12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:01
Фан ва таълим 👁 473

ТОР ЁП ОВУЛИДАГИ 18-СОНЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДА БАҲОРИЙ БАЙРАМЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

ТОР ЁП ОВУЛИДАГИ 18-СОНЛИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДА БАҲОРИЙ БАЙРАМЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Юртимиз бўйлаб баҳорий байрамлар бошлаб юборилди. Кўтаринки кайфиятда бошланган шоира Зулфияхонимнинг таваллуд куни ва 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрамлари барча овул ва маҳаллаларда, муассаса-ташкилотларда кенг нишонланмоқда.

Тор ёп овулидаги 18-сонли мактабгача таълим ташкилотида ҳам баҳор байрамлари муносабати билан турли тадбирлар ташкил этила бошланди. Айниқса, ташкилот тарбиячилари ўртасида ўтказилган “Даврага кел, дугонажон” тадбири жуда қизғин ўтди ва барчага байрамона руҳ бахш этди. Тадбирда иштирок этган фуқаролар йиғини масъуллари тарбиячи-педагоглар ва тарбиялинувчиларни байрамлар билан табриклади.

Тадбирда ташкилотнинг тарбиячи-педагоглари Дилдора Узоқова, Севара Ҳабибуллаева, Насиба Ҳайитбоева, Одила Мадраҳимова, Хуршида Матёқубовалар 5 та шарт асосида беллашишди. Касбим – фахрим, тест саволларига жавоб бериш, қўл меҳнатида ишлаш, баҳрий салатлар тайёрлаш ва эркин мавзу каби шартлар асосида ўз маҳоратлари ва билимдонликлари, чаққонликларини кўрсатишга ҳаракат қилган қизларнинг чиқишлари ҳакамлар томонидан одилона баҳолаб борилди. Беллашув якунида иштирокчиларнинг ҳар бирига номинациялар бўйича ғолиблик берилди ва фахрий ёрлиқлар, совғалар билан тақдирланишди.

Мазкур мактабгача таълим ташкилоти 2016 йилда 140 нафар ўринга мўлжаллаб қурилган бўлиб, ҳозирги кунда 230 нафар кичкинтойларга 13 нафар тарбиячи педагоглар таълим-тарбия беришмоқда. Муассасада мурғак қалбларда миллий ва қадимий урф-одатларимизга ҳурмат, маънавий қадриятларимизни мустаҳкамлаш мақсадида турли машғулотлар ўтказилиб, тадбирлар ташкил этилмоқда. Айниқса, “Зумрадойлар давраси” тўгарагида ҳар куни жажжи қизлар ўртасида мунтазам равишда тарбиявий, маънавий-маърифий ишлар олиб борилмоқда.

Байрам арафасида ташкилотдаги тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари ўртасида “Зумрадойлар давраси” кўрик-танлови ўтказилди. Танловда зукко қизчалардан Ҳуснора Эркинбоева, Ҳилола Мадраҳимова, Ноила Гулмирзаева, Саломат Ўтагеновалар 4 та шарт бўйича беллашишди. Зукко қизчалар ўзини таништириш, онамга совға тайёрлайман, чучвара тугиш ва эркин мавзу шартларини чаққонлик ва моҳирлик билан бажаришга интилишди.

Беллашув давомида тўгаракда тажрибали тарбиячи-педагоглар томонидан ўрганишган кийиниш ва дастурхон одоби, ростгўйлик, ширинсўзлик, ҳозиржавоблик, камтаринлик каби эзгу фазилатларини кўрсатишди. Айниқса, кичкинтойларнинг чучвараларни чиройли тугишга ҳаракат қилишлари, онажонларига чиройли совға тайёрлашгани барчани янада завқлантирди. Танлов якунида жажжи билимдон қизчаларга номинациялар бўйича ғолиблик берилди ва совғалар топширилди.

Ташкилотда байрамлар муносабати билан ўтказилаётган бу каби тадбирлар барчага баҳорий кайфият ва хушнудлик улашмоқда.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026