16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 05:38
Жамият 👁 230

ПАРТИЯ ФАОЛЛАРИ ВА ЁШЛАР ИШТИРОКИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

ПАРТИЯ ФАОЛЛАРИ ВА ЁШЛАР ИШТИРОКИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

Юртимизда турли байрамлар, муҳим саналар олдидан  худудларни ободонлаштириш, озода-ораста қилишга интилиш яхши анъанага айланган. Чунки умумий уйимиз – юртимизнинг ободлиги, кўркамлиги, файзу таровати ҳар биримизнинг интилишимизга боғлиқ. Айниқса, бундай эзгу ишларни ҳамжиҳатликда, бирдамликда бажариш кўнгилларни, мақсадларни бирлаштирибгина қолмасдан иш унумини ҳам оширади. Айтиш жоизки, бу борада ҳамкорликда иш олиб бориш кўп минг йиллик анъаналаримиздан биридир.

У нафақат бир юмушни кўпчилик бўлиб тез ва осон бажариш имконини бериши, шу билан бир қаторда, инсонларни бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Жойларда ташкил этилаётган бундай ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, тозалаш ишларида  кексалар ҳам иштирок этиб,  ёшларга халқимизнинг бир неча юз йиллардан буён эъзозланиб келинаётган бу каби урф-одатлари, қадриятларининг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтиришлар бермоқдалар. Бу эса ўз навбатида униб-ўсиб келаётган ёш авлоднинг миллий анъана ва қадриятларимизга нисбатан ҳурмат руҳида тарбия топишларига ёрдам беради.

ЎзМТДП туман Кенгаши томонидан туманимиздаги “Юсуф эшон бобо” жомъе масжидида  “Наврўзинг – янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним” шиори остида ўтказилган ободонлаштириш акциясида ҳам ёшлар билан бир қаторда кексалар, партиядан сайланган депутатлар фаол иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарорининг жойлардаги ижроси таъминланишига ҳисса қўшиш  мақсадида  ўтказилган акция доирасида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан мамлакат ҳудудида кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилмоқда. Бутун Ўзбекистон бўйлаб 2020 йилнинг 10-20 март кунлари давомида партия фаоллари ва депутатлари томонидан худудлардаги маданий мерос объектларида умумхалқ ҳашарлари, кенг қамровли ободонлаштириш ишлари ўтказилади.

Ободонлаштириш акциясида ЎзМТДП туман Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, “Юсуф эшон бобо” жомъе масжиди имом хатиблари, тумандаги 56-сонли умумтаълим мактаб ўқитувчиси, партия фаоли Азимбой Сапарбаев, Хушнуд Чоршамовлар ҳамда 60 нафардан ортиқ ёшлар кўнгилли бўлиб  иштирок этдилар.

Акция давомида “Юсуф эшон бобо” жомъе масжиди ён-атрофлари, йўлаклари  тозаланди, томорқа ерлари тартибга келтирилди ҳамда ҳар хил  мевали, манзарали дарахтлар, гул кўчатлари экилди.

 Яхши ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши лозимлиги тарбиявий мазмундаги китобларда кўп таъкидланади. Бу билан аввало инсоннинг ўзининг кўнгли кўтарилади, тозаради. Қолаверса, ҳар бир  бир яхши  ишнинг орқасидан эзгуликлар яралади. Шу маънода олиб қарайдиган бўлсак, ўтказилган акция Наврўз умумхалқ байрами  олдидан халқимизнинг азалий қадриятларига ёшларнинг ҳурмат-эътибори намунаси бўлди, десак адашмаймиз.    

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026