийишади. Европада ушбу суд ҳокимияти нишонасини XVII асрдаёқ қонунлаштирилган бўлса, МДҲ давлатларидан биринчилардан бўлиб, 1992 йилда Украина ва Россия федерацияси махсус судья уст-бошини қонун билан мустаҳкамлашди.

Судья мантияси – суд жараёнининг бошқа иштирокчилари ва қатнашувчиларга қараганда судьянинг алоҳида статуси ва нуфузидан далолат берувчи давлат ҳокимиятининг рамзидир. “Мантия одил судловнинг тантаворлиги ва шарафини сездириб туради, – деган эди канадалик судья Пол Расмуссен, – яъни, суд жиддий иш билан банд ва барча ҳозир бўлганлар ўзларини шунга муносиб тутишади”.

Мантия ёки палий (pallium enanra – «уст кийим») қачонлардир дунёвий уст-бош, кейинчалик эса руҳонийларнинг кийимига айланган. Черковнинг айрим тарихий манбаларига кўра, у “Худонинг сақловчи ва паноҳ берувчи кучининг рамзи” сифатида, айрим манбаларга кўра эса, - йиғилган, жамланган фаришта қаноатларини эслатади” дейилган. Сўнгги даврларда судьяларнинг мантия кийишини эса – айнан улар “Илоҳий судни” ерда амалга оширишга чақирилганлиги билан боғлашган. Ҳаттоки, ҳозирда ҳам доминикан ва францискан руҳоний орденларининг анъанавий уст-боши ва судьялар мантияси орасида айрим ўхшашликларни кўришимиз мумкин: трапеция шаклли бичим, кокеткалари борлиги, оқ ёқа, енгларининг кенглиги.

Ғарбий Европа мамлакатларидан қайси бирининг судьялари биринчилардан бўлиб, мантия кийишгани аниқ бўлмаса-да, Англия Суд қоидалари (Judges' Rules)да ушбу анъана 1635 йилда қайд этилган. Унга кўра қишда, судья оқ жўн билан қора кўйлак, ёзда эса, бинафша ранг ва тўқ қизил ранг кийиши керак эди. Мантиялар қарийб 1694 йилгача, яъни Британиялик Фемида хизматкорлари, 32 йил давомида давлатни бошқарган қиролича Мария II нинг вафоти муносабати билан аза тариқасида бутунлай қора уст-бошга ўтгунларича ранг-баранг тусда бўлган.

Айнан консерватив Англия судьялари ҳамжамияти, бизгача деярли ўзгармаган ҳолда етиб келган судья уст-бошини кийиш қоидаларини тубдан енгиллаштиришга ҳам ичдан, ҳам сиртдан бўлган уринишларни рад қилган ҳолда, анъаналарга содиқ қолиб келмоқдалар.

Тахминан ўша вақтлардан барча судьялар мантия кия бошлаган. Лекин, тарихий Англияда бугунги кунгача судьялар уст-бошининг ажралмас қисми сифатида париклар сақланиб қолган. Яқин йилларгача парикларни мамлакатнинг барча судьялари таққан. 2008 йилдан бошлаб эса, уларни фақат жиноят ишларини кўрувчи судьялар тақишга мажбур. Фуқаролик ва маъмурий суд иш юритувларини эса, фуқароларни асоссиз қўрқувга солмаслик ва қонун хизматкорларининг улуғворлиги билан ваҳимага солмаслик учун париксиз олиб боришга рухсат этилган.

Айнан ўша 2008 йилда Британия мантиялари манжетлар ва ёқалари бахмал билан ишлов берилган, мовий-кўк тус олди. Судьяларнинг иерархияси олтин, нилуфар ва кўк ленталар билан ажраладиган бўлди.

Германияда судьялар статусларига қараб – қора ва қизил мантиялар кийишади. Судьяларнинг иерархияси қанчалик юқори бўлса – унинг уст-бошида қизил ранг кўпроқ, кантдан бошлаб тугал уст-бошгача. Федерал Конституцион суд судьялари жабони эслатувчи оқ шарфли очиқ-қизил мантия кийишади. Фавқулодда тантанали вазиятларда уст-бошга унча баланд бўлмаган цилиндр шаклдаги қизил шапка қўшилади.

Италиялик судьялар фавқулодда тантанали вазиятларда кундаликли қора мантияларини оқ ёқали қизилига алмаштиришади. Безакларига тилло ёки кумуш аксельбантлардан фойдаланишади. Францияда яқин кунларгача судьялар шапкача-ермолкалар кийишган бўлса, ҳозирда қўшимчалардан фақат чап елкадан ташланган оқ шарф қолди. Уларда ҳам иерархиясига қараб, қора ёки қизил рангли мантия кийилади.

Испанияда ҳаммаси қатъий: қонун хизматкорларининг қора мантиялари кўкракка тақилган давлат герби билан тўлдирилган, ажратувчи белгилардан юқори суд инстанцияларида занжирли медальон бор, холос.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди аъзолари очиқ кўк ипакдан ишлов берилган, елкасида Евро иттифоқ нишони билан безалган ёрқин мантия кийишади. Кўринишни оқ тантанали шарф якунлаб туради. Америка суд тизими анъаналари ўз илдизлари билан Англия ҳуқуқи тарихига бориб тақалади.

Ўзбекистон судьялари учун судья мантиялар шакли АҚШ, Германия, Франция, Буюк британия ва Россия каби давлатларнинг тажрибалари асосида ишлаб чиқилди. Сенаторлар икки хил рангдаги мантияларни тасдиқлашди. Конституциявий суд судьялари учун – тўқ олча рангли ва бошқа суд судьялари учун тўқ-кўк рангли мантия танланди. Шунингдек, жамланмага ипак боғич ва манишка киритилди.

Бир мантияни судья қанча вақт кияди? Уни қаерда ва қандай тикишади? Одил судловни қандай вазиятларда «судья формаси»сиз олиб бориш мумкин? Судья бўлмаган одам судья мантиясини кийса нима бўлади? Шундай ва бошқада барча саволлар энди қабул қилинадиган «Ўзбекистон Республикаси судьялари махсус уст-боши тўғрисида»ги норматив ҳужжат асосида тартибга солинади.

Еркин Утениязов, Фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026