26.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
26.09.2026, 00:57
Жамият 👁 399

“ИСТЕЪДОД ШОУ” ТЕЛЕТАНЛОВИНИНГ ҲУДУДИЙ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

“ИСТЕЪДОД ШОУ” ТЕЛЕТАНЛОВИНИНГ ҲУДУДИЙ БОСҚИЧИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Истеъдодли ёшлар кўп. Лекин уларнинг ўз қобилиятларини амалда намоён этишлари учун етарли шароит яратиб берилмаса, бу истеъдод ғунчалари авайлаб-асралиб, рағбат кўрсатилмаса, худди қуёш нурини ҳис этмаган навниҳол каби униб-ўсмайди, балки сўлиб қолади. Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг бутун мазмун-моҳияти ёш истеъдод эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдодларини камол топтиришга қаратилгани билан ёшлар ҳаётида муҳим аҳамият касб этмоқда.

Бутун мамлакатимизда, шу жумладан туманимизда ҳам 5 та муҳим ташаббус доирасида олиб борилаётган амалий чора-тадбирлар ёш истеъдод эгаларини кашф этиш имконини бермоқда. Шу билан бирга уларнинг  бўш вақтларини мазмунли ўтказишларида алоҳида ўрин тутмоқда.

Туман Маданият бўлими, туман Халқ таълими бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ҳамда Амударё телевидениеси томонидан ҳамкорликда ташкил этилган “Истеъдод шоу” телетанлови ҳам нафақат ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, балки уларни санъат масканларига жалб этиш орқали ўз қобилиятларини омма олдида намойиш этиш имконини бермоқда. Мазкур телетанловни ўтказишдан кўзланган мақсад ҳам ёш истеъдод ғунчаларини авайлаб-асраш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш, юксак ватанпарварлик, халқпарварлик туйғуларини мадҳ этувчи куй ва қўшиқлари, рақслари орқали халқимизга танилиши, ўз ижроларини катта саҳналарда намойиш этишлари учун кўмаклашишдан иборат.

Телетанловни ўтказиш бўйича ташкилотчилар томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, Низом тасдиқланди. Унга кўра, бешта муҳим ташаббуснинг асосий йўналишларидан бири – ёшларни санъат масканларига кенг жалб қилган ҳолда уларнинг ўзлари қизиққан йўналишлар бўйича эгаллаган кўникма ва маҳоратларини омма олдида намоён этишлари ҳамда ушбу жараёнда алоҳида иқтидор эгаларини танлаб олиб, рағбатлантиришга, Амударё телевидениеси орқали чиқишларини намойиш этишга эътибор қаратилди.

Жорий йилнинг 10 март санасида Чойкўл Маданият маркази биносида “Истеъдод шоу” телетанловнинг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Унда 7-, 22-, 26-, 28-, 32-, 33-, 42-, 59-сонли умумтаълим мактабларининг ёш истеъдод эгалари иштирок этдилар. Туман Маданият бўлимининг ташаббуси билан санъат соҳасининг турли йўналишлари бўйича ҳудудлардаги маданият марказлари тўгаракларида шуғулланаётган туманимиздаги барча умумтаълим мактабларининг 7 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёш иқтидор эгалари жалб этилиб, телетанловнинг туман босқичига энг иқтидорли ёшлар танлаб олинди. Телетанлов Низомига мувофиқ ёшларнинг чиқишлари, ижро маҳоратлари туман Маданият маркази бадиий раҳбари М.Ибрагимов, Маданият маркази тўгарак раҳбари З.Файзуллаев ва марказ мутахассиси М.Ибрагимовлар томонидан шаффофлик асосида баҳолаб борилди. Унга кўра, созандалик йўналишида 42-сонли мактаб ўқувчиси Беҳруз Шукуруллаев, сухандонлик йўналишида яна шу мактаб ўқувчиси Қундузой Қодирова, рақс йўналишида 28-сонли мактабнинг рақс жамоаси, актёрлик йўналишида 26-сонли мактаб ўқувчиси Раҳматжон Исмоилов, 33-сонли мактаб ўқувчиси Хосиятхон Сафарбоевалар “Истеъдод шоу” телетанловининг ҳудудий босқичи ғолиблари бўлишди ва телетанловнинг туман босқичига йўлланма  олдилар.

Шунингдек, 20 март санасида “Истеъдод шоу” телетанловининг Қипчоқ ҳудудий босқичи ҳам ўтказилди. Қипчоқ шаҳарчаси, Қангли овули ҳамда Уйшин маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги 11-, 18-, 24-, 29-, 39-, 47-, 65-, 67-, 69-, 75-сонли умумтаълим мактабларининг ёш истеъдод эгалари иштирок этган  телетанловда Қипчоқ ҳудудидаги энг иқтидорли ёшлар танлов ғолиблари бўлишди. Танловда шаффофлик ва адолат тамойилларига амал қилинишида Анвар Худойберганов, Мурод Ибрагимов ва Қундузой Эшчановалардан иборат ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг ҳиссаси катта бўлди. Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, созандалик йўналишида Жамшид Оллаёров ва Диёра Жўллибоева, эстрада қўшиқчилиги йўналишида Отабек Ҳасанов, сухандонлик йўналишида Лобар Норбоева, рақс йўналишида 47-сонли мактабнинг “Барчинойлар” рақс жамоаси ва шу мактабнинг 10-синф ўқувчилари рақс дастаси ҳамда цирк санъати йўналишида Фозилбек Қўшмоновлар ғолиб деб топилдилар ҳамда “Истеъдод шоу” телетанловининг туман босқичига йўлланма олдилар.

Ўсиб келаётган ёш авлоднинг иқтидорларини намоён этишларига кўмаклашиш Ватанга муҳаббат, маънавий-маърифий қадриятларимизга ҳурмат-эҳтиром руҳида тарбиялашга қаратилган “Истеъдод шоу” телетанлови Низомига  мувофиқ танловнинг ҳудудий босқичлари мамлакатимиздаги коронавирус эпидемияси билан боғлиқ вазият барқарорлашгач, яна давом эттирилади ва албатта, танловнинг туман босқичи санитария-осойишталик, соғлом ҳаёт тарзи билан шод-у хуррамликда ўтказилади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026