16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:54
Фан ва таълим 👁 382

МАКТАБДА АНИҚ ФАНЛАР УСЛУБ БИРЛАШМАСИ АЪЗОЛАРИ ИШТИРОКИДА ОЧИҚ ДАРС ЎТКАЗИЛДИ

МАКТАБДА АНИҚ ФАНЛАР УСЛУБ БИРЛАШМАСИ АЪЗОЛАРИ  ИШТИРОКИДА ОЧИҚ ДАРС ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда умумтаълим мактабларида таълим-тарбия тизимини халқаро андозалар даражасига кўтариш, юқори синф ўқувчиларини қобилиятларига яраша касб-ҳунарга йўналтириш, мавжуд касблар бўйича ўқувчи-ёшларга кўникмалар бериш мақсадида ўзлари қизиққан касбларни ўзлаштиришлари учун зарур шароитлар яратиб берилаётгани таълим ва тарбияда муҳим аҳамият касб этади.

Маълумки, 11 йиллик мажбурий таълимга ўтилиши  муносабати билан халқаро тажрибани ўрганган  ҳолда 2017 йилда 10-11-синфлар учун янги ўқув режаси ишлаб чиқилиб, ўқув фанлари оптималлаштирилди ҳамда янги дарсликлар чоп этилди.

Ўқувчиларни  касб-ҳунарга ўргатиш тизимининг янгича механизми жорий этилиб, ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларида АКТ соҳасида дастурловчилар, компьютер дизайнери, компьютер созлаш техниги каби касблар бўйича ўқитишни ташкил этиш чоралари кўрилаётгани ўқувчи-ёшларнинг ҳам аниқ фанлар бўйича билимини, ҳам касбий маҳоратини ошириш имконини бермоқда.

Бу каби масалалар туманимиздаги 70-сонли умумтаълим мактабида бўлиб ўтган аниқ фанлар метод бирлашмаси йиғилишида атрофлича кўриб чиқилди ва юқори синф ўқувчиларининг билими ҳамда касбий маҳоратини оширишга қаратилган вазифалар муҳокама этилди. Йиғилишда мактабнинг  математика ва информатика фани ўқитувчиси Фарҳод Қодиров “Ўқувчилар билимини халқаро баҳолашнинг PISA тизими” хусусида маъруза қилди. Умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларининг  нафақат умумтаълим фанларини ўзлаштиришлари, балки ўз қизиқишлари доирасида меҳнат бозори талабларига мос касблар, айниқса, замонавий ахборот технологиялари бўйича дастурловчилар, компьютер усталари, созловчилари, дизайнерлари каби йўналишларни пухта ўзлаштиришлари учун ҳар бир математика ва информатика фани  ўқитувчиси масъул эканлигини таъкидлади.

Шундан сўнг, математика фани ўқитувчиси Ислом Каримов ушбу фан ойлиги  доирасида 5-синфда “Ўнли касрларни қўшиш ва айириш мавзусини мустаҳкамлаш” мавзусида очиқ дарс ташкил этди. Очиқ дарсда ўқувчиларга математик амалларни пухта ўзлаштириш келажакда ўзлари танлаган касбларда асқотиши атрофлича тушунтирилди. Хусусан, маҳобатли бино ва иншоотлар, темир йўллар, миноралар, дарёлар устига қуриладиган энг узун кўприклар, мўъжизавий осма йўллар, аттракционларнинг меъморий ечимлари,  қўйингки, машинасозлик, самолётсозлик соҳаларидаги муҳандислик ишларининг барчасида аниқ ва пухта математик ҳисоб-китоблар борлиги мисоллар орқали кўрсатиб берилди. Ўтилган дарс-машғулоти юзасидан берилган қизиқарли саволлар ҳам математика фанининг кундалик ҳаётдаги ўрни хусусида бўлди. Ўқувчилар бу борада аниқ ва пухта жавоб бериб, дарсда фаоллик кўрсатишди.

Кўргазмали қуроллар воситасида ҳамда инновацион ғоялар асосида ташкиллаштирилган очиқ дарсни ўқувчилар қай даражада ўзлаштирганликлари ўқувчилар билимини  баҳолашнинг PISA тизими талабларига мувофиқ синаб кўрилди. Дарс якунида мавзу юзасидан берилган саволларга ўқувчилар тез ва аниқ жавоб бердилар.

Математика фан ойлиги доирасида аниқ фанлар услуб бирлашмаси аъзолари иштирокида бўлиб ўтган мазкур очиқ дарс ўқитувчилар маҳоратини ошириб, ўқувчиларнинг мавзуни пухта ўзлаштиришларини таъминлагани билан муҳим аҳамият касб этди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026