16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 04:03
Жамият 👁 250

ЎзХДПнинг “Ёшларга – кўмак” лойиҳаси доирасида учрашув ўтказилди

ЎзХДПнинг “Ёшларга – кўмак” лойиҳаси доирасида учрашув ўтказилди

Ўзбекистон Халқ Демократик партияси туман Кенгаши томонидан “Ёшларга – кўмак” лойиҳаси доирасида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик содир этилишининг олдини олиш масалаларига бағишланган учрашув ташкил этилди.

14 март куни Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган учрашувда Дўстлик, Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини мсаъуллари ва фаоллари, коллеж ёшлари, ЎзХДПдан сайланган депутатлар ҳамда тегишли давлат органлари, идора-ташкилотлар масъуллари қатнашдилар.

Учрашувда ЎзХДП туман Кенгаши раиси Мақсуд Саъдуллаев, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари, депутат Гулшод Юсупова ҳамда Бекман Аллабергановлар ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик содир этилишининг олдини олишга доир масалалар юзасидан маъруза қилдилар.

Халқ депутатлари туман Кенгаши ЎзХДП партия гуруҳи раҳбари Мақсуд Саъдуллаев сўзга чиқиб, мамлакатимизда жиноятчилик ва уни келтириб чиқарувчи шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга ошириб келинаётганлиги, бу йўналишда ёшларнинг ҳуқуқбузарлик йўлига ўтишларининг олдини олишга катта эътибор қаратилаётгани ҳақида гапирди.

Хусусан, ўтган давр мобайнида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар содир қилинишининг олдини олиш бўйича ташкилий ва ҳуқуқий чоралар белгилаш ва ҳал этишда бир қатор муаммолар мавжудлиги аниқланганини айтиб ўтди. Ота-оналар томонидан фарзандларининг олий таълим муассасаларида таълим олишини педагогик назорат қилиш даражаси жуда сустлиги, қишлоқ жойларда таълим муассасаларининг етарли эмаслиги, ёшлар билан шуғулланувчи давлат ва нодавлат ташкилотларининг масъуллик даражасини белгиловчи ва уларга мажбурият юкловчи қонун нормаларининг ягона тизими мавжуд эмаслигини ҳам таъкидлади.

Ҳақиқатан ҳам жамиятдаги барча ножўя ҳолатлар, жумладан, оиладаги нотинчлик, таълим муассасалари ишидаги ва бошқа соҳалардаги камчиликлар ёшларнинг нормал ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Ҳуқуқбузарлик содир этган ёшларнинг 62,2 фоизи бўш вақтларини кўчада ўтказиши маълумотларда кўрсатиб ўтилган.

“Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари, депутат Гулшод Юсупова бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун, авваламбор, ахборот-таҳлил ишларини йўлга қўйиш лозимлигини ўз фикрида баён этди. Шунингдек, бу орқали ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг умумий ҳолати, миқёси, таркиби, табиати ва динамикаси тўғрисида маълумотга эга бўлиш мумкинлигини ҳам айтиб ўтди.

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар содир қилинишини баҳолашда уларнинг юзага келишига таъсир этувчи омилларни инобатга олиш, у ёки бу ҳудудда маълум бир турдаги, айниқса, оғир оқибатларни келтириб чиқарувчи жиноятларнинг сабабларини таҳлил этиш муҳим аҳамиятга эга. Бу борадаги муҳим муаммолардан бири шундан иборатки, улар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва жамоат ташкилотларининг профилактик таъсири доирасига асосан ҳуқуқбузарлик содир этганидан кейин тушадилар. Ёшларнинг ғайриижтимоий мойиллигини дастлабки босқичда профилактика қилишга нисбатан юзаки ёндашиш ҳоллари ҳам учраб туради. Ўзига хос профилактика чораларидан бири бу – ҳуқуқбузарлик содир этаётган ёшларнинг ота-оналарини, ҳомий ёки васийларини ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилишига йўл қўймаслик юзасидан расман огоҳлантиришдир.

Мазкур учрашувда иштирок этган Бекман Аллаберганов ҳам ўз маърузасида бу борадаги масалаларга эътибор қаратиб, ёшлар ўртасида профилактик чораларни амалга оширишда шахснинг ёши ва бошқа хусусиятлари инобатга олиниши муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. Ундан ташқари, жиноятларнинг сабабларини аниқлаш нафақат жамоатчилик, балки зарур ҳолларда турли соҳаларнинг тажрибали мутахассислари ёрдамига таянишни ҳам тақозо этишини ўз мулоҳазаларида келтириб ўтди.

Бўлиб ўтган учрашувда Дўстлик ва Янгиобод маҳаллалари фаоллари, ёшлар ҳамда коллеж ўқувчилари жиноятчиликнинг олдини олишда ўзаро ҳамжиҳатлик асосида иш юритиш муҳим аҳамият касб этишини айтиб, бу борада фикрларини билдирдилар.

Р. Йўлдошева.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026