НУРОНИЙ ОНАХОНЛАРГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ
Қутлуғ саналарда, ҳайит, байрамларда бир-бировни йўқлаш, ҳолидан хабар олиш, айниқса, кекса, ногиронлиги бўлганлардан ҳол-аҳвол сўраш халқимизнинг азалий одатларидандир.
Қипчоқ овулида ҳам узоқ йиллар турли соҳаларда меҳнат қилиб, ўғил-қизларини эл корига ярайдиган инсонлар қилиб тарбиялаб, ҳозир нуроний ёшга етган онахонлар талайгина.
Шуларнинг бири Еракаева Ортиқгул момодир. Юзларидан нур ёғилиб турадиган бу аёл ҳаётининг 92 баҳорини қарши олаяпти.
Байрам баҳона қутлаб, дуосини олишга ташриф буюрган Қипчоқ овул фуқаролар йиғини масъул ходимлари Зулфия Матёқубова, профилактика инспектори Азамат Жиянбоев, патронаж ҳамшираси Зубайда Юсупова, Қипчоқ ШФЙ профилактика инспектори Маъруф Тўқлибоевларни онахон қувониб қарши олди. Овулдошларининг тез-тез йўқлаб туришларидан миннатдорлигини билдирди.
Масъуллар шу куни овулнинг нуроний момолари – 91 ёшли Ойим Аҳмедова, 88 ёшли Пардагул Ешмуродоваларнинг ҳам хонадонларида бўлишиб, байрам совғалари улашишди. Шунингдек, Қипчоқ шаҳарча фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи имконияти чекланган, нуроний кексалар Фариға Самадова, Ўғилжон Ғойибоваларнинг ҳолидан ҳам хабар олиб, совғалар беришди.
О.РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶