16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 02:35
Жамият 👁 293

ИНСОННИНГ ҚАНДАЙЛИГИ ЭЛ БОШИГА ТАШВИШ ТУШГАНИДА БИЛИНАДИ

ИНСОННИНГ ҚАНДАЙЛИГИ ЭЛ БОШИГА ТАШВИШ ТУШГАНИДА БИЛИНАДИ

Инсон Аллоҳ томонидан шундай гўзал хилқат қилиб яратилганки, унинг таърифини келтирмоққа тил ожизлик қилади. Инсоннинг имкониятлари, ақл-заковати, меҳр-шафоати ва оқибати нақадар таҳсинга муносиб. Лекин бу фазилатлар ҳамма инсонларга ҳам хосми? Гап мана шунда, азизлар.

Коронавирус пандемияси бутун дунёни қамраб ола бошлагач, унинг шарпаси Ўзбекистонимизга ҳам кириб келди. Кимдир ваҳимага тушди, кимдир ўзига, халқига ғамхўрлик қилаётган Президентимизга ишонди, имонда собит бўлиб, шукрона қилди, кун-у тун Аллоҳдан нажот сўради. Лекин айрим  тоифа инсонлар инсоф, имон, диёнатни унутиб, бири олиб сотарлик қилса, яна бири фирибгарлик йўлига ўтди. Шуни айтсалар керак-да,эл бошига иш тушса, элим, деганлар сайланади, деб.

Ҳақиқатан ҳам элим, деган мардлар бугун майдонда. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ана шундай мард-у майдон саховатпеша инсонлар томонидан бир кунда 5 млрд. сўм маблағ йиғилганини эшитиб, халқимизнинг бу инсоний хислатидан кўзларимга ёш келди.

18 мартдан бошлаб, барча талаба-ёшларга таътил берилди. ОТМлар, мактаблар, ҳатто масжидлар ёпилди. Қачон юртимизда ўқув даргоҳлари ёпилган? Қачон масжидлар ёпилган? Бугун уйимиз – дарсхона, уйимиз – масжид, оналаримиз, пир-у бадавлатларимиз жойнамозга кўзда ёш билан бош қўймоқдалар. Нима учун? Аллоҳдан элга, халққа нажот сўраб!

Қизларим Тошкент шаҳрида, олийгоҳда ўқишади. Мен ҳам улар учун дуода бўлдим. Тошкентдан эсон-омон бағримизга қайтишини тиладим. Минг шукр, улар ҳозир оилам бағрида соғ-саломат. Лекин талабаларга таътил берилган кунлари уларнинг Манғит шаҳрига қайтишлари қанчалик қийин кечганини эсласам, юрагим оғрийди. Ҳар куни телевизор орқали Хоразм ва Қорақалпоғистондан ташқари барча вилоятлардан Тошкентга келиб таълим олаётган талабаларни юртдош-ҳамқишлоқлари, ҳатто вилоятлар мутасаддилари ташаббус кўрсатишиб, уйларига бепул етказиб қўйишди. Қийин вазиятда буям бир мардлик, жасорат. Лекин бизнинг манғитлик киракашлардан бирон бир инсофлиси чиқиб:

- Ҳай, биродарлар, келинглар, йўл ҳақини кўтармайлик, аввалгидай 150 минг сўмдан олаверайлик, - дейишмади.

Аксинча, бир кунда 150 минг сўмлик йўл ҳақини 450 минг сўмга, кейинчалик 800 минг сўмга кўтаришди. Икки-уч эмас, 5 баравардан ҳам ошириб юборишди “учар” киракашлар. Бундай ҳолатни Манғит-Нукус, Манғит-Урганч йўналишларида ҳам кузатдик. Айрим талабалар бир қадам жойдаги Нукус шаҳридан 50-60 минг сўм билан қайтишди ўша кунлари. Сал инсоф ҳам керак-да, келиб-келиб талабанинг чўнтагига кўз тикасанми, номард, дегинг келади.

Бу кунлар бир синов, азизлар. Баъзан ўйлаб қоламан: пулни қувиб ким ўзини бозорга урди, кеча-кундуз тинмай узоқ шаҳарларга мол учун қатнади, оилани, бола-чақасини яқинларига ташлаб, фақат  пул топишнинг измида бўлган инсонлар сон-саноқсиз. Аллоҳ синов юбориб, одамларни оиласи бағрига қайтардимикан?

Анча йиллар олдин 2-синф ўқувчиларига рус тилидан дарс ўтдим. “Моя семья” (“Менинг оилам”) мавзусида баён ёзишни уйга вазифа қилиб топширдим. Шунда жажжи болажонлар оиласи ҳақида таништириш асносида “дадам, онам  Қозоғистонда ёки Россияда ишлашади” деб ёзишганди. Улар буви, бобо ёки амма-холалариникида қолишганди. Бу жуда ачинарди ҳолат. Болалар меҳрга зор ўсишаётганди. Ўша ўқувчиларимнинг кўпчилиги ота-онасига меҳрсиз эканлигини эсласам, Аллоҳ биз катталарни жазолаётгани йўқмикан, деб ўйлайман.

Бугун ҳаммамиз уйдамиз. Бир дастурхон атрофида, ота боланинг, бола ота-онасининг  кўзига, юзига боқиб, бири-бирининг меҳр тафтини ҳис этиб, сабр қилиб кунларни ўтказаяпмиз. Инсоф билан айтганда, Аллоҳнинг имтиҳонидан ўтаётирмиз. Бу синовли кунлар ҳали ортда қолади, яна бир-биримизга қучоқ очиб байрамлар, тўй-томошаларга жамлашиб чиқамиз. Мамлакатимизнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлашга ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Истагим шуки, айни оғир вазиятларда бир-биримизга елкадош бўлиб, ҳар қачонгидан ҳам меҳрлироқ, имонли, диёнатли бўлайлик. Ҳукуматимиз томонидан қўйилаётган таъқиқларга эътиборли бўлиб, карантин қоидаларига амал қилайлик, азизлар. Уйда қолиб, биз учун, азиз фарзандларимиз келажаги учун тун-у кун фидойилик қилаётган, айни пайтда ишда бўлган шифокорлар, баъзи соҳа ходимларини қўллаб-қувватлайлик!

Насиба АҲМЕДОВА, 36-сонли мактаб ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026