16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:53
Жамият 👁 701

АШИPБОЙ ОТАГА ОМАД КУЛИБ БОҚДИ

АШИPБОЙ ОТАГА ОМАД КУЛИБ БОҚДИ


Туманимиздаги Амир Темур номли овулнинг Меҳнаткаш маҳалласида яшовчи туркман миллатига мансуб Аширбой ота Гижировнинг ёшлик даври меҳнатда ўтди. Овулда уни  меҳнаткашлиги, камтарин ва фидойилиги учун ҳамма бирдай ҳурмат қилади. Қўни-қўшни, маҳалла-кўйнинг тўй-маъракаларида “ўзбегим, ўзимнинг қондошим, гардашим”, деб эл-юртга ҳамиша қайишиб тургувчи Аширбой отага яқинда омад кулиб боқди. Доим болам-чақам, оилам, деб куйиб-пишиб юрадиган Аширбой ота ҳар доим пенсия пулини олса, дўкондан оила эҳтиёжи учун зарур нарсалар харид қилишга одатланган. Албатта, невараларига ширинлик, “Jesko” савдо белгиси билан сотувга чиқарилаётган шарбатлардан ҳам харид қилишни унутмайди.

Ҳар гал яхши ният билан “Jesko” шарбатини харид қилганида невараларига ҳам омад кулиб боқишини астойдил истар эди.

Яхши ният – ярим давлат, деганларича бор экан. Аширбой отага ҳақиқатдан ҳам омад кулиб боқди. “Омад шоу” телеўйинига таклиф қилишганида аввалига ишонмади. Қўл телефонига аввал қўнғироқ қилишганидан кейин СМС хабари келганида қувончини яширолмади. Бир зумда бу хушхабар Амир Темур номли овулдан бутун туманга тарқалди.

Фарзандлари, неваралари ва барча яқинларининг хурсандчилигига қўни-қўшнилар ҳам шерик бўлишди. Шундан сўнг, Аширбой ота ўйинда иштирок этиш учун яқинлари билан биргаликда Тошкент шаҳрига йўл олди. Айтилган манзилда уни “Омад шоу” телеўйини ташкилотчилари самимий кутиб олиб, ўйин қоидалари билан таништиришди. Ўйин бошлангандаги ҳаяжонли лаҳзаларни эсларкан, Аширбой ота ўзига, яқинларига ўйин ташкилотчилари томонидан кўрсатилган ҳурмат ва эътибордан мамнун бўлганини таъкидлади. Шунингдек, ушбу ўйинда ўзига ҳам омад кулиб боқишини сира кутмаганини, лекин умид билан ўйин шартларини бажарганини айтиб берди.

Маълумки, “Омад шоу” телеўйинида ютуққа эга бўлиш имконияти катта. Шу боис бу ўйинда иштирок этаётганлар асло ортига хафа бўлиб қайтмайдилар. Ўйинда яхши ният билан иштирок этган отахонга ҳам омад кулиб боқди. У омадлилар қаторида жуда катта ютуқни қўлга киритишга муваффақ бўлди. Отахон “Омад шоу” телеўйинида иштирок этиб, бир йўла ҳам “Spark” автомобили, ҳам 30 млн. сўмлик ютуққа эга бўлди.

Аширбой ота Гижировнинг хонадони у уйига қайтган кунданоқ “қултуғ бўлсин”лаб кела бошлаган яхшилар қадамидан янада обод бўлди. Pизқ-насибасининг баланд бўлганидан хурсанд бўлган отахон энг аввал Яратганга шукронасини айтиб, меҳмонлар билан хурсандчилигини баҳам кўрди.

Ҳар тонг Аллоҳдан ҳалол ризқ-насиба, омонлик, эл-юртга фаровонлик ва ободлик тилаб яшаётган юртдошимиз Аширбой ота Гижировнинг хонадонига “Омад шоу” телеўйини ташкилотчилари ташриф буюрганида меҳмонлар билан янада гавжум бўлди. Аҳли овул гувоҳлигида телеўйин ташкилотчилари  Аширбой ота Гижировни омадли ютуқ билан муборакбод этишди ҳамда “Spark” автомобилини ва 30 миллион сўмлик пул ютуғини топширишди.

Биз ҳам Аширбой ота Гижировни омадли ютуқ билан чин дилдан табриклаймиз ва барча юртдошларимизнинг хонадонида шундай қувончли кунлар кўп бўлишини тилаймиз.

Pавшан АНОPОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026