14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 23:34
Фан ва таълим 👁 310

РАНГЛАРДА ЖИЛОЛАНГАН ОНА ЮРТ БАҲОРИ

РАНГЛАРДА ЖИЛОЛАНГАН ОНА ЮРТ БАҲОРИ

Президентимизнинг ёшлар келажагини кўзлаб, илгари сурган 5 та ташаббусида белгиланган йўналишлардан бири ўсиб келаётган ёш авлодни санъат ва маданият масканларига жалб этиш, уларнинг ўз иқтидорларини амалда намоён этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратишга қаратилганлиги билан муҳим аҳамиятга эгадир. Чунки санъатга, маданиятга ошно кўнгилларда ҳамиша эзгу ишларга рағбат уйғонади, қалбларида маънавий етук тафаккур туйғулари шаклланиб, ватанпарварлик ҳамда халқпарварлик ҳисси билан яшашга одатланади.

Бу борада болалар мусиқа ва санъат мактабларининг ўрни катта аҳамиятга эга. Чунки бу мактаблардаги иқтидорли болалар билан алоҳида машғулотлар ўтказишга мўлжалланган тўгараклар, уларда асосий дарслардан ташқари олиб бориладиган машғулотлар ўқувчилар учун нафақат қизиқарли, балки ўзлари танлаган йўналишлар бўйича мустақил шуғулланишлари, олган назарий билимларини амалда мустаҳкамлашлари учун имконият яратади.

Қипчоқ шаҳарчасидаги 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида тасвирий санъат йўналиши бўйича таҳсил олаётган ўқувчи-ёшлар ҳам ўз устозлари раҳбарлигида нафақат дарс-режалари, балки тўгарак учун белгиланган машғулотларни ҳам пухта ўзлаштиришиб, ўзлари танлаган йўналишлар бўйича туман ва республика миқёсидаги турли кўрик-танловларда муваффақиятли иштирок этишмоқда.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, эришилаётган барча ютуқларнинг асосий замини, аввало, мактабда бўлиб ўтадиган ҳисобот кўргазмалари ва беллашувлардадир.

 Халқаро хотин-қизлар куни ҳамда Наврўз – умумхалқ байрамига бағишлаб ўтказилган “Юртимда баҳор” мавзусидаги  кўргазмали кўрик-танловда ҳам мактабнинг энг иқтидорли ўқувчилари ўз қобилиятларини намойиш этдилар.

Тасвирий санъат йўналиши бўйича таҳсил олаётган ўқувчиларнинг ярим йиллик ҳисобот дарс-кўргазмаси шаклида ўтказилган мазкур кўрик-танловда 1-5-синф ўқувчиларининг ижодий ишлари намойиш этилди. Шунингдек, мазкур йўналиш ўқувчилари иштирокида белгиланган вақт мобайнида “Юртимда баҳор” мавзусида табиат манзараларини чизиш вазифаси топширилди.
Тасвирий санъат йўналиши ўқувчиларидан иборат 82 нафар ёш рассомлар иштирок этган кўрик-танловда она Ватан манзаралари, тобора гуллаб-яшнаётган туманимиз қишлоқлари, сўлим боғ-роғлари, ям-яшил, бепоён далалар тасвири ранг-баранг бўёқларда тасвирлаб берилди.

Ҳакамлар ҳайъати томонидан энг сара асарлар танлаб олиниб, ғолиблар мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар, тасвирий санъат дарси учун зарур  бўёқлар, ўқув қуроллари билан мукофотландилар.

Тадбир давомида мактабнинг мусиқа йўналиши бўйича таҳсил олаётган ўқувчилари томонидан куй ва қўшиқлар, рақслар ижро этилди ҳамда драма  тўгараги аъзолари тайёрлаган саҳна кўринишлари намойиш қилинди.

Тадбирнинг таассуротларга бой ва қизиқарли ўтишида 21-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби  директори Аҳмад Жумабоевнинг хизмати катта бўлди. Мазкур кўрик-танловда ўқувчиларнинг ярим йиллик билимлари юзасидан ҳисобот-кўргазмасини ташкил этиш ҳамда кўрик-танлов ғолибларини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда мактаб раҳбари сифатида фаоллик кўрсатгани учун ўқувчиларнинг ота-оналари томонидан Аҳмад Жумабоевга самимий миннатдорчилик билдирилди.

Бўлиб ўтган кўрик-танлов ўқувчиларнинг ўзлари танлаган йўналиш бўйича олган билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019