16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 02:37
Жамият 👁 677

АҲОЛИ УЧУН КЎЧМА САВДО ЯРМАРКАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

АҲОЛИ УЧУН КЎЧМА САВДО ЯРМАРКАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича махсус комиссиянинг 2020 йил 3 апрелдаги йиғилиши баёнига кўра, “Карантин  шароитида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва қулай шароитда таъминлашнинг вақтинчалик тартиби”да белгиланган вазифалар туман Прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган ҳолда амалга оширилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 4 апрель санасидан бошлаб, туманимизнинг олис қишлоқ ва овулларида, маҳаллаларида истиқомат қилаётган аҳоли учун асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек бошқа кундалик эҳтиёж моллари, дори-дармон ва антисептик тиббиёт воситалари билан савдо қилувчи кўчма савдо ярмаркалари фаолияти йўлга қўйилди.

Ана шундай кўчма савдо ярмаркалари 4 апрелда Жумуртов шаҳарчасида, 6 апрель санасида эса Дўрман ОФЙда ташкил этилган эди. Амир Темур номли овул фуқаролар йиғини аҳолиси ҳам кўчма савдо ярмаркаси фаолиятидан баҳраманд бўлишди. Кўчма савдо ярмаркасида овулнинг 400 нафардан зиёд аҳолиси иштирок этишиб, ўзлари учун зарур бўлган маҳсулотларни харид қилдилар. Хусусан, ярмаркада аҳоли 400 кг. картошка, 450 кг. пиёз, 300 кг. сабзи, 200 кг. карам, 400 литр пахта ёғи, 1 тонна ун ҳамда 700 кг. қандолатчилик маҳсулотларини арзон ва қулай нархларда сотиб олдилар. Шунингдек, кўчма савдо ярмаркасида ижтимоий дорихона фаолияти ҳам йўлга қўйилди. Овул аҳолиси ўзлари учун зарур дори-дармон ҳамда антисептик тиббиёт воситаларини харид қилиш имконига эга бўлдилар.

Ана шундай кўчма савдо  ярмаркаси Қангли овулида ҳам ташкил этилди. Овул аҳолиси асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини арзон ва қулай нархларда харид қилишлари учун шароит яратиб берилди. Ун ва макарон, қандолатчилик маҳсулотлари, картошка, пиёз, сабзи, карам  каби кундалик энг зарур маҳсулотлар, шунингдек, кўчма ижтимоий дорихона орқали тиббий буюмлар ва антисептик воситаларни мамнуният билан харид қилишди.

Дарҳақиқат, эл бошига иш тушганда эл-юрт фидойилари сараланади. Улар халқнинг оғирига елка тутиб, мушкулларини осон қилишга шайланадилар. Айни кундаги мураккаб вазиятда халқимиз ҳаётига доир муаммоларини ҳал этиш, уларга елкадош бўлиш мақсадида кун-у тун беором яшаётган соҳа ходимларининг борлиги кўнгилларга хотиржамлик бағишлайди.

Туман Прокуратураси, Давлат Солиқ инспекцияси, ички ишлар, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази, Фавқулодда вазиятлар бўлими ва бошқа муассаса ва ташкилотлар ходимлари ҳар куни ишда, халқ осойишталиги, саломатлиги ва хотиржамлиги йўлида фидойилик кўрсатишмоқда. Туманимизга коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан бирдамлик билан ўз вазифаларини адо этишмоқда.

Бу борада туман Прокуратураси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг  туман бўлими, шунингдек Давлат Солиқ инспекцияси ҳамкорликда амалга ошираётган кўчма савдо ярмаркалари олис қишлоқларда истиқомат қилаётган туманимиз аҳолисига қулайликлар яратиб, уларнинг мушкулини осон, узоғини яқин қилмоқда.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026