16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:55
Фан ва таълим 👁 333

Тадбир ўқувчиларнинг аниқ фанларни ўрганишга бўлган қизиқишларини оширди

Тадбир ўқувчиларнинг аниқ фанларни ўрганишга бўлган қизиқишларини оширди

Февраль – математика, информатика фанлари ойлиги дея белгиланиши муносабати билан туманимизнинг барча мактабларида бўлгани каби 38-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам қатор тадбирлар ўтказилди.
Аввало ойликни муваффақиятли ўтказиш юзасидан фан услуб бирлашмасининг йиғилиши ўтказилиб, фан ўқитувчиларига вазифалар тақсимлаб берилди. Ойлик доирасида очиқ ўқув машғулотлари, турли тадбирлар, беллашувлар ва заковат ўйинларини ҳам ташкил этиш режалаштирилди.

Шунга кўра, услуб бирлашма аъзолари Карима Машарипова, Барно  Эшмуродова, Комила Қиличева, Фарида Юсупова, Муҳтарам Қозоқбоева, Инобат Норимовалар томонидан намунавий очиқ дарслар, семинарлар ва турли беллашувлар ўтказилди.
Ойлик якунида эса “Аввал математика, кейин ҳаммаси...” деб номланган математик кеча ташкил этилди. Тадбирда фан ўқитувчилари дастлаб математика энг қадимий, аниқ мантиқий мушоҳадаларга асосланган билимлар ҳақидаги фан эканлиги, унинг узоқ ривожланиш тарихини босиб ўтганлиги, дастлабки объекти саноқ бўлгани учун кўпинча унга “ҳисоб-китоб ҳақидаги фан” деб қаралганлиги ҳақида сўз юритдилар.

Мактабнинг 5-,11-синфлари ўқувчилари иштирок этган ушбу якуний тадбирнинг бундай номланишининг ўзига хос сабаблари бор. Иккала 7-синф ўқувчилари тайёрлаб намойиш этган саҳна кўринишида бир йигит касб эгаллаш учун шогирдликка олишларини сўраб, турли касб эгаларига илтимос қилади. Қарасаки, мактабда яхши ўқимаган фани математика дурадгорлик, темирчилик, косиблик каби касбларни ўрганиши учун ҳам зарур экан. У бошқа касб излаб кўради ва барибир математика, геометрияга оид билими пастлиги учун касб ўрганолмайди. Шунда ўқувчи ўзига керакли  ижобий хулоса чиқаришга муваффақ бўлади, аввал математикани ўрганман, кейин ҳаммасини...

Дарвоқе, ўқувчилар томонидан намойиш этилган ушбу саҳна кўриниши чуқур фалсафий  маънога эга. Чунки турмушимизнинг барча жабҳаларидаги ижобий ўзгаришлар, янгиланишлар замирида пухта ўйланган режа, аниқ ҳисоб-китоблар бор.
Тадбирда улуғ аллома боболаримизнинг математика фани хусусида, фанни ўрганишнинг аҳамияти ҳақида айтган ибратли сўзларини ўқувчилар маҳорат билан ижро этдилар.

Ҳар бир синф ўқувчилари тайёрлаган чиқишлар томошабинлар томонидан қизғин кутиб олинди. Айниқса, сонларга таъриф бериш, “Чархпалак ўйини”, кубикларнинг томонларини бир хил рангда тизиш, икки рангдаги олмалардан фойдаланиб, шашка ўйнаш, шахмат мусобақаси ҳам жуда ҳаяжонли бўлди. Албатта, бу ўйинларнинг ҳаммаси аниқ ҳисоб-китобни талаб қилади. Шу боисдан ҳам ўқувчилар ҳар бир топшириқни аниқ ва тез бажаришга, бошқа синфлардан орқада қолмасликка астойдил интилдилар ва мазкур фанни нечоғлик яхши ўзлаштираётганликларини намойиш этдилар.

“Аввал математика, кейин ҳаммаси...” деб номланган ойлик доирасида ўтказилган тадбир ўқитувчиларда ҳам, ўқувчиларда ҳам улкан таассуротлар қолдирди, аниқ фанларни ўрганишга бўлган қизиқишларини оширди.

Фан ойлигининг якунланиши байрамона руҳда ўтказилди. Унда мазкур жараёнда фаол иштирок этган ўқувчилар, ўқитувчилар рағбатлантирилди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026