16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:55
Жамият 👁 366

ДЎСТЛИК МАҲАЛЛАСИДА СУМАЛАК САЙИЛЛАРИ БОШЛАНДИ, БУ - НАВРЎЗДАН ДАРАК

ДЎСТЛИК МАҲАЛЛАСИДА СУМАЛАК САЙИЛЛАРИ БОШЛАНДИ, БУ - НАВРЎЗДАН ДАРАК

Баҳор фаслининг ажиб таровати, кўнгилларни яшнатиб, қалбларга ҳузур-ҳаловат бахш этувчи бири-биридан гўзал байрамлари бор. Куни-кеча 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бошланган шукуҳли байрам тадбирлари баҳорнинг хуш таоми - сумалак сайилларига уланиб кетди.

Дарвоқе, сумалак! Бу таомнинг инсон жисмига куч-қувват бахш этувчи хушбўй таъмидан ҳам муҳимроқ, азизроқ жиҳати борки, бу – сумалакка шайланган момоларимизнинг, енг шимариб, тонггача даҳсар қозонларга олов қалаган шижоатли йигитларимизнинг, бири-биридан хуштабиат, пазанда келин-у қизларимизнинг аҳил-у иноқлигида, бир-бирига меҳр-у оқибатида акс этган ва эл-юртни бирлаштиргувчи қудратида намоёндир.

Узун қиш тунларида баҳорни орзиқиб кутган момоларимиз аллақачон Наврўз айёмига тараддудни бошлаб юборганлари-чи! Бугун туманимизнинг қайси гўшасига борманг, албатта, сумалак сайилларига ошно бўласиз. Қиз-у келинчакларни ёнларига олиб, бобомерос қадриятларимиздан сўз очаётган мана бу момоларимизнинг ғайрат-у шижоатларига таҳсин айтмай иложингиз йўқ.

Манғит шаҳрининг Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини раиси Элмирахон Исмоилова маҳалланинг ҳар бир кўчасида дошқозонлар қуриб, сумалак сайлини обод қилаётган маҳалладошларидан мамнун. Маҳалланинг “Чаманзор” кўчаси аҳлини бирлаштириб, сумалак учун буғдой ундирган Ҳабибахон момо Йўлдошеванинг ҳимматидан қўни-қўшниларнинг кайфиятлари баланд. Бир текис униб чиққан буғдой майсалари катта-катта тоғораларга солиниб, Озодбой оға Янгибоевнинг хонадонида дошқозон ўрнатилди. Рафиқаси Дилфузахон ая Эшимбетова қўни-қўшнилари, дугоналари ва Қурбоной момо Камолова, Турсуной опа Бобожонова ҳамда Розажон аяларни, маҳалланинг пазанда келинларини сумалакка чорлади. Ҳамжиҳатлик, ўзаро меҳр-оқибат, диллардаги самимият чўғи барчанинг қалбига илиқлик, хушнудлик бахш этди. Момолар бошлаган ишга келин-у қизлар камарбаста бўлдилар. Бири олиб, бири қўйиб, лапар-у айтишувларга жўр бўлган келинларга йигитлар яқин кўмакдош бўлишди. Буғдой майсаларини келида туйиш, сув етказиб бериш, ўтин ёриш юмушлари ҳам жуда енгил кўчганидан барча мамнун, сумалак тайёрлашга киришдилар. Бири-биридан чаққон келинлар Шириной, Шарофатхон, Малоҳатхон, Зайнабхон, Гулнозахон ҳаммадан асал тилли Шарофатхон, Дилбархон-у маҳалланинг яна бир шарофатли келини Шарофатхонлар барча юмушни бадастир адо этишди.

Озодбой оға бошчилигидаги эпчил ва чаққон йигитлар Баҳром, Мансур, Ихтиёр, Элдорбек ва Кенжабойлар ўтин ёриш баҳсида бири-биридан қолишмадилар.

Сумалак қайнаб, ранги тиниқлашган сари гўё кўнгиллар ҳам тозарди, онахонлар ва келин-у қизлар қалбида куй-қўшиққа мойиллик уйғонди. Буни қарангки, созанда-ю гўянда ҳам ўзларидан чиқди. Муроджон оға Эшмонов рубоб чалди, невараси Валижон бобосига жўр бўлди. Куй-қўшиқ сеҳрига ҳамоҳанг қайнаётган сумалак ҳиди оламга таралди. Ҳамма хурсанд, ҳамма тунги бедорликни, чарчоқни унутди. Дўстлик маҳалласи фуқаролар йиғини раиси Элмирахон Исмоилова маҳалла аҳлининг меҳр-оқибатидан мамнун бўлиб, кекса онахон Қурбоной момонинг бошига рўмол ташлади. Момо эса қўлларини  дуога очиб, маҳалла ёшларига баркамоллик, эл-юртга оғизбирчилик ҳамда омонлик, Ватанимизга тинчлик-осойишталик тилади.

Меҳр ва самимият чўғида олланиб пишган сумалак дастурхонларга тортилганида бутун Дўстлик маҳалласига сумалакнинг хушбўй ифори таралди.

Шу куни маҳалланинг Низомий номли кўчаси аҳолиси ҳам Наврўз байрами арафасида тонгги дастурхонларига қайноққина сумалак тортдилар. Маҳалланинг Дўстлик кўчасидаги ёш келинлар ва йигит-қизлар, нуроний отахон ва онахонлар бошчилигида дошқозон ўрнатиб, сумалак сайлини бошлаб юбордилар.

Бугун Дўстлик маҳалласининг қай бир  кўчасига борманг, аҳолининг бирдамлигига, хурсандлик билан сумалак сайлини бошлаётганига гувоҳ бўласиз. Зеро, амударёликлар қалбини бир мақсад йўлида бирлаштириб, янги деҳқончилик йили бошланадиган қутлуғ кун – Наврўзи олам тантаналари, аввало кексалар дуоси билан ана шундай самимият қулф урган сумадак сайилларидан бошланади. Бу – келаётган янги деҳқончилик йили – Наврўзи оламнинг элга бахш этгувчи баракаси, улуғ насибасидан дарак. Хушбўй, ширин сумалаклар пиширган момоларимизнинг дуолари ижобат бўлмоғига ишора.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026