25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 22:21
Жамият 👁 464

КАРАНТИН НИМА ЎЗИ...?

КАРАНТИН НИМА ЎЗИ...?

Охирги кунларда “Коронавирус” инфекциясининг жадалллик билан тарқалиши, унинг олдини олиш юзасидан қилинаётган комплекс чора-тадбирлар ва умуман Республикамиздаги бу касаллик билан боғлиқ мавжуд вазиятни яхшилаш бўйича жорий этилаётган янги тартиблар, сир эмас айрим фуқароларимизни бир оз бўлсада эсанкиратиб қўймоқда. Айниқса, 2020 йил
1 апрелдан Республика махсус комиссиясининг қарори билан “ўзини яккалаш” тизимининг жорий этилиши, яъни 65 ёшдан юқори бўлган фуқароларга уйидан ташқарига чиқиш қатъиян ман этилиши ҳамда “якка тартибдаги хайрия акциялари”нинг вақтинча тўхтатилиши, фуқароларимизда “карантин” ибораси билан боғлиқ кўплаб саволлар туғилишига сабаб бўлмоқда.

КАРАНТИН ибораси италянча, франсузча (quarantaine - маъноси “40 кунлик”) тиллардан олинган бўлсада, шарқ халқларининг тиббий маданиятига бегона тушунча эмас. Сабаби халқимиздаги “40 кунлик чилла” тартиби ва ибораси бир неча асрлардан бери қўлланиб келинмоқда.

КАРАНТИН иборасининг “Коронавирус” инфекцияси билан боғлиқ ҳуқуқий тушунчасига тўхталадиган бўлсак, бу саволга жавоб Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 мартдаги 176-сон қарорига ИЛОВА “[ОКОЗ:

1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.08.00 Аҳолининг санитария-эпидемиологик соғломлиги / 14.01.08.02 Санитария ва гигиена меъёрлари ҳамда қоидалари]

Коронавирус инфекцияси аниқланганда (гумон қилинганда) бажариладиган профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги НИЗОМда таъриф бери ўтилган. Жумладан унда “Карантин — маълум ҳудудни коронавирус инфекцияси тарқатувчи манбадан муҳофаза қилиш ва уни йўқотишга ҳамда коронавирус инфекциясининг бир жойдан бошқа ҳудудларга тарқалишига йўл қўймасликка қаратилган маъмурий ва санитария-эпидемиологик тадбирлар мажмуи” –деб таъриф берилган.

Шу ўринда Коронавирус инфекциясига гумон қилинган шахслар учун карантин белгилаш тартиби хусусида ҳам тўхталиб ўтиш ўринлидир. Юқоридаги Низомга кўра Коронавирус инфекциясини юқтириш хавфи даражасига қараб, коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар билан яқин мулоқотда ва мулоқотда бўлган шахсларга бўлинади.

Коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар билан яқин мулоқотда бўлган шахслар доирасига қуйидагилар киради:

коронавирус инфекцияси аниқланган шахс билан битта хонадонда яшаган шахслар;

коронавирус инфекцияси аниқланган шахс билан бевосита жисмоний мулоқотда (қўл сиқиш, қучоқлашиш) бўлган шахс;

коронавирус инфекцияси аниқланган шахс билан мулоқотда (масалан, йўталаётганда) ҳимояланмаган шахслар;

коронавирус инфекцияси аниқланган шахс билан 2 метрдан кам масофада 15 дақиқадан кўпроқ вақт давомида юзма-юз бўлган шахслар;

15 дақиқа ёки ундан кўпроқ вақт 2 метрдан кам масофада коронавирус инфекцияси аниқланган шахс билан бирга ёпиқ жойда (синф хонасида, йиғилиш хонасида, касалхона кутиш хонасида ва бошқалар) бўлган шахслар;

тиббий мутахассис ёки коронавирус инфекцияси аниқланган шахсни бевосита парваришлашни амалга оширувчи бошқа шахс ёки шахсий ҳимоя воситаларисиз ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузган ҳолда коронавирус инфекцияси аниқланган шахснинг бионамуналари билан ишлаган лаборатория мутахассислари;

самолётда, шаҳарлараро автобусда, поездда коронавирус инфекцияси аниқланган шахсдан ҳар қандай йўналишда икки ўриндиқ оралиғида ёки битта купеда (поездда) бўлган, шунингдек, коронавирус инфекцияси аниқланган шахс учиб кетган самолётда хизмат кўрсатган экипаж аъзолари.

Коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар билан яқин мулоқотда бўлган шахслар провизор госпитал ёки изоляторга жойлаштирилади.

Коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар билан мулоқотда бўлган шахслар доирасига коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар билан бир самолётда, поездда, автобусда бўлган, аммо улар билан яқин мулоқот қилмаган шахслар киради.

Коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар билан мулоқотда бўлган шахслар уй карантинида сақланадилар.

Коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар билан мулоқотда бўлган шахсларнинг яшаш жойида уй шароитида изоляция қилиш учун шароитлар бўлмаган тақдирда, уларнинг карантинга олиниши маҳаллий ҳокимликлар томонидан таъминланади.

Коронавирус инфекциясини юқтирган ёки ушбу инфекцияни юқтирганликда гумон қилиниб карантинга жойлаштирилган шахсларга тегишли бўлган мобиль телефон, аудио ва видео воситалар, кредит карталари ҳамда бошқа ахборот ташувчи буюмлар вақтинча олиб қўйилади.

Бунда вақтинчалик олиб қўйилган буюмлар шахс инфекция юқиши мумкин бўлган даврда мулоқотда бўлган шахслар ва борган жойларини аниқлаш мақсадида ўрганилади.

Вақтинчалик олиб қўйилган буюмлар шахс даволаш муассасасидан чиқаётган вақтда ўзига қайтариб берилади ёки унинг яқин қариндошлари ёхуд вакилларига топширилади.

Вақтинчалик олиб қўйилган буюмларни сақлаш (қўриқлаш) тегишли даволаш муассасаси томонидан ички ишлар органлари ва Миллий гвардия бўлинмалари билан биргаликда ташкиллаштирилади.

Махсус транспорт воситалари ҳар бир ташишдан олдин ва кейин махсус ажратилган майдончада ювилади ва дезинфекцияланади, ишчиларнинг ҳимоя ва иш кийимлари ташиш якунига кўра режим бўйича дезинфекция қилинади.

Карантин жойида мулоқотда бўлган шахсларни, ташриф буюрувчилар, транспорт воситалари киришлари ва чиқишлари, буюмлар, маҳсулотлар ва бошқаларни олиб киришни ва олиб чиқишни қатъий назорат қилиш учун Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия томонидан кечаю-кундуз қўриқланади.

Коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар билан мулоқотда бўлиб, карантинда сақланаётган шахслар орасида коронавирус инфекцияси бор бошқа шахс аниқланса, у госпиталга олинади ҳамда қолган шахслар учун карантин муддати қайтадан бошланади.

Коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар билан мулоқотда бўлиб, карантинда сақланаётган шахслар орасида карантин муддатида коронавирус инфекцияси бор шахслар аниқланмаса улар даволаш муассасасидан чиқарилади.

Коронавирус инфекцияси аниқланган шахслар даволаш муолажаларидан сўнг коронавирус инфекциясидан тузалса ҳамда бу тегишли лаборатория текширувлари натижалари билан тасдиқланса, шахс даволаш муассасасидан чиқарилади.

Бемор уйига жавоб берилиши олдидан у санитария ишловидан ўтказилади. Госпиталда беморларнинг уйига жавоб бериш тартиби юқумли касалликлар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруқлари асосида амалга оширилади.

Санаб ўтган ушбу тартиб қоидалар карантин қоидаларининг бир қисми хисобланиб, уларга риоя қилмаслик айбдор шахсга нисбатан Маъмурий ёки Жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.

Дарҳақиқат ижтиомий тармоқлардаги “hudud24.uz” сайти хабарига кўра бугунги кунда (2020 йил 03 апрель ҳолатига) карантин қоидаларини бузиш Республика бўйича 22.286 та ҳолатни ташкил қилган.

Шундай экан, ҳар биримиз карантин даврида ўз оиламиз, яқинларимиз ва тинч осайишта ҳаётимизни ўйлаб уйда ўтирайлик ҳурматли юртдошлар ...

М.Матюсупов,

Амударё туман адлия бўлими бошлиғи

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026